Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун шанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил меҳр ойининг 8-си, ҳижрий-қамарий 1439 йил муҳаррам ойининг 9-си ва милодий ҳисоб билан 2017 йил 30- сентябрь
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!
"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.
Бугун шанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил меҳр ойининг 8-си, ҳижрий-қамарий 1439 йил муҳаррам ойининг 9-си ва милодий ҳисоб билан 2017 йил 30- сентябрь.
Азизлар, муҳаррам ойининг тўққизинчи куни Ҳусейн Тосуоси номини олган. Ушбу кунда шиаларнинг учинчи Имоми Ҳусейн бин Али (а) ва ул ҳазратнинг ёронлари ҳаётларининг охирги куни эканлигини дарк этишган эди. Мазкур тарихий кун Ошуро кечаси билан уланган санадир.
Бу сана шиа мазҳабига эргашучилар учун бениҳоят аҳамиятли кун ҳисобланади. Шиалар ушбу кунни Аббос бин Али (а)га тегишли деб билишади. Улар ушбу кунни Ошуро кунидек қадрлашади ва азадорлик қилишади. Имом Хусейн (а) шаҳид бўлганликларини улуғлаш кунида ул ҳазратнинг мардликлари, ботирликлари, вафодорликларини олиб, Имом Ҳусейн (а)нинг кароматлари ҳозиргача бошқалар учун ёрқин намуна эканлигини таъкидлашади. Ушбу қайғули кун муносабати билан барчангизга ҳамдардлик изҳор этамиз.
Эронда шамсий йилнинг 8 меҳр куни Мавлавий номи билан машҳур бўлган эронлик буюк ориф ва шоир Мавлоно Жалолиддин Муҳаммад бин Баҳоуддин Муҳаммаднинг эъзозлаш кунидир. Мавлавий ҳижрий-қамарий 604 йилда Балх шаҳрида туғилган. Болалик чоғида у Баҳовалад номи билан танилган отаси Баҳоуддин Муҳаммад мўғулларнинг ҳужумлари вақтида Кичик Осиёга боради ва оиласи билан Қунияда яшашни ихтиёр этади. Мавлоно отаси ва Қуниянинг айрим устозларидан илмлар ўрганганидан кейин Шомга бориб таҳсилини давом эттиради. Кейинчалик у Қунияда буюк ориф Шамсиддин Табризий билан мулоқот этади ва унинг иссиқ нафасидан умрининг охиригача ўзгача бир жўшқинликка эга бўлади. Мавлавий умрининг охирги ўттиз йили давомида беназир асарлар яратади. “Маснавий маънавий” унинг шоҳ асарларидан ҳисобланади. Унинг ғазаллари тубсиз денгизлардаги хазиналар ҳисобланишади.
“Фия мо фия” ва “Макотиб ва мажолиси саъба” унинг бошқа муҳим асарларидандир. Мавлавий қамарий 672 йилда 68 ёшида Қуния шаҳрида вафот этади. Унинг Туркияда жойлашган мақбараси форс адабиёти ва исломий ирфон мухлисларининг муҳим зиёратгоҳларига айланган.
Бундан 32 йил олдин, яъни милодий 1985 йилнинг 30-сентябрида ер силкинишлари даражасини рихтер мезони билан ўлчашни ихтиро этган донишманд Чарлз Рихтер Америкада оламдан ўтади. Бу олим вафот этганидан вақтида 75 ёшда эди. У илмий фаолиятлари давомида бошқа бир тадқиқотчи билан ҳамкорликда зилзилаларни озод этувчи энергиялар ва улардаги тўлқинлар кўлами асосида бирдан тўққизгача бўлган даражаларга тақсимлайди ва рихтер ўлчовини яратади. Ундан олдин ер қимирлашларни бошқа олимлар юзаки таъсирлари асосида бўлган даражаларга тақсимлашарди ва бу эса аниқ ўлчовларга эга бўлиш имконини бермасди.
Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.