октябр 17, 2017 12:54 Asia/Tashkent

Ассалому алейкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар! “Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар” рукни остидаги туркум эшитиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу эшиттиришлар орқали сиз Эрон ва жаҳонда машҳур бўлган буюк шахсиятларнинг ҳаёти ва фаолияти билан танишасиз. Бизни тинглаб боринг.

Азизлар! Бугунги эшиттиришимизда ҳам эронлик буюк мутафаккир ва математик Муҳаммад Хоразмий ҳаёт -фаолиятига бағишланган эшиттириш давоини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Ўтган эшитиришмизда  бу буюк олимнинг ҳаёти, илмий фаолияти ва таълиф этган асарлари борасида қисқача маълумот бергандик.

Жорж Сартин ўзининг " Тарих илми" китобида  9- чи милодий асрнинг биринчи яримини " Хоразмий асри" деб билган.

Эристед Мур ҳам ушбу эронлик буюк мутафаккир борасида қуйидагича фикр билдирган:  бугунги кунда ҳам  Муҳаммад Мўсо Хоразмийни жабр илмида Европа хақларининг ҳақиқий ўқитувчиси ва муалилими эканлиги борасидаги тарихий фактни инкор эта олмаймиз.

Эрондаги илмий фестиваллардан бирига " Хоразмий фестивали" номи берилган. Бу фестиваль  Муҳаммад бин Мўсо Хоразмийни улуғлаш мақсадида ўтказилади.

 Бундан ташқари Эроннинг расмий календарида ҳар йили 26 октябр санаси Жабр куни ё ўзи Хоразмийни улуғлаш куни деб белгиланган.

Ўтган эшиттиришимизда шунингдек  Абужаъфар Мўсо Хоразмий математика илми, хусусан жабр соҳасида таълиф этган асарлар ва қўшган улуши учун унга Жабр илмининг асосчиси номи берилганлигини ҳам айтиб ўтгандик.

"Алжабр вал муқобала" асаридан кейин таълиф этилган Хоразмийнинг бошқа асари " ҳиндий рақамлардан фойдаланган " Алжамъ ваттафриқ" китобидир.  

Хоразмийнинг бу қимматбаҳо асари - «Арифметика» фақат математика тарихида эмас, балки умуман фан ва маданият тарихида ҳам жуда катта аҳамиятга эгадир. Бy китоб орқали ўнли позицион саноқ системаси яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларига, Европага тарқала бошлаган. Бу саноқ системаси ўша даврда ҳукм сураётган, ҳарфли саноқ системаси ва рим саноқ системасига нисбатан жуда мукаммаллашган бўлиб, турмуш эҳҳтиёжлари учун тез орада қабул қилина бошлаган прогрессив саноқ системаси эди. Хоразмийнинг бу асари асосида жуда кўп китоблар ёзилди, буларда Хоразмийнинг позицион саноқ системасини татбиқ этишдан иборат прогрессив идеялари давом эттирилди, Хоразмийнинг бу асари унинг «ал-жабр ва ал-муқобала ҳисоби ҳақида қисқача китоб" асаридан кейин ёзилган бўлиб, унинг оригинал нусхаси ҳозиргача топилмаган. Бу асарнинг лотинча таржимаси (XIV аср қўлёзмаси) Кембриж университетида сақланмоқда.

Хоразмий ўзининг арифметикасида ҳиндларнинг тўққиз рақам 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9 ва ноль ёрдами, яъни ўнли позицион система билан исталган соннинг осон ва қисқача ифодаланишини баён этиш мақсадида эканлигини ёзади. Шунингдек, бу китобда арифметикага доир масалаларни- сонларни кўпайтириш ва бўлиш, қўшиш ва айиришни бу система орқали жуда осонлик билан бажариш мумкинлиги қайд қилинади. Хоразмий аввал сонларнинг позицион системасини тушунтиради, сўнгра бутун сонлар ва каср сонлар устида амаллар бажариш қоидаларини ва, ниҳоят, квадрат илдиз чиқариш қоидаларини баён этади. Европада бунгача рим рақамлари ишлатилар эдики, бу рақамлар ўзининг мураккаблиги билан ноқулай эди. Шарқда эса рақамларни сўзлар ёки ҳарфлар билан ифодалардилар, VIII асрнинг 70-йилларидан ҳинд рақамлари астрономик жадваллар билан бир қаторда Бағдод ва бошқа Шарқ мамлакатларига кира бошлади. Ярим асрдан кейин эса ўнлик позицион система бошқа халқларга маълум бўла бошлади.

