Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати
Азизлар, ўтган дастуримизда ислом оламида ваҳдат ва ҳамжиҳатликнинг рамзи ва намунаси бўлмиш исломий конфренция ташкилотининг шаклланиш мақсади ва заминалари ҳақида сўҳбатлашган эдик.
Шунингдек эслатиб ўтган эдикким, исломий конфренция ташкилотини ташкил этишга асос солган муҳим сабаб бу милодий 1969 йилда мусалмонларнинг биринчи қибласи Масжид-ул-Ақсода ёнғиннинг вужудга келиши эди. Мутаассиб бир яҳудий томонидан амалга оширилган бу ҳодиса дунё мусалмонларининг ғазабини келтирди. Уша замонда Саъудия Арабистони ва Марокаш бу мавзўни кўриб чиқиш учун бир йиғилиш ўтказиш йўлида кўп сайъ-ҳаракатларни амалга оширган мамлакатлар жумласидан эди. Ва ниҳоят бу конфренция милодий 1969 йил сентябр ойида Работда ташкил этилди. Бу конфренцияда исломий мамлакатларнинг 20 нафар раҳбарлари иштирок этишди. Мазкур конфренцияда учта асосий масала, жумладан Масжидул-Ақсодаги ёнғиннинг вужудга келиши, Исроил томонидан араб сарзаминларини ишғол этиши ҳамда Байтул-Муқаддас шаҳрининг вазъияти кўриб чиқилди.
Бу дастуримиз ва бошқа дастурларимизда Исломий конфренция ташкилотининг исломий мамлакатлар ўртасида бирлашиш ва ваҳдатни ижод этиш йўлида амалга ошираётган сайъ-ҳаракатлари ҳақида сўҳбатлашамиз.
Исломий конфренция ташкилотининг ташкил этилишидан ярим аср ўтмоқда. Исломий мамлакатлар ўртасида иттифоқ, ваҳдат ва ҳамжиҳатликни ижод этиш йўлида ушбу ташкилотнинг ғоявий мақсадларини умумий қилиб тўрт даврга тақсимлаш мумкин. Биринчи давр мазкур ташкилот шаклланишининг биринчи ун йиллигига тегишлидир. Бу даврнинг асосий хусусияти Фаластин ормонлари асосида ташкилотнинг ўзликка эга бўлишидан иборат. Ташкилотнинг иккинчи даври икки ун йилликдан камроқ ва Теҳрон конфренциясигача бўлган учинчи конфренция ўртасидаги вақтни ўзига қамраб олади. Бу даврнинг асосий хусусияти бу аъзо мамлакатлар ўртасида тамоюлотларни қайта тиклашдан иборат эди. Бу ташкилотнинг учинчи даври милодий 1997 йилда ўтказилган Теҳрон конфренциясидан бошланади ва милодий 2011 ва 2012 йилларда араб мамлакатларининг аксариятида мусалмонларнинг умумий уйғонишини ўзига қамраб олади. Бу даврда исломий мамлакатларнинг ҳимжиҳатликлари кўзга ташланадиган даражада риож-равнақ топди. Тўртинчи давр исломий уйғониш номли ўзгаришларга мустабид мамлакатларнинг аксуламал кўрсатишлари, ислом олами ва аъзо мамлакатлар ўртасида тафриқа солиш ва ўзаро муносибатларининг хиралашиб қолган замонни ўзига қамраб олади. Истанбулда ўтказилган йиғилишнинг охирида қабул қилинган баёния мавжуд бу ихтилофларни яққол намойиш этади. Биринчи даврда, яъни ташкилотнинг биринчи ва иккинчи йиғилиши ўртасида мавжуд бўлган вақт орасида Работ ва Лоҳур шаҳарларида исломий мамлакатларнинг раҳбарлари сатҳида иккита конфренция ўтказилди. Бу муддат давомида Исломий конфренция ташкилоти ташкилотнинг декларациясида қайд этилган мақсадлар ва усулларга тегишли бўлган ўзининг асосий ўзлигини англаб етишга сайъ-ҳаракат қилди. Биринчи йиғилишда исломий қадриятларга асосланган исломий давлатларнинг ўртасида ҳамжиҳатликларни мустаҳкамлашни таъкидлаш зимнида, инсон ҳуқуқларининг декларацияси ва БМТ резолюциясига нисбатан вафодорликни эълон қилиш ва аъзо мамлакатлар ўртасида ҳамкорликларни кенгайтириш мақсадида тинчлик ва осойишталикни муҳофазат этиш йўлида сайъ-ҳаракат қилиш ва Масжид-ул-Ақсо масжидини ёқиш воқеасига нисбатан нафратланиш изҳор этилди. Бу йиғилишда иштирок этган 25 мамлакатлар раҳбарлари Байт-ул-Муқаддаснинг милодий 1967 йил июнь ойидан олдинги вазъиятига қайтишини талаб қилишди.
Покистоннинг Лоҳур шаҳрида ўтказилган аъзо мамлакатлар раҳбарларининг иккинчи конфренцияси иқтисодий ва сиёсий сатҳда қарор қабул қилди. Сиёсий даражада ташкилот Исроилдан ўз сарзаминларини қайтариб олиш учун Миср, Иордания, Сурия ва Фаластин халқининг қонуний сайъ-ҳаракатларини комил тарзда қуллаб-қувватлади. Ҳамда ишғолий сарзаминлардан шарт-шароитсиз Исроилнинг орқага чикиниши учун барча томонлама сайъ-ҳаракатларни амалга оширишни аъзо мамлакатлардан сўради. Айниқса, Исроил билан яқин алоқада бўлган аъзо мамлакатлардан Исроил билан ўз алоқаларини узиб, исломий ваҳдатни қуллаб-қувватлашишлари учун даъват этилди. Иқтисодий сатҳда эса йиғилиш иштирокчилари бир директивани қабул қилишдиким, унга асосан халқларнинг умумий манфаат кўриш ишлари ва иқтисодий мақсадларга эришиш учун бошқа мусалмон мамлакатларнинг ҳамкорлик қилишга жалб этиш учун бир комитет ташкил этишлари сабабига айланди. Бу йиғилишда исломий мамлакатларнинг идораларини кўпайтириш, исломий маданият ва қатриятларни юксалтириш ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш мақсадида исломий ваҳдат фонди номи остида бир фондни ташкил этиш қарорига келишиб олинди. Ҳамда аъзо мамлакатлар ўз куч-қутратларига қараб ушбу фондга кўмак беришлари учун қарор қилинди. Умумий қилиб атиш мумкинки, бу даврда Фаластин ормонлари асосида исломий конфренция ташкилотининг дастлабки ўзлиги шаклланди ва агарчи айрим омиллар амалда бу ваҳдат ва иттифоқнинг вужудга келмаслиги учун бирбирларига қул бериб, кўраш олиб борган бўлсаларда, аммо ислом олами ваҳдатининг биринчи намуналари вужудга келди.