август 15, 2016 05:21 Asia/Tashkent

Бугун душанба, ҳижрий-шамсий 1395 йил мурдод ойининг 25-си,

Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!

"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан камина Кўҳёр Аршадниё хазматингиздаман.

Бугун душанба, ҳижрий-шамсий 1395 йил мурдод ойининг 25-си, ҳижрий-қамарий 1437 йил зилқаъда ойининг 12-си ва милодий ҳисоб билан 2016 йил 15 август .

Бундан 102 йил олдин, милодий 1914 йил 15 августда Тинч океанини Атлантик океанига уловчи Панама каналининг очилиш маросими барпо этилади. 1880 йилнинг 1 январида Франция ширкатлариндан бири Панама каналининг қазиш ишларини бошлаган эди ва 11 йилдан кейин, яъни 1891 йилда ушбу каналнинг 33 километргача бўлган жойи қазилган эди. Аммо молиявий суистеъмол қилишлар ва банкротга учратишлар сабабли ушбу каналнинг қурилиши тўхтаб қолади. 1902 йилда Америка давлати Франция ширкатини сотиб олади ва  каналнинг икки  атрофидаги 16 километрлик секторга ҳамда каналнинг икки  даҳанаси сувларига  эга  бўлиш шарти билан қурилиш ишларини давом эттиради. Америка ушбу йўл билан катта бойликка эга бўлиб, мазкур минтақада  ҳарбий қисмни жойлаштириб, Лотин Америкаси  назоратини қўлга олади. Ниҳоят икки океанни бири-бирига уловчи Панама каналининг узунлиги 60 километрдан иборат бўлган қурилиш ишлари 1914 йилнинг 15 августида якун топади. Панама халқи ушбу минтақада Америка кучларининг ҳозирлигига оид шартномага қаршичилик қилишади ва бу борада янги битим имзо этилади. Ушбу битимга кўра АҚШ ҳарбий кучлари 2000 йилгача Панама териториясини тарк этишлари лозим эди. 2000 йилдан кейин АҚШ ҳарбий  кучлари мазкур минтақани тарк этишади.

Бундан 93 йил муқаддам, яъни ҳижрий-қамарий 1344 йилнинг 12 зилқаъда ойида эронлик етук шоир Адиб Нишопурий оламдан ўтади. У ҳижрий-қамарий 1281 йилда Эроннинг  шимоли-шарқида жойлашган Нишопур шаҳрида таваллуд топган. Болалик пайтида беморлик сабабли унинг бир кўзи ожиз бўлади. Шунга қарамасдан у таҳсил олиш ва илм ўрганишга катта қизиқиш кўрсатади. Араб адабиёти ва бошқа фанларни маҳорат билан ўрганганидан кейин у таълим бериш ишлари билан шуғулланади. Замон ўтиши билан Адиб Нишопурий ўз сабкига эга етук шоирга айланади. Муносиб сўзларни сайлаш, ибораларнинг таносублиги ва аниқ маънолар унинг ва араб тилларида ёзган гўзал  ашъорининг хусусиятларидандир. Унинг девони 6000 байтдан иборатдир.

Бугуни кундан 68 йил олдин, милодий 1948 йилнинг 15 августида Корея ярим оролининг бўлиниши натижасида мустақил Жанубий Корея мамлакати ташкил этилади.

Йигирманчи асрнинг биринчи ярмида Корея ярим ороли Хитой ва Японияга ўхшаган қудратли давлатлар томонидан ҳужумларга учраб турарди. 1905 йилда Япония ушбу ярим оролни ишғол этади. Бироқ Иккинчи Жаҳон урушида Япония мағлубиятга учраганидан кейин Корея ярим оролининг шимолини Шўролар Иттифоқи ва жанубий қисмини Америка ишғол этади. Шундан кейин Шўролар тарафдори бўлган Шимолий Корея ва Ғарб тарафдори бўлган Жанубий Корея  мустақил давлатлари ташкил этилади.

Жанубий Корея Осиё шарқида ва Тинч океани соҳилида жойлашган бўлиб, масоҳати 98 минг квадрат километрни ташкил этади.    

Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиршнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.