-*-*-

Бy соҳада машҳур олим Хоразмийнинг жаҳон фани ва маданияти олдида буюк хизмати шуки, бошқа халқлар ҳиндларнинг ўнлик позицион системаси билан унинг асарлари орқали танишдилар. Хоразмийнинг бу асари ХII  асрда Иоганн Севильский томонидан лотин тилига таржима қилинди. Мана шу асрдан бошлаб ўнлик позицион система Европа халқларига тарқала бошлайди.

Хоразмийнинг арифметикаси математика тарихида- саноқ системаси тарихида — умуман, фан ва маданият соҳасида янги давр очди. Хоразмий Бағдод шаҳрида бир неча йиллар бўлиб, ундаги обсерваторияда кузатишлар олиб борди. IX асрнинг 20-йилларида у,,Зиж" («астрономик жадваллар") ни тузиб чиқди. Булар араб тилидан лотин тилига таржима қилиниб, икки асрдан ортиқ давр ичида турмуш эҳтиёжлари учун фойдаланилди. Хоразмийнинг бу асари оригинал нусхада бизгача етиб келмаган. 1007 йили испаниялик Маслам ал-Мажрити бу жадвалларни қайта ишлаб чиқади. Мана шу Зижнинг 1126 йилда ёзилган лотин тилига таржимаси ҳозиргача сақланган. «Зиж» асарининг бу қайта ишланган нусхаси узоқ вақт давомида Шарқда ва Ғарбда астрономия фанидан асосий қўлланма ҳисобланиб келди. Хоразмий «Астролябия» («Астурлоб») ва  «Қуёш соати» ҳақида ҳам асарлар ёзган.

Хоразмий аниқ астрономик жадваллар тузиш билан бир қаторда Бағдод обсерваториясида олиб бориладиган турли астрономик ва географик кузатишларда  актив иштирок этди. Бу соҳада Хоразмий Ўрта Осиёлик машҳур астроном ва математиклардан Муҳаммад ибн Касир, ал-Фарғоний, Аҳмад Марвозий ва бошқалар билан иш олиб борди.

Китоб ал-амал ал-астурлаб” (“ Астурлоб ясаш ҳақида китоб”)

– “Зара иф мин амал Муҳаммад ибн Муса ал Хуаризми ма рифа ас-самт би-л-астурлаб” (“Муҳаммад ибн Мусо ал Хоразмийнинг астурлоб ёрдамида азимутни аниқлаш ҳақида ажойиб ишлари жой олган.

Рисала фи ма рифа авқат ас-салат” (“Намоз вақтларини аниқлаш ҳақида рисола”).

– “Мукҳула, туғир, бинкам ва дулаб деб аталувчи соат асбоблари ҳақида рисола”.

– “Рисала фи мар и ҳилал” (“ Ҳилол кўриниши ҳақида рисола”).

– “Мақала фи-истихраж та рих ал-йаҳуд ва а йадиҳим” (“Яҳудийлар календари ва байрамларини аниқлаш ҳақида рисола”.

– “Китаб ат-та рих” (“Тарих китоби”) ўз давридан олдинги вақтларда битилган тарих китобларининг йиғиндиси ва ўз даври тарихи билан мужассамлаштирилган рисола. Хоразмийнинг бошқа китобларидандир

-*-*

Жўғрофияни иқлимлар назариясига тўла риоя этган ҳолда илк бор Мусо ал-Хоразмий (780-850 йиллар) баён қилган. У Курраи заминнинг маъмур, тушунарлироқ қилиб айтганда, инсоният яшайдиган обод қисмини етти иқлимга ажратган. Птоломейдан фарқли ўлароқ, минтақалар, мамлакатлар ва улардаги жўғрофий ҳудудларни эмас, балки биринчи иқлимдан то еттинчи иқлимгача бўлган жойларни тавсифлаган. Бу жиҳатдан унинг 836-847 йиллар оралиғида битилган “Китоб сурат ул-арз” рисоласи беқиёс аҳамиятга эга.

