октябр 21, 2017 16:00 Asia/Tashkent

Идеологик ва маданий фатҳ этиш натижаси эдиким масжидлар, минбарлар, фиқҳ,  ҳадис,  адабиёт,  тафсир каломи,  ахлоқ ва бошқа исломий билимлар дунёда тарқалди.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

 Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.

Мен,  Адиба Қодирий  "Масжид- ишқ  ва имон маскани" дастуримизнинг навбатдаги  сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!                                   

  Азиз тингловчилар, ўтган дастуримизда айтдикки масжид

Ӯтган дастуримизда зикр этиб ӯтган эдикки масжид уша бошидан бӯён Худо ӯйи ва энг севимли макон унвонида ӯзига хос қадр -қиматга эга бӯлиб келмоқда.

Худо Расули (с) -нинг масжидда жамоат намозини ӯтказишга аҳамият қаратишлари сабаб бӯлдики мусулмонлар ҳар куни беш маротаба ушбу сиёсий удумга ҳузур топиш учун масжидда ҳузур топишарди ва муназзам саф тортиш билан Аллоҳ таолога тоат-ибодат қилишарди. Табиийким бундай йиғилиш ва тупланишда каттаю кичик,  бою камбағал,  зайифу кучли иштирок этиб намоз фарзини бажо келтиришади,  токим гина -кудурат,  бадбинлик,  душманлик ва синфий ихтилофларни бартараф этсинлар ва унинг ӯрнига меҳр -муҳаббат,  биродарлик, тенгликка эришсинлар.

Муминларнинг бир қаторда туриб кунлик фарзларини адо этишлари,  ҳамда айрим саҳобаларнинг ҳимматлари билан Қуръоннинг илҳомбахш оятларини тиловат қилишлари Мадина келган гуруҳлар ва шахсларга катта таъсир етказарди. Чунончи Расули Акрам (с)  билан музокара қилиш мақсадида Мадинага келган Сақиф қабиласининг намояндалари бундай манзарани кӯриб катта таъсирланиб ислом динини қабул қилишди. Шунингдек Пайғамбар (с) -нинг Мадинадаги масжиди таблиғот ва тарғибот этувчи бир олий уқув юртидек эдиким у ерда ул ҳазрат ӯзларининг ургатувчи нутқлари сояси остида маҳоратли мубаллиғларни таълим тарбия беришлари билан шуғулланардилар. Бу мубаллиғлар  Қуръон ва исломий фиқҳдан огоҳ бӯлишларидан сӯнг таълим ва ҳидоят этиш сояси остида халқни ширк ва жаҳолат зулматидан нажот бериш ва исломга даъват этиш учун Жазират -ул арабнинг турли бурчакларига юборардилар. Чунончи ушбу гуруҳнинг олиб борган таблиғотий фаъолиятларининг таъсирида рисолат мадрасаси ва ваҳий мактаби уқувчиларининг  фаъол ҳаракатлари билан ислом дини на фақат Жазират -ул араб бӯйлаб тарқалди,  балки Расули Акрам (с) -нинг риҳлатларидан сӯнг қисқа бир муддатда самовий бу дин уша вақтдаги дунёнинг кенг қисмини ӯзига қамраб олди. Идеологик ва маданий фатҳ этиш натижаси эдиким масжидлар, минбарлар, фиқҳ,  ҳадис,  адабиёт,  тафсир каломи,  ахлоқ ва бошқа исломий билимлар дунёда тарқалди.

Ҳозирги кунда исломбадбинлик ва ислом динидан қурқитишни ижод этишга қарамай дунё аҳлининг ислом ва масжидларга нисбатан эътиборлари кенг ортиб бормоқда. Муттахасисларнинг фикрларига кӯра Америка каби мамлакатда ҳар йили кӯп одамлар исломга имон келтиришмоқда. Америка университетининг мазҳабий тадқиқотлар етакчи муттахасиси Патик Де Бовен Америка халқининг ислом динини истиқбол этиш далиллари ҳақида кенг тадқиқот олиб бориш билан шуғулланган. У ушбу тадқиқотида 13 нафар янги мусулмон булганлар билан сӯҳбат ӯтказган ва шундай натижага келган. Насронийликдан ислом динига имон келтирган 17 яшар қиз ӯз тажрибасини шундай баён этади:  Пешин вақтида мадрасадан чиқиб бекатда автобусни кутаётганимда масжиддан тарқалаётган азон садоси менинг қалбимда қандайдир осойишталик ижод этарди. Бундан олдин шукр қилиш,  қизиқиш ва меҳр -муҳаббат туйғусини тажриба этмаган эдим. Ана шу азон мени Худога яқинлаштирди.

Исломий таълимотлар  ва ислом дини ҳақида тадқиқот олиб борганимдан сӯнг намоз ӯқишни урганишга сайъ -ҳаракат қилдим.

Чикаго штатида биз яшайдиган  маҳалланинг яқинида жойлашган масжидга ҳаяжон ва изтироб ила биринчи маротаба бордим. Мен мусулмон бӯламан деб айтганимдан сӯнг муҳажжаба бир аёл мени олдимга келди ва айтди:  Субҳоналлоҳ!

Кейин мени масжиднинг жамоат имоми олдига олиб борди ва мен унинг ҳузурида ягона Аллоҳга гувоҳлик бердим ва шаҳодат калимасини айтдим.

Шуни зикр этиб ӯтиш лозимки Вел Дюрант ҳам "Маданият тарихи " китобида шуни тасдиқлайдиким одамдан  хотамгача бўлган дунё маданияти тарихида инсоният мусулмонлар аҳолининг нидосидан мангу қолган ва қийматли мусиқага учрагани йӯқ. Мусулмонларнинг бу азони дунёнинг турли бурчакларида кечаю кундуз беш маротаба нидо беради. Ва улар азон билан Аллоҳ баробарида таъзим этиш зимнида ӯзаро иттифоқ ва ваҳдатни ижод этишади.

Азиз тингловчилар,  дастуримиз давомида Вашингтон жоме масжиди билан танишишамиз.

АҚШ -нинг машҳур масжидларидан бири Вашингтон жоме масжиди саналади.  Милодий 1945 йилда Туркиянинг Вашингтондаги элчиси ӯлганидан сӯнг дафн этиш маросимини ӯтказиш ва майит намозини бажо келтириш учун муносиб бир маконнинг йӯқлиги сабабли Америка пойтахти Вашингтон шаҳрида масжид қуриш фикрига тушдилар. Улар Массачусет хиёбонида ӯттиз минг квадрат метр масоҳат билан ерни сотиб олишди ва Вашингтонда яшовчи мусулмонларнинг фойдаланишлари учун исломий бир марказ ва жоме масжид унвонида қарор беришди. Масжиднинг қурилиши етти йил давом этди. Охири 1957 йилда Америка президенти Дуа́йт Дэ́вид Эйзенха́уэр   ҳузур топиши билан бу масжид очилди.

Вашингтон жоме масжиди Вашингтон шаҳрида жойлашган намояндалик ваколатхоналари ва исломий мамлакатларнинг кумаклари ва ёрдамида бино этилди. Исломий ҳар бир мамлакатлар ӯз навбатида на фақат масжидни қуришда,  балки уни мукаммаллаштириш ва зеб зийнат беришга ёрдам беришди. Чунончи бу масжидда ишлатилган кошинлар  Туркиядан,  гиламлар Эрондан,  икки тоннали қандиллар Миср мамлакатидан масжидга совға этилди.

Вашингтон жоме масжидининг минбари Қоҳирадаги Муҳаммад Алипошшо жоме масжидидининг минбари услубидан қурилган. Масжиднинг минбарини ташкил этувчи қисмларнинг сони  Мисрда тайёрланган 12 минг камдан- кам учрайдиган дарахт турларини  ташкил этади.

Шунингдек масжиднинг  мармарлари Американинг   оқ тошларидан тайёрланган.

Шу вақтдан бошлаб Америка мусулмонлари ҳаётида муҳим рол ўйнайдиган масжиднинг маданият маркази масжидда ўз ишини  бошлади.

   

Ёрлиқ