октябр 24, 2017 11:08 Asia/Tashkent

Бугун сешанба Ҳижрий- шамсий 1396-чи йил обон ойининг 2 -чиси: Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил сафар ойининг 4-чиси: Ва милодий ҳисоб билан 2017-чи йил октябрь ойининг 24-чи кунидир.

Октябрь ойининг 20-чиси қуролсизлантириш ҳафтаси бошланиши билан туғри келади.

Октябрь ойининг 24 кунидан бошлаб 30-чи кунигача бўлган вақт қуролсизлантириш ҳафтаси деб ном қуйилган. Бирлашган Миллатлар Ташкилотини ташкил этишнинг асосий сабабларидан бири дунёда тинчликни барқарор этишдан иборат эди. Бу мақсад билан ҳар йили 24 октябрдан бошлаб 30 октябр кунигача қуролсизлантириш халқаро ҳафтаси ўтказилади. Бугунги кунда Ғарб мамлакатлари, айниқса жаҳонда қуролсизлантиришнинг иддаочиси бўлмиш Америка Қўшма Штатлари жаҳон миқёсида энг кўп қурол-яроқлар ишлаб чиқарадиган ва экспорт этадиган мамлакатлардан саналади. 

 

Бундан 72 йил олдин милодий 1945-чи йил октябрь ойининг 24-чисида:

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти халқаро энг буюк ташкилот унвонида иккита жаҳон уруши ўртасидаги вақт ичида фаолият олиб борадиган ҳалқаро миллатлар ташкилоти ўрнига ташкил этилди. Шу муносибат билан бу кун Бирлашган Миллатлар куни деб ном қуйилди. Иккинчи жаҳон уруши вақтида иттифоқчи давлатларнинг намояндалари, яъни Америка, Совет Иттифоқи, Англия ва Франция ушбу уруш жараёнида ўтказилган музокараларда БМТ ташкилотини  ташкил этиш муқаддимаси учