октябр 09, 2017 09:42 Asia/Tashkent

Бугун душанба Ҳижрий- шамсий 1396-чи йил меҳр ойининг 17-чиси: Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил муҳаррам ойининг 18-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017-чи йил октябрь ойининг 9-чи кунидир.

Бундан 130 йил олдин ҳижрий-қамарий 1309 йил муҳаррам ойининг 18-чисида:

Шиа мусалмонларининг олимақом фақеҳшуноси Оятуллоҳ Сайид Муҳаммад Хонсорий таваллуд топди. Оятуллоҳ Хонсорий Арок илмий ҳавзасининг таъсис этилиши билан Эронга келиб таълим олиш билан шуғулланди. У йиллар давомида Қум ва Арок шаҳрида марҳум Оятуллоҳ Шайх Абдулкарим Ҳоирий билан ҳамкорлик қилди. Қум илмий ҳавзасининг таъсис этилишидан сўнг Оятуллоҳ Ҳоирий Яздий раҳбарлиги билан Файзия мадрасасининг жамоат имомлигини ўз зиммасига олди.  Оятуллоҳ Хонсорий қамарий 1370 йилда Теҳрон шаҳрига келиб “Сайид Азизуллоҳ “ номли машҳур масжидининг  жамоат имомлиги вазифасини бажариш билан шуғулланди. Оятуллоҳ Хонсорий ўз умрининг охиригача Теҳронда яшади ва ўлимидан сўнг Қум шаҳрида дафн этилди.

Бундан 116 йил муқаддам ҳижрий қамарий 1323 йил муҳаррам ойнинг 18-чисида:

Мусулмон уламо ва фақиҳшуносларидан бири Оятуллоҳ Шайх Муҳаммад Ҳасан Мамақоний вафот этди. У йирик тақволи ва мужтаҳид олим ва фиқҳ усулида эса катта маҳоратга эга бўлган донишмандлардан эди. У илмий мақом ва лавозимига қўшимча руҳий жиҳатдан ҳам тақводор ва кучли шахс ҳамда дунёвий ҳою-ҳавасларга  кунгил қўймаган олим эди. Оятуллоҳ Мамақоний фиқҳ соҳасида ўзидан қийматли асарларни мерос қолдирганким уларнинг жумласидан исломий аҳком шарҳига бағишлаб ёзилган “Зароеъ-ул-Аҳком” ва фиқҳ усули мавзўсига бағишланган “Мажаллидот-ул-Бушро” китобларига ишора этиш мумкин.

 Бундан 50 йил олдин, милодий 1967  йил октябр ойининг 9-чисида:

Лотин Америкасининг машҳур инқилобчиларидан бири Эрнесто Че Гевара ўз ҳамроҳлари билан қатл этилади. Че  Гевара 1928 йили  Аргентинада таваллуд топган. Америка томонидан  бўлган мустамлакачилик сиёсатлари натижасида Лотин Америкасида яшовчи халқлар қашшоқлик ва камситишлар билан юзмаюз бўлишганди. Ушбу ҳолатлар Че Геварада империализмга қарши тафаккурларни уйғотди. Че Гевара Мексикада Фидел Кастро билан танишади ва улар Куба инқилобини ғалабагача раҳбарлик қилишади. Милодий 1959 йили Куба инқилобининг ғалаба қозонганидан кейин Эрнесто Че Гевара Боливияга боради ва Америкага қарам бўлган Боливия ҳукуматига қарши  кўрашиш учун партизанлик гуруҳини ташкил этади. Аммо 1967 йилда Боливия кучлари Американинг   Марказий разведка бошқармаси ёрдами билан Че Геварани қўлга олишади ва отиб ташлашади.

Бугун 9 октябр халқаро почта куни билан туғри келади.

Ер куррасининг бир нуқтасидан бошқа бурчагига хабар етказиш энг муҳим ижтимоий эҳтиёж ҳисобланади. Ана шу эҳтиёжни баратараф этиш мақсадида 1874 йилнинг 9 октябр куни Германиянинг халқаро почта хизматини ташкил этиш тӯғрисидаги таклифи 22 мамлакат томонидан қӯллаб-қувватланди.

Бугунги кунда Халқаро почта бирлашмаси 192 та аъзога эга. Эрон  ҳижрий-шамсий 1256 йил меҳр ойининг 22-чмсида 29-чи мамлакат сифатида бу бирлашмага аъзо бӯлган эди. Халқаро почта бирлашмасининг марказий идораси Шветсариянинг Берн шаҳрида жойлашган. Халқаро почта бирлашмаси метеорология ташкилоти ва телеграф халқаро бирлашмасидан сўнг дунё почтасининг алоқаларини барқарор этиш ва халқаро почта алоқаларини қонунийлаштириш учун барча аъзо мамлакатларнинг почта алоқаларига тегишли бўлган ишларини назорат ва контрол этадиган учинчи халқаро ташкилот ҳисобланади.