Биз ва тингловчи
Янги эшиттириш билан таништириш
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
"Биз ва тингловчи" номланган ҳафталик эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Бизни тинглаб борасиз деган умиддамиз.
Ўзингизнинг дастурингиз бўлган “Биз ва тингловчи” рукни остидаги эшиттиришнинг ушбу сонида радиомизнинг тонги дастурида ўрин олган янги “Ислом ва саломатлик” рукни остидаги туркум эшиттириш билан сизни таништирмоқчимиз. Зеро айрим мухлисларимиз саломатлик ҳақида кўпроқ эшиттириш тайёрлашимизни сўрашган эдилар. Олдин ҳам эълон қилганимиздек, тингловчилармизнинг талаблари, танқидлари ва бошқа фикрлари биз учун муҳим ҳисобланади.
“Ислом ва саломатлик” номли эшиттиришларнинг матни Эрон телерадиокомпаниясининг “Маданият ва маориф “ бўлимида ёзилган. Эфирга узатиш масъулиятини ҳамкоримиз хонум Искандарий зиммасига олган. Матларнинг таржимони ва эшиттириш бошловчиси ҳамкоримиз хонум Рахшонадир.
Ушбу эшиттиришларда қайси мавзулар кўпроқ ёритилиши ва ҳафтанинг қайси куни эфирга узатилиши борасида кенгроқ маълумот бериш учун биз ҳамкоримиз хонум Рахшонани суҳбатга чорладик.
Қизиқарли суҳбатлари учун хонум Рахшонага миннатдорчилик изҳор этамиз.
Қадрли мухлислар, сиз ўзингизнинг дастурингиз бўлган “Биз ва тингловчи” рукни остидаги ҳафталик эшиттиришининг янги сонини тинглаяпсиз.
Эслатиб ўтамиз, сиз ушбу эшиттиришлар орқали фикр- мулоҳаза ҳамда таклиф ва танқидларингизни радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com / uz ва электрон манзилимиз uzbek@ ParsToday.com ҳамда мобайл апликешн орқали бизга юборишингиз мумкин.
Биз билан ушбу телефон рақами орқали ҳам боғланишингиз мумкин:+98939736 25 45 Машҳад шаҳри,
Қўнғироқларингизни кутиб қоламиз.
Эшиттиришимиз давом этади.
Ҳар бир инсонга саломатликдан кўра муҳим, соғлиқдан кўра кўпроқ эътибор бериладиган нарсанинг ўзи йўқ. Шунинг учун кишилар хасталиклардан сақланиш, саломатликларини асраш ва мустаҳкамлаш учун куч-ғайрат, маблағ ва вақтни аяшмайди. Бунда турли муолажа усуллари, спорт ва бадантарбия машқларидан ҳам, Аллоҳ яратиб қўйган турли шифобахш неъматларни истеъмол қилишдан ҳам, тез-тез шифокор ва табиблар қабулида бўлиб, улардан маслаҳат ва тавсия олиб туришдан ҳам эринишмайди.
Булар бежизга эмас. Ҳаёт ширин, саломат умргузаронлик қилиш ундан ҳам ширин. Бахтли-саодатли турмуш кечириш учун эса инсонга аввало соғлик керак. Ривоят қилинишича, Пайғамбаримизнинг амакилари Аббос (розияллоҳу анҳу) Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан дуо ўргатишни сўраганларида, Пайғамбаримиз: “Аллоҳдан афв ва офият тилагин. Зеро, У ҳеч кимга қатъий имон-ишончдан кейин офиятдан кўра афзалроқ неъмат ато этмаган”, деган эканлар. Офият бу – танимиз соғлиги, ризқимиз мўллиги ва турли хавф-хатарлардан омонликдир.
Лекин саломатлик, бойлик ва офиятнинг қадри кўпинча улар ўртадан кўтарилгандан сўнг билинади. Ўз вақтида сиҳат-саломатлигимизнинг қадрига етиб хайрли амаллар қила олмаймиз, ибодатларимизни мукаммал қила олмаймиз. Бойлик келган вақтда унинг шукрини адо қилиш ўрнига, кибр ва манманлик отига минамиз. Набий (алайҳиссалом) айтганларидек: “Икки буюк неъмат борки, кўп одамлар улар борасида алданиб, чув тушиб қоладилар. Улар: сиҳат-саломатлик ва бўш вақтдир”. Шунингдек, кўплаб ҳадисларда ҳар бир инсон ўз тана аъзолари саломатлиги йўлида қайғуриши лозимлиги алоҳида таъкидланган.
Ҳозир эса жиззахлик мухлисларимиздан бири Аъзамнинг билдирган талаби ва фикрлари билан танишамиз. Тингловчимиз Аъзамнинг билдирган талаби ва фикрлари эди.
Қадрли мухлислар, "Биз ва тингловчи" рукни остидаги туркум эшиттириш билан ҳамкорликни янада фаоллаштирасиз деган умиддамиз. Бундан кейин ҳам Эрон радиоси орқали эфирга узатилаётган эшиттиришлар борасида қимматли маслаҳатларингизни бизга дариғ тутманг. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг