сентябр 19, 2017 04:21 Asia/Tashkent

Бугун сешанба Ҳижрий- шамсий 1396-чи йил шаҳривар ойининг 28 -чиси: Ҳижрий- қамарий 1438-чи йил зил-ҳижжа ойининг 28-чиси: Ва милодий ҳисоб билан 2017-чи йил сентябрь ойининг 19-чи кунидир.

 

Бундан 110 йил олдин милодий 1907 йил сентябр ойининг 19-чисида:

Энергетика ва иссиқлик ҳроратини қулга киритиш учун инсоният қилган сайъ-ҳаракатининг тарихида биринчи маротаба синтетик нефт ишлаб чиқарилди. Иссиқлик ҳароратини таъминловчи янги бу модда шотландиялик химик Жеймс Янг томонидан кашф этилди. Катта тош кумур кони ва жиҳозланган бир лабараториянинг эгаси  бўлган Янг тош кумурни дистиллаш орқали синтетик нефтни ишлаб чиқаришга муяссар бўлди.

Бундан 38 йил муқаддам милодий 1979 йил сентябрь ойининг 19-чисида:

Афғонистонда Ҳафизуллоҳ Амин томонидан амалга оширилган қонли давлат тунтаруви давомида Нурмуҳаммад Таракий қатл этилди. Афғонистон коммунистик республикасининг биринчи президенти Нурмуҳаммад Таракий милодий 1913 йилда Ғазна шаҳрида дунёга келди. У ушбу мамлакатнинг президенти Муҳаммад Довудхон қатли билан якун топган милодий 1978 йил 27 апрель ойидаги қонли давлат тунтаруви оқибатида Совет Иттифоқи ҳимояти билан Афғонистон қудратини ўз қулига олди. 16 ой президент бўлган Таракий руслар билан 200-тадан ортиқ иқтисодий шартномаларни имзолади. У Совет Иттифоқига экспорт қиладиган газ ҳажмини ўтган замонларга қараганда 30 баробарга оширди ва унинг нархини учдан бир қисмга камайтирди. Нурмуҳаммад Таракий охири Афғонистон мусалмон халқининг исломий қиёмини бостиришда заифлик кўрсатгани оқибатида партиявий ички рақобатда ўз дўсти Ҳафизуллоҳга ютқазди ва қонли бир давлат тунтаруви натижасида милодий 1979 йил 19 сентябрь ойида 66 ёшида қатл этилди.       

Бундан 36 йил олдин ҳижрий-шамсий 1360 йил шаҳривар ойининг 28-чисида:

Эроннинг ғарбида жойлашган шаҳарлардан бири Сусангирд шаҳри эронлик аскарлар томонидан Ироқ баъс режими кучларининг ишғолидан озод этилди. Бу буюк ғалаба халқ ва армия кучларининг яқин ҳамкорликлари ва ҳамжиҳат бўлишлари натижасида қулга киритилди. Сусангирд шаҳри эронлик ёшларнинг мудофаа этишда ўзларидан қаҳрамонлик кўрсатган шаҳарлар жумласидандир. Сусангирд Аҳвознинг ғарбида жойлашган Дашти Озодагон минтақасининг маркази ва ундан 65 км узоқликда жойлашган. Исломий Эронга қарши Ироқ ҳужум қилганининг дастлабки кунларида Ироқ кучлари Чаззоба чегараларидан Эрон Ислом Жумҳуриятининг ер-ҳудудларига киришди ва Сусангирднинг халқи душманнинг қуршовида қолишди ва ушбу қуршов уч кун давом этди. Учинчи кунда Ироқнинг бир нечита танклари Сусангирд шаҳрига кирди ва эронлик ёшлар кам имконият ва енгил қурол-яроқлар билан уларга қаршилик кўрсатишди. Уларда қурол-яроқ, озиқ-овқат ва бошқа тажҳизот бўлмасада ҳамда уларнинг сони бир неча юз нафардан  ошмасада, аммо улар ўз кўрашларини давом этишарди. Бу кўраш янги куч етиб келишича давом этди ва охири қатъий муқовимат кўрсатишларидан кейин ушбу кунда Сусангирд шаҳри озод этилди.