октябр 10, 2017 13:38 Asia/Tashkent

Охирги тадқиқотларда, олимлар, иммунитетни фаолиятга ўтказиб, саратон ҳужайраларини бартараф қилиш йўлини топиди. Беморнинг ДНКси ва ўсимтани текшириб кишига хос даволаш услуби белгиланади.

Охирги тадқиқотларда, олимлар, иммунитетни фаолиятга ўтказиб, саратон ҳужайраларини бартараф қилиш йўлини топиди.

Беморнинг ДНКси ва ўсимтани текшириб кишига хос даволаш услуби белгиланади.

Саратон касалликларини ҳужайра хусусиятларини ӯрганиш орқали даволаш методида ҳужайраларни комилан ӯрганиб чиқишди.  Натижада қизил  қон ҳужайралари ва оқ қон ҳужайралари, яъни нейтрофиллар миқдори аниқланди.

бу методнинг 2 йил ичида беморларга татбиқ этилиши мўлжалланар экан, олимлар, бу ижоднинг саратонни даволаш мавзусида ижобий бўлишини тушунмоқда.

Бунинг муваффақиятли натижаси бўлиши учун, татбиқ этилганда айрим муаммолар юзага келиши ҳам ифода этилди.

Бундан олдин ҳам мутахассислар саратон ҳужайраларини бартараф қилиш учун иммунитетдан фойдаланишга уринган, лекин бунга муваффақ бўла олмаган.

Ҳар бир инсон танасида саратон (рак) шишларини пайдо қилувчи «ёмон» ҳужайралар мавжуд. Аммо танамизнинг иммун тизими унинг ривожланишига йўл қўймай, доимо «жиловлаб» туради. Агар Яратган бир инсоннинг саратон билан оғришини ирода қилган бўлса, иммун тизими «ғафлатда қолиб», саратон ҳужайраси назоратсиз равишда шиддат билан ўсиб кўпая бошлайди.

Танамизни хавфли саратон ҳужайрасидан ҳимоя қилиши зарур бўлган иммун тизими нега масъулиятсизлик қилиб, касалнинг пайдо бўлиши ва ривожига «томошабин бўлиб» қолди. Сабаби, биринчидан Парвардигор бандасига шу касални ирода қилган эди. Иккинчидан, иммун тизими бузилса, ҳар қандай касаллик вужудни осонгина эгаллаб олади.

Тадқиқотлар натижасига кўра, асосан тана аъзосига тиғ урдирган ёки бирор аъзони кўчириб ўтқаздирган ёхуд узоқ вақт иммунитетни маҳв этувчи дориларни ичиб юрган кишиларда саратон касали тезроқ пайдо бўлар экан.

Саратон касалида одам танасида ёғлар кўпайиб, эскиргани сайин ўсимта пайдо бўлишига шароит туғилади. У аста ривожланиб, яллиғланади.

Саратон касаллиги тўсатдан пайдо бўлмайди. Умуман ҳар бир касалликнинг бошланиш ва ривожланиш жараёни бўлганидек, саратон касал-лигида ҳам шу жараён мавжуд. Кўпинча саратон касаллик нишонаси деб аталиб, сурункали кеча-диган патологик ўзгаришлардан сўнг ривожланади, шунингдек, тери, меъда, бачадон бўйнида-ги узоқ вақт битмайдиган, яралар, полиплар, сут безлари фиброадиноматози ва ҳоказолар оқиба-тида ҳам пайдо бўлади. Аммо шу касалликлардан кейин албатта саратон касаллиги ривожланади, деб бўлмайди.

Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Илмий янгиликлар сари” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сom

Агар саратон касаллигига сабаб бўладиган организмдаги носозликлар ўз вақтида узил-кесил даволанса, бу хавфли касалликнинг олдини олиш мумкин.

Саратон касаллигининг характерли хусусиятларидан бири шуки, тўқимада ўсимта ҳосил бўлиб ривожлангандан кейингина касаллик белгилари юзага чиқади ва танадаги ўсимта ўсаётган аъзонинг функцияси кескин бузилади.

Эркакларда кўпинча меъда, бронхлар, тери, пастки лаб, оғиз бўшлиғи, халқум, ўпка (хусусан, кашандаларда бу касаллик ривожланиши тайин, чунки никотин ўпка фаолиятини борган сари ишдан чиқариб боради), таносил аъзоларида саратон касаллиги учрайди.

Аёлларда эса ўзгача. Уларда бачадон, овқат ҳазм қилиш аъзолари, сут безлари ва терида саратон касаллиги кузатилади.

Саратон касаллиги бошланаётганда, у тананинг қайси қисмида ривожланаётганидан қатъи назар, қаттиқ оғриқ бермайди. Баъзи ҳолларда бемор оғриқни сезмаслиги ҳам мумкин. Шунинг учун бемор врачга кеч мурожаат қилади. Шу туфайли ҳам касаллик анча улғайиб кетади ва уни даволаш жараёни қийин кечади. Барибир, ҳар қандай шароитда организмда бирон ўзгариш ҳосил бўлса, дарҳол шифокорга учрашиш лозим, шундагина саратон касаллигининг олдини олиш, агар у бошланган бўлса, даволаш мумкин.

 

 

 

Ёрлиқ