Эрон афсоналари ва қиссалари
Ҳар икки жанрда ҳам инсоннинг ички тортишувлари ва низоълари тажассумланади, аммо мифларнинг қаҳрамонлари юксак-инсоний жиҳатларга эга бўлади.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Мен Адиба Қодирий "Эрон афсоналари ва қиссалари" туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Марҳамат тингланг.
Азиз тингловчилар, бугун сиз билан биргаликда ўтган дастуримизнинг мавзўси бўлмиш сеҳрли қисса ва афсоналар ҳақидаги сўҳбатимизни давом этамиз. Сўнг Эрон афсоналари китобидан Риза Миза ёки Миттивой” афсонасининг давомини биргаликда тинглаймиз.. Биз билан бирга бўласиз деган умиддамиз!
Ўтган дастуримизда айтдикки ҳар бир ўлка ва сарзаминининг оғзаки ижодиётидан илдиз олган сеҳрли қиссалар, мухлислари кўп бўлган халқ оғзаки адабиётининг жанрларидан бири ҳисобланади. Ҳамда умумий бир маълумот беришда айтдикки сеҳрли қисса ва афсоналар наср қолибида бўлган ривоятлар ҳисобланадиким турли фавқулодда можаролар ва ҳодиса-воқеаларни ўз бошидан ўтказадиган қаҳрамоннинг хушбахтлиги ва бадбахтлиги ҳақида ривоят қилади.
Ҳамда зикр этиб ўтган эдикки айрим муттахасислар хато қилиб мифлар ва афсоналарни бир нарса деб тушунишади. Агарчи бу икки аталма орасида жуда кескин фарқ бор. Чунки ҳар бирида ҳам жин ва див каби мавжудотлар мавжуд. Аммо лекин уларнинг орасида фарқ қиладиган жиҳатлари ҳам бор. Бу фарқлар уларни икки жанрга тақсимлайди.
Ҳар икки жанрда ҳам инсоннинг ички тортишувлари ва низоълари тажассумланади, аммо мифларнинг қаҳрамонлари юксак-инсоний жиҳатларга эга бўлади. Ва фоний башариятни ўз хоҳишлари остига қарор бериб уларнинг умидларини босим остига қарор беради. Қанчаки фоний башарият ўзини улар билан тенглаштириш учун сайъ-ҳаракат қилмасин ҳам, аммо бирон-бир муваффақиятга эриша олмайди ва ҳар доим улардан пастроқ мавқега эга бўлади.
Икки ушбу жанрнинг бошқа бир муҳим жиҳати бу унинг нуфузлиги ва таъсирчанлиги ҳисобланади. Жин ва парилар ҳақидаги афсоналар бола ва усмирнинг шахсиятини шакллантиради.
Жин ва парилар ҳақидаги афсоналар таълим бериш ва ўргатиш хусусиятларига эга бӯлган мифологиялар каби доим ӯзининг таълимотларини ӯзига хос нозуклик билан мухотабга етказади ва турли можароларни ҳал этиш йӯл -йуриқлари, шунингдек юксак инсониийлик томон ҳидоят этувчи келажак йӯлини кӯрсатишга ҳаракат қилади.
Жин ва парилар афсоналарнинг баён этиш услуби мифологияга хилоф тарзда оддий бӯлади. Афсоналар масалаларни ахлоқий дарслар шаклида баён этмайди, балки мухотабни ишонтиради, келажакка умид бағишлайди ва эзгӯ ваъдаларни ӯзига қамраб олади. Аммо мифологиялар бу дунёда тӯғри хатти -ҳаракатлар таълимот ва оқилона матлаблардан туладир.
Жин ва парилар афсоналари кунлик ҳаётнинг ҳақиқати ва ташқи дунё масалаларни таҳлил этиш билан шуғулланмайди. Аммо агарчи улар қандайдир ҳақиқатни баён этиш билан бошланса ва улардаги масалаларнинг аксарияти кунлик ҳақиқатга эга бӯлсада, аммо пари ва жин афсоналарининг назарида бӯлган масала бу ташқи дунё ҳақида фойдали ва керакли маълумотларни тақдим этишдан иборат эмас, балки инсон вужудида унинг ички таъсиротини кӯрсатади.
Азизлар, келаси дастуримизда афсона ва мифология ӯртасидаги фарқи ҳақида сӯҳбатлашамиз.
Ҳозир эса Эрон афсоналари унвонли китобдан Миттивой афсонасининг давомини биргаликда тинглаймиз.
Ўтган дастуримизда айтдикки аёл бориб-бориб бир Миттивой яшаётган ғорга етиб келди. У аёлга деди:”Мени ўз уғлинг деб билгин ва бу ерда қолгин. Менинг ҳечкимим йўқ. Мен кунларда чўпонлик қилиш билан банд бўламан. Сен ўй-рўзғор ишлари билан шуғулланишинг мумкин.”
Аёл хурсанд бўлди ва бу таклифни қабул қилди. Бир неча вақт ўтганидан сўнг Миттивойнинг розилиги билан аёл ўз эри ва фарзандларини унинг ўйига олиб келди. У аёлнинг эрисини ўз отаси ва болаларни эса ўз ака-укаларидек қабул қилди. Кунлардан бир куни Миттивой даладан ўз ўйига қайтиб отасига подшоҳнинг қизини совчилигига боришни сўради. Отаси бу ишни ҳам қилди ва подшоҳ қасрига совчиликка борди. Дарборда ҳеч ким уни назарписанд қилишмади. Аммо подшоҳнинг ўзи ёнига келиб утиришга ишора этди. Дарбордагилар унга ҳасад қилишди. Аммо подшоҳ бу шахснинг ўз қизидан совчилик қилишини билганида бошқалар унинг устидан кўлишлари учун ҳазиллашди.
Подшоҳ айтди: Менинг бир шартим бор.
Бу шахс ўз ўйининг эшиги олдидан подшоҳнинг қасри эшигигача олтин ва кумушдан тўла қора тиззали туялар билан келиши керак.
Отаси Миттивойга подшоҳ қўйган шарт-шароитни ҳикоялаб берди. Миттивой бу хавардан хурсанд бўлиб бу ҳеч нима эмас деб айтди. Зудлик билан қора тиззали туяларни тайёрлади ва подшоҳнинг қасрига жўнатди.
Энди қиссамизни давомини эшиттинглар.
Подшоҳнинг дастури билан туяларни йиғишди. Туяларнинг орқасидан эчкининг шохида ўтирган Миттивой келишини подшоҳ кўрди. Подшоҳ бундай кичкина одамни ҳали кўрмаган эди. Митивой етиб келиши биланоқ подшоҳга салом берди ва подшоҳ ҳам уни хуш келибсиз деб, кутиб олди. Миттивой эчкининг шохидан тушди ва ҳайвоннинг терисини ерга тушалди унинг устида утирди.
Камбағал шахс подшоҳнинг қизини ана шу ўғли учун совчиликка келганини билдирди. Подшоҳ ҳайратдан лол қолди. Ваъда бергани боис берган ваъдасига қаршилик қилолмасди.
Шунинг учун, ночор қолиб ўз қизини Миттивойга беришга мажбур бўлди.