сентябр 24, 2017 15:47 Asia/Tashkent
  • Масжид- ишқ  ва имон маскани
    Масжид- ишқ  ва имон маскани

Азиз тингловчилар, бугунги дастуримиз давомида Озарбойжон республикасида дин руҳиясини тирик сақлашда масжиднинг аҳамияти ҳақида ишора этиб ўтамиз.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

 Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.

Мен,  Адиба Қодирий  "Масжид- ишқ  ва имон маскани" дастуримизнинг навбатдаги  сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!

 Азиз тингловчилар, бугунги дастуримиз давомида Озарбойжон республикасида дин руҳиясини тирик сақлашда масжиднинг аҳамияти ҳақида ишора этиб ўтамиз. Биз билан бирга бўлинг!

 Ўтган дастурларимизда айтиб ўтганимиздек, биринчи маротаба масжидни қуриш Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам рисолатларининг уша даврига тенг келдиким, ул ҳазрат мушриклар билан қарши кўраш олиб борардилар. Бинобарин ушбу муқаддас маконнинг тизими ва пойдевори ислом динига мухолиф бўлганларга қарши жиҳод қилиш ва қиём қилиш учун бир марказга ҳам айланган эди. Тарих давомида ҳам масжидлар ана шу вазифани камми ёки кўпми бажариб келарди. Намуна учун мисол келтириш мумкинким, ўз ваъдаларига вафо қилмаганлар, золимлар ва жангариларга қарши имом Али алайҳиссаломнинг кўрашлари Куфа масжидининг ичидан бошланган эди. Ва ушбу бузургвор имом алайҳиссалом ана шу масжид ичида шаҳодатга етдилар. Ошуронинг қонли қиёми ҳақида Ҳазрат Зайнаб саломуллоҳи алайҳонинг инқилобий маърифати ва Куфа масжидида ул ҳазратнинг қилган хутбаси ҳамда Язид билан қарамақарши тўришда имом Сажжод алайҳиссаломнинг хутбаси ҳам Шом масжидида юзага келдиким, Ошуро қиёмини янада мукаммаллаштирди. Шунингдек Эрон шимолида ҳижрий саккизинчи асрда бўлиб ўтган Сарбадорлар қиёми, Гавҳаршод масжидида Ризохоннинг ҳижобга қарши сиёсатига қарши халқнинг қилган қиёми, Қумнинг катта масжидида Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг қилган суханронлиги, Франция мустамлакачиларига қарши Ал-Жазоир халқи ҳамда Англия мустамлакачиларига қарши Ироқ халқининг қиёми учун лойиҳалар тузиш масжидларнинг ҳарбий ва сиёсий фаолиятларининг намунасидир.

 Эрон Исломий Инқилоб ва саккиз йил муқаддас мудофаа йиллари давомида масжид маданий ва диний марказ ҳамда қуллаб-қувватлаш қароргоҳига айланган эди. Бундан кейин ҳам мусалмон малакатларида исломий уйғониш жараёнларида масжид инқилобий ҳаракатларнинг сиёсий таблиғотлар олиб бориш минбари ва маркази унвонида фаолият олиб борди.     

Масжиднинг сиёсий марказга айланиши ва маърифатни ёритишдаги фаолиятлари масжидни адолатталаб ва эркинсевар ҳаракатларнинг ҳидоят этувчиси, уйғониш ҳаракатларини ижод этиш ташкилоти, зўравон қудратларга қарши кўраш олиб боришнинг сарчашмаси ҳамда зўравон қудратлар ва уларнинг ноқонуний манфаатлари йўлида жиддий монеа яратиш унвонида қарор берди. Шу сабабдан ислом дини ҳамеша масжидларни бўзиш ёки бошқа нарсага айлантириш масаласи билан юзмаюз бўлиб келган. Бундай сайъ-ҳаракатларнинг намунасини 70 йил ҳукмронлик қилган коммунистик тизим мисолида мушоҳада этиш мумкин. Аммо халқ ана шу шароитга қарамасдан диний ўз руҳияларини сақлашди. Бўзиб ташланган масжидлар маҳаллий халқ орасида катта шўҳрат ва ҳурмат-эҳтиромга эга бўлиши ва муқаддас эканлиги сабабли бу вазифаларни яхши ижро этди ва халқнинг исломий маданияти ва ўзлигини муҳофазат этди. Албатта собиқ Совет Иттифоқининг масъуллари мусалмонларнинг муқаддас маконларига катта маънавий ва моддий зарар етказишдиким яқин орагача уни қоплаб бўлмайди. Улар кўп масжидларни бўзиб ташлашди ва кўпгина олимлар ва мўмин мусалмонларни ўлдиришди. Аммо ушбу сарзаминда иймон нурини учирмади. Бугунги кунда бу минтақада исломий маданият иккинчи маротаба куч-қудрат олиши, ўз тарихий маданияти ва ўзлиги билан халқнинг янада яқиндан ошно бўлиши ушбу минтақанинг яна ислом дунёсига қайтишининг шоҳидига айланмоқдамиз.

Албатта ҳозирги кунда ҳам Кавказ ва Ўрта Осий мамлакатларида айрим ҳукуматлар бошқа шаклда исломбадбинлик ҳаракатини давом этишмоқда. Чунончи бир неча вақт олдин Озарбойжон республикаси исломий бир мамлакат бўлишига қарамасдан масжиддан азон айтишни ман этди ва масжидларнинг жамоят намозларида ёшларнинг иштирок этишларини мушкулотларга юзмаюз этди. Шунингдек Озарбойжон давлати собиқ Совет Иттифоқига ўхшаб турли баҳоналар билан масжидларни бўзмоқда. Чунончи, Нахичеванда Ҳазрат Фотима саломуллоҳи алайҳонинг катта масжидининг фаолиятини тўхтатиш, Гюнешлий минтақасида Ҳазрат Фотима саломуллоҳи алайҳонинг масжиди ва Ясомол шаҳрида Ҳазрат Муҳаммад салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг масжидини бўзишларини мисол учун келтириш мумкин.

Азиз тингловчилар,  дунёнинг муҳим масжидларини таништириш қисмида бугун Озарбойжон республикасида “Масжиди Биби Ҳайбат” масжиди ҳақида шарҳ-изоҳ берамиз. Биби Ҳайбат масжиди Озарбойжон республикасининг энг қадимий масжидларидан бири ҳисобланади ва ушбу ўлканинг пойтахти Боку шаҳрининг жануб-ғарбидан олти километр узоқликда қарор олган катта зийратгоҳларнинг ичида жойлашган. Одатда Кавказда зиёрат маконларини “пир”деб аташлари сабабли маҳаллий халқ Биби Ҳайбатга ҳам пир унвонини беришган ва ундан кўплаб “Пири Биби Ҳайбат ” номи билан эслашади. 13-чи асрда Шервоншоҳ томонидан қурилган бу масжид Бокунинг киришида Шайхоф минтақасида жойлашган ва жануб томонидан Каспий денгизига қўшилган теппалик устида қарор олган. Мазкур теппаликнинг атрофида шиа мусалмонларининг қадимий қабристони бўлган ва бугунги кунда бу қабристонда турк, араб ва форс тилларида ёзилган қабр тошларини мушоҳада этишингиз мумкин. Имомзода Биби Ҳайбат турли давларда ҳокимлар, подшолар ва халқнинг диққат-эътиборига қарор олган эди. Сафавийлар подшолари бу маконга махсус эътибор беришарди. Ва улардан мол-мулк, сув қудуқлари, боғлар ва экинзорларни вақф этишларига тегишли бўлган Биби Ҳайбат муқаддас остонаси ҳақида кўп фармонлар боқий қолган. Чор Россия даврида ҳам масжид ва Биби Ҳайбат ҳарами Кавказ халқининг махсус диққат-эътиборига қарор олган эди.        

 

Ёрлиқ