октябр 17, 2017 17:24 Asia/Tashkent

Каъбанинг бу зиёрати Пайғамбаримиз (с)- учун охиргиси эди.

Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.

 Ёлғиз ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга салому салавот йўллаб, "Нур диёридан" туркум эшиттиришнинг бугунги сонини  эътиборингизга ҳавола этамиз.               

 Азиз тингловчилар,  ўтган дастуримизда ишора этиб ўтдикки Пайғамбар (с)-нинг кетидан турли жойлардан  Маккага келган ҳаж зиёратчилари  бир неча соатдан сўнг кетганларида мунодилар нидо беришди: “Эй мусулмонлар энди ана шу ерда Ғадири Хум яқинида тўхтангиз ва уқингиз. Бу Пайғамбар (с)-нинг буйруғидир.

Р) Ҳаво иссиқ эди. Мусулмонлар ер ва осмон ўртасида жараён олган нарсадан бехабар эдилар. Шунинг учун  Пайғамбарнинг райига таслим бўлишди ва намоз уқиш учун тайёргарлик куришди.  

Р) Каъбанинг бу зиёрати Пайғамбаримиз (с)- учун охиргиси эди. Энди яна кўриш имкони қолмади. Йўлчилик давом этаверди. Ғадири Хумм деган кичкинагина кўл қирғоғида Расули  акрам (с.а.в.) одамларга хитоб қилдилар. Бу хитоб кўзларни ёшлатди, юракларни титратди: - Эй инсонлар! Шуни билиб қўйинглар, мен ҳам инсонман. Эгамнинг элчиси келишига ва мен унинг чақириғига жавоб беришимга кўп вақт қолмади. Мен сизларга икки қийматли омонат қолдиряпман. Бири Оллоҳнинг Китоби- унда ҳидоят ва нур бор. Уни маҳкам ушланглар ва қаттиқ ёпишинглар. Иккинчиси менинг оила аъзоларим (аҳли байтим)дир... Раҳмат пайғамбари (с.а.в.) эҳтимол келажакда оила аъзоларига нисбатан қилинадиган фожиали муомалаларни ваҳий ва илҳом йўли билан хабар олгандирлар ва юз қизартирувчи бу воқеаларнинг масъулияти бўйнига тушадиганлар қаттиқ савол-жавоб қилинажакларини англатиш, ҳеч бўлмаса Оллоҳга ва пайғамбарига ҳурмати бўлганлар бу жиноятларга аралашиб қолишининг олдини олиш учун бундай бир васиятни лозим кўргандирлар. Ўн мингларча одам гувоҳ бўлган бу хутба чоғида Пайғамбар (с) уч марта: «Оила аъзоларим ҳақида сизларга Оллоҳни эслатаман!.. Оила аъзоларим ҳақида сизларга Оллоҳни эслатаман!..     сизларга Оллоҳни эслатаман!..» дейиш эҳтиёжини туйгандирлар. Бу эслатма, афсус, эртага юз берадиган ишларга ҳеч бир фойда бермайди, умавийлар даврида ҳам, аббосийлар даврида ҳам Расулуллоҳ (с.а.в.) авлодларига хотиржам яшашларига йўл қўйилмайди. Аммо шунча кўп одам гувоҳлигида қолдирган омонатларига хиёнат қилганларнинг ёқаси Расули акрам жанобимизнинг қўлларидан осонликча қутулиб кетмайди. Бу шундай бир даъвоки, даъво қилувчи Расули акрамдирлар, ҳукмни ўқувчи эса Улуғ Оллоҳдир... Кейин Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳазрати Алининг (р.а.) қўлидан тутдилар:  Мен кимнинг дўсти бўлсам, Али ҳам унинг дўстидир. Оллоҳим, унга дўст бўлганга дўст бўл, душман бўлганга душман бўл, унга ёрдам қилганга ёрдам қил! - деб дуо қилдилар. Гадири Хуммдаги бу хутба жуда кўп одамларнинг унутилмас хотиралари орасидан ўрин олди. Юриш амри берилди... Узоқдан Мадина кўринди. Ҳар гал қайтишда бўлганидек, Пайғамбаримиз (с.а.в.): «Қайтяпмиз, тавба қиламиз», деб Парвардигорларига муножот қила бошладилар. Шаҳарга киргач, одатдагидек, тўғри масжидга боражаклар, икки ракат намоз ўқияжаклар, шундан кейингина дам олишга чекилажаклар.  

Пайғамбар (с) марҳамат қилдилар: Эй одамлар, мен ҳар бир кишининг мавлойи бўлсам, Али алайҳиссалом ҳам унинг мавлойи ҳисобланади. Аллоҳ яхши кўрган шахсини ҳурмат-эҳтиром қилинг ва унинг душманига душман бўлингиз. Кимки унга нисбатан меҳр-муҳуббатли бўлса, уларга меҳр-муҳаббат кўрсатинг ва унга нисбатан кина-кудурати бор бўлган одамларга ҳам кинали бўлингиз. Унга кўмак берган шахсларга кўмак беринг.      

Пайғамбар (с) айтган ўз сўзларидан хурсанд эдилар. Ҳар томондан одамлар келиб Али алайҳиссаломни муборакбод этардилар. Шоирлар эса Али алайҳиссаломнинг  ўринбосарлиги ҳақида шеърлар ижод этишарди.

Ваҳий фариштаси яна осмондан нозил бўлди ва Пайғамбар (с)-га марҳамат этди:  Сизларга ўлимтик, қон, чўчқа гўшти, Аллоҳдан бошқанинг номи ила сўйилган, бўғилиб ўлган, уриб ўлдирилган, йиқилиб ўлган, сузиб ўлдирилган, йиртқич еган ҳайвонлар ҳаром қилинди. Магар, (ўлмай туриб) сўйиб олсангиз, ҳалол. Ва бутларга сўйилган ҳайвонлар ҳам, чўплар ила фол очишингиз ҳам ҳаром қилинди. Бундай қилмоғингиз фосиқликдир. Бугунги кунда куфр келтирганлар динингизга зарар етказишдан умид уздилар. Улардан қўрқманглар, Мендан қўрқинглар. Бугунги кунда Мен сизнинг динингизни мукаммал қилиб бердим. Сизга неъматимни батамом қилдим. Ва сизга Исломни дин деб рози бўлдим. Кимки гуноҳга моил бўлмаган ҳолида очликдан музтар бўлса, албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир. (Ушбу ояти каримада асли гўшти ҳалол қилинган ҳайвонлар ҳақида сўз кетмоқда. Албатта, чўчқани ҳисобга олмаганда. Аслида, гўшти ҳаром бўлган ҳайвонлар ўз-ўзидан маълум, баҳс улар ҳақида эмас. Гўшт тирик ҳайвондан олинади. Ана ўша тирик жониворни гўштга айлантириш жараёни ва ундаги ният ҳамда эътиқод унинг ҳалол ёки ҳаромга айланишига сабаб бўлади. Шунинг учун ҳам бу жараёнга, яъни, тирик ҳайвонни гўштга айлантириш жараёнига шариатда алоҳида эътибор берилади. Бу шартларнинг бошида ҳайвоннинг жонини чиқариш пайтида унга жон берган Аллоҳнинг номини зикр қилиш туради. Бу иш қилинмаса, катта маънавий жиноят содир бўлган бўлади, шу сабабли унинг гўшти ҳаромга айланади.)   Моида сураси 3 оят.

 

Ёрлиқ