Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун жума Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил меҳр ойининг 21-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил муҳаррам ойининг 22-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил октябрь ойининг 13-чи кунидир.
Бундан 2556 йил олдин тарихий ривоятларга кўра, милоддан олдинги 539-чи йил октябрь ойининг 13-чисида:
Тарихий Бобул шаҳри Эроннинг Ҳахоманишлар сулоласининг асосчиси Куруш томонидан фатҳ этилди. Куруш нуфуз этиши қийин бўлган ҳамда мустаҳкам девор ва қалъаларга эга бўлган Бобул шаҳрини ўз тасарруфига киритиш учун шаҳар ўртасидан ўтадиган Дажла дарёси ўзанини ўзгартиришга дастур берди. Шу тартиб билан сув кириш йўлидан унинг қушунлари фойдаланиб Бобул шаҳрига нуфуз топишди ва бу шаҳарни ўз тасарруфларига киритишди. Бу шаҳар ҳозирги Ироқдаги Байнан-Наҳрайннинг жанубий қисмида жойлашган эди ва уша замонда катта куч-қудратга эга бўлган шаҳарлар жумласига кирарди.
Бундан 71 йил муқаддам милодий 1946 йил октябрь ойининг 13-чи кунида:
Франциянинг янги асосий қонуни тасдиқланди. Иккинчи жаҳон уруши охирга етиши билан бу мамлакатнинг янги асосий қонуни бўйича мамлакатнинг лойиҳаларини тузиш ва муассислар кенгашини ташкил этиш учун Францияда милодий 1945 йил октябрь ойида сайлов ўтказилди. Мазкур кенгаш бир оз вақтдан сўнг генерал Де Голни Франциянинг вақтинчалик давлат раҳбари этиб тайинлади. Аммо Де Гол қисқа бир муддатдан кейин милодий 1946 йил январ ойида истеъфога чиқди. Охири парламент томонидан тайёрланган бу асосий қонун милодий 1946 йил октябрь ойида ижтимоий сўровга қуйилди. Ва халқнинг овоз беришлари билан Франциянинг тўртинчи республикаси вужудга келди. Бу давр кенг сиёсий беқарорлик ва нотинчликлар сабабли ишга келган унлаб кабинетлар қисқа бир муддат давомида ишдан кетди ва охири Де Голнинг иккинчи маротаба қудрат бошига келиши билан асосий қонун ўзгартирилди ва Франциянинг тўртинчи республикаси милодий 1958 йил январь ойида охирга етди.
Бундан 49 йил олдин ҳижрий-шамсий 1347 йил меҳр ойининг 21-чисида:
Эроннинг минятура санъатининг машҳур устодларидан бири устод Ҳусейн Беҳзод вафот этди. Беҳзод ёшлигида наққошлик санъатига катта қизиқиш зоҳир этарди. У ҳунар соҳасида асарларни чизиб тақдим этиши билан аста-секинлик билан шўҳрат қозонди ва охири Эроннинг ҳозирги замон минятура санъатининг энг машҳур шахсиятларидан бирига айланди. У минятура ҳунарига янгиликлар киритиши билан ушбу исломий ва эроннинг асил ҳунарини ривожлантирди. Бу буюк минятурист бадеий услублардан фойдаланиб турли рангларни ишлатарди ва ранг орқали тамошочига ғам-кулфатни армуғон этарди. “Шоҳномаи Фирдавсй” “Айвони Мадоин” “Фатҳи Бобул” портретлари устод Беҳзод чизган қийматли асарлар жумласидандир.
Бундан 38 олдин ҳижрий-шамсий 1358 йил меҳр ойининг 21-чисида:
Эронлик ёзувчи, шоир ва математика илмининг билимдони ва Мусоҳиб доиратул-Маорифининг соҳиби доктор Ғулом Ҳусейн Мусоҳиб вафот этди. Ғулом Ҳусейн Мусоҳиб 1289 йили Теҳронда илм ва адабиёт аҳлидан бўлмиш оилада таваллуд топди. У шамсий 1345 йил меҳр ойида олий ўқув юртлар кенгашининг рухсати билан кейинчалик ўқитувчиларни таълим-тарбия бериш университетига айланган математика муассисасини ташкил этди. Бу муассисанинг мақсади мамлакат университетлари учун математика ўқитувчиларини таълим-тарбия беришдан иборат эди ва доктор Мусоҳибнинг доимий ташаббуси билан 70 нафар математика ўқитувчилари ушбу муассисасида таълим олишди. Эронда янги математикани ривож-равнақ бериш йўлида унинг амалга оширган сайъ-ҳаракатлари сабабли уни “Янги математиканинг отаси” деб аташди. Шунингдек шамсий 1376 йилда математика муассисаси доктор Ғулом Ҳусейн Мусоҳибнинг математика бўйича тадқиқот муассисасига ўзгартирилди.