сентябр 17, 2017 09:47 Asia/Tashkent

Бугун якшанба Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил шаҳривар ойининг 26-чиси Ҳижрий- қамарий 1438-чи йил зил-ҳижжа ойининг 26-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил сенятбр ойининг 17-чи кунидир.

 

Бундан 879 йил олдин ҳижрий-қамарий 559 йил зилҳижжа ойининг 26-чисида:

Ривоятларга кўра, мусалмон халқининг ёзувчиси ва фақеҳшуноси Абулфазл  Омедий Ироқнинг Восит шаҳрида таваллуд топди. У Бағдодда фиқҳ, усул, адабиёт ва риёзиёт каби илмларни ўрганганидан сўнг мазкур илмларда маҳорат касб этди. Мусалмон халқининг ушбу фақеҳшуноси ва ёзувчиси бой мазмун-мундарижага эга бўлган шеърларни ижод этган. Омедий 49 ёшида қамарий 608 йил рабиул-аввал ойида туғилган ўз ватанида оламдан кўз юмди.      

Бундан 73 йил олдин милодий 1944 йил сентябрь ойининг 17-чисида:

Австриялик машҳур назариячи ва файласуф Карл Поппер 92 ёшида оламдан ўтди. У ўзининг бошланғич маълумотларини мукаммаллаштирганидан кейин бир муддат эркин ишлар билан шуғулланди. Германия ва кейинчалик Австрияда нацистларнинг куч-қудратга эга бўлишлари оқибатида Поппер нацистлар партияси ҳокимиятидан узоқда бўлиш мақсадида Австралия қитъасида жойлашган Янги Зилландияга сафар қилди ва университетда таълим бериш билан шуғулланди. У 50 йил таълим-тарбия бериш ва китоб ёзиш давомида сиёсий фалсафа ва илм фалсафаси ҳавзасида турли китоблар ёзди ва машҳур назариячилардан бири унвонида шўҳрат қозонди. Поппер илм фалсафасида аналитик фалсафаси ва мантиқий позитивизм билан мухолиф эди. Поппер бир назария илмий бир меъёрга эга бўлишини инкор этди ҳамда унинг ўрнига тахмин қилиш ва инкор этиш назариясига асос солди. Бу шундай маънодадирким, донишманд бир назарияни тахмин қилиб тақдим этади ва агар бу назария бирон бир мушоҳада этилган масала билан туғри келмаса, бу вақтда ушбу назария инкор этилади. Бу назария агарчи танқидларни ҳам ўзига қамраб олган бўлсада, аммо мантиқий зоҳирга эга бўлган илмнинг моҳияти ҳақидаги назария ҳисобланади. Поппер сиёсий фалсафада ҳам умумий қилиб айтганда марксизм ва Платоннинг сиёсий фалсафасига қарши чиқди ва либерализмни муҳофазат этди. Шу сабабдан 20 аср либерализмининг энг буюк ҳомийларидан ҳисобланади. Поппер кўп асарларни ёзиб ўзидан мерос қолдирган ва “Очиқ жамият ва унинг душманлари”, “Обьектив аниқлаш”, “Тахминлар ва инкор этишлар”, “Тарихий қашшоқлик” ва “Илмий кашфиётнинг мантиқи ” бу асарлар жумласидандир.   

 

Бундан 37 йил олдин ҳижрий-шамсий 1359  йил шаҳривар ойининг 26-чисида:

Ироқнинг ўлим жазосига маҳкум этилган диктатор Саддом Ҳусейн милодий 1975 йилда имзоланган Ал-Жазоир шартномасини бир томонлама равишда ботил деб эълон қилди. Саддом бу ҳаракати билан Эрон Ислом Жумҳуриятига қарши тажовуз қилиш заминасини яратди. Эронда Исломий Инқилоб ғалаба қозониши ва Муҳаммад Ризошоҳнинг қудрат бошидан кетиши билан минтақада Ғарб мамлакатларига мойиллик зоҳир этувчи хавфсизлик тизилмалар парчаланди. Исломий Инқилоб ғалаба қозониши минтақа мамлакатларининг муносибатлари ва ушбу минтақада нуфузга эга бўлган буюк қудратларга катта тасир етказди. Шу сабабдан Америка ва ушбу мамлакатнинг минтақа ва Европадаги иттифоқчилари исломий Инқилобнинг ғалаба қозонишидан бошлаб Эрон Ислом Жумҳуриятининг янги тизимини ағдаришни ўз ишчи дастурларига қарор беришди. Эрон Ислом Жумҳуриятига барча томонлама ҳарбий ҳужум қилиш ва гижгижлантириш учун шўҳратпараст Саддом энг яхши вариант эди.  Саддом ҳижрий-шамсий 1359 йил шаҳривар ойида Эронга қарши ҳаво ва ер орқали барча томонлама ўз ҳужумини бошлади. Бу уруш 94 ой давом этди ва ушбу урушда Эрон жасоратли халқининг қаҳрамонлигини намойиш этди. Бу урушда Исломий Эронни ағдариш учун унлаб бошқа маимлакатлар ўзларининг таблиғотий, ҳарбий кучлар, қурол-яроқ ҳамда молиявий кўмакларини Ироққа етказишди. Аммо ҳазрат Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг раҳбарлиги билан Эрон мусалмон халқининг муқовимат кўрсатиши душманни мағлуб этди ва уруш уларнинг тузган режаларига хилоф тарзда 1367 йил мурдод ойида охирга етди.