октябр 03, 2017 10:02 Asia/Tashkent

Бугун сешанба Ҳижрий- шамсий 1396-чи йил меҳр ойининг 11 -чиси: Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил муҳаррам ойининг 12-чиси: Ва милодий ҳисоб билан 2017-чи йил октябрь ойининг 3-чи кунидир.

Бундан 1378 йил олдин ҳижрий-қамарий 61 йил муҳаррам ойининг 12-чисида:

Карбало қиёмида шаҳид бўлган аёл ва болалардан иборат  Карбало асирларининг карвони Ироқнинг Куфа шаҳрига кирди. Бу карвоннинг назоратини Имом Ҳусейн алайҳисаломнинг фарзанди Имом Сажжод алайҳисалом ва ул-ҳазратнинг сингиллари Ҳазрат Зайнаб саломуллоҳи алайҳо ўз зиммаларига олган эдилар. Бу икки бузургворлар Язид қўшунлари томонидан кўрган кўп шавфқатсизликлари  ва қийноқларига қарамай ўз шижоатлари билан Куфада ушбу ҳукуматнинг золимлиги ва жиноятларини фош этишди ва бу шаҳарнинг аҳолисини Имом Ҳусейн алайҳисаломга кўмак бермасликлари ва бу ҳукумат билан қарши кўрашмасликлари учун урушдилар. Имом Сажжод алайҳисалом ва Ҳазрат Зайнаб саломуллоҳи алайҳо Куфада яшаганларида Имом Ҳусейн алайҳисалом паёмини жамиятга 

 етказишга тегишли бўлган ўз вазифа ва рисолатларини шойисталик билан бажаришди.

 

Бундан 1344 йил муқаддам ҳижрий-қамарий  95 йил муҳаррам ойининг 12-чисида:

Ривоятларга кўра,Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг пок навераларидан бўлмиш имом Ҳусейн алайҳиссаломнинг фарзанди “Сажжод ” лақаби билан танилган Имом “Зайнул-Обидин” шаҳодатга етди. Имом Зайнул-Обидин алайҳиссалом ҳижрий-қамарий 38 йилда Мадина шаҳрида таваллуд топди. Ул ҳазрат шундай бир даврда яшадиким, Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг хонадони учун оғир дамлар эди. Карбало ҳодисасида Имом Сажжод алайҳиссалом беморлик тушагида ётгани сабабли Имом Ҳусенй алайҳиссаломнинг азим наҳзатидан сўнг бу ҳаракатнинг паёмини етказиш ва бузургвор ўз отаси йўлини давом эттиришнинг оғир масъулиятини ўз зиммасига олди. Ҳамда ушбу наҳзатнинг аҳамияти ва моҳиятини кўрсатиш йўлида жиддий сайъ-ҳаракат қилди.Ул ҳазратнинг марҳамат этган ҳакимона сўзлари шундан иборатдир:  “Биз учун яратилишнинг гўзалликларини ато этган, биз учун фаровон покиза кунларни берган, биз одамларни бошқа мажудотлардан афзал этиб қуйган Худога минглаб шукроналар бўлсин! Бас унга буй сунмайдиган шахс зиёнкор ва унга юз қаратган шахс эса хушбахт инсондир.”       

Бундан 27 йил олдин милодий 1990 йил октябрь ойининг 3-чисида:

Шарқий Германия билан ғарбий Германиянинг расмий равишда янги қушилиши эълон қилинди ва бу икки мамлакат 45 йилдан сўнг бошқатдан ягона Германияни ташкил этди. Иккинчи жаҳон урушида Германиянинг мағлуб бўлишидан кейин Германиянинг шарқий қисми Шўролар Иттифоқи ва унинг ғарбий қисми эса Ғарб мамлакатлари томонидан ишғол этилди. Милодий 1949 йилда ғарбий ва шарқий Германия бирбирига қарамақарши иқтисодий ва сиёсий икки тизим билан ўз мавжудликларини эълон қилишди. Милодий 1961 йилда шарқий Берлиндан ғарбий Берлинга халқнинг қочишини олдини олиш мақсадида Берлин девори ўрнатилди. Милодий 1980 йилнинг охирларида вужудга келган ўзгаришлар ва Шарқ блоки номли блокнинг парчаланиши икки Германиянинг ягона Германияга айланиши учун замина яратиб берди. Охири милодий 1989 йил ноябрь ойида Берлин девори олиб ташланди ва бир йилдан камроқ вақт ичида ягона Германия вужудга келди.

Бундан 75 йил олдин милодий 1942 йил октябр ойининг 3-чисида:

Инсон томонидан яратилган биринчи ракета фазога чиқарилди. Германия армияси иккинчи жаҳон уруши бошланиши билан  Германиянинг космик рекеталар бўйича мутахассиси Вернер Бравнни хизматга олди ва ракета ишлаб чиқариш учун бор имкониятни яратиб берди. Бундан сўнг биринчи ракетани синовдан ўтказиш учун муносиб маконни танлаш қарорига келишди. Бу масалани амалга ошириш учун Балтика денгизидаги узоқ масофада жойлашган орол танланди.