Китобда қуруқлик, сувлик ва тоғликдан иборат 2402 та жўғрофий жой ўрни келтирилади. Мамлакатлар, шаҳарлар, булоқлар, дарёлар, кўллар, денгизлар, тоғлар ва ороллар иқлимлар бўйича тақсимланади. Бу назария жўғрофия фанининг кейинги ривожига салмоқли таъсир кўрсатди. Хусусан, Ернинг маъмур қисмини иқлим минтақалари асосида ўрганишни осонлаштирди.

Ал-Хоразмий ғоясини — Аҳмад ал-Фарғоний (798-865 йиллар) ўзининг “Китоб ал-ҳаракат ас-самовийа ва жавомиъ илм ан-нужум” (“Самовий ҳаракатлар ва умумий илми нужум китоби” — одатда у “Астрономия асослари ҳақидаги китоб” деб аталади) асарида давом эттирган. Унинг 9-бобини жўғрофияга бағишлаган. Етти иқлимнинг барчасини улардаги мамлакатлар, вилоятлар ва шаҳарлар билан бирга тасвирлаган.

Фақат ўртадаги фарқ шундаки, Мусо ал-Хоразмийнинг “Китоб сурат ул-арз”и Птоломей анъанасига, Аҳмад ал-Фарғонийнинг “Китоб ал-ҳаракат ас-самовийа ва жавомиъ илм ан-нужум”и ҳиндлар анъанасига асосланган. Аниқроғи, ал-Хоразмий иқлимлар тавсифини рубъи маъмурнинг энг ғарбий чеккасидан – Африканинг Атлантика уммони қирғоғига яқин оролларидан бошлаб, энг шарқий чеккасигача, яъни Тинч океанидаги япон оролларигача давом эттиради. Кенглама йўналишида экваториал ерлардан то шимолий қутбий ерларгача бўлган ҳудудлар тўғрисида сўз юритади. Ал-Фарғоний эса, гапни рубъи маъмурнинг энг шарқий четидан бошлайди. Рисоладаги тартиб бўйича кейинги беш иқлим тавсифи диққатга сазоворлиги билан алоҳида ажралиб туради. Уларда Марказий Осиё ҳамда бу минтақага туташ ерларнинг вилоят-шаҳарлари батафсил тилга олинади. Мана, айрим мисоллар:

“Тўртинчи иқлим Шарқдан бошланади ва Тибетдан, сўнгра Хуросондан ўтадики, бунда Хўжанд, Усрушона, Фарғона, Самарқанд, Балх, Бухоро, Ҳирот, Амуя, Марварруд, Марв, Сарахс, Тус, Нишопур шаҳарлари бор. Ундан сўнг Журжон, Қумис, Табаристон, Демованд, Қазвин, Дайлам, Рай, Исфаҳондан ўтади.

Бешинчи иқлим Шарқда Яжуж мамлакатидан бошланади, сўнг Хуросоннинг шимолидан ўтади. Унда Тороз – савдогарлар шаҳри, Навокат (Навкат), Хоразм, Исфижоб (Сайрам), Турарбанд (Ўтрор – ҳозирги Арис) ва Озарбайжон, Арминия вилояти, Бардаъа (Барда), Нашава (Нахичивон) шаҳарлари бор.

…Еттинчи иқлим Шарқда Яжуж мамлакатининг шимолидан бошланади, сўнг туркий мамлакатлар (Марказий Осиё)дан, сўнг Журжон (Каспий) денгизининг шимолидан, сўнг Рум денгизи (Қора денгиз)ни кесиб сақлаблар (славьянлар) мамлакатидан ўтади ва Ғарб (Атлантика) денгизида тугайди”.

Қадрли тингловчилар, «Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги   сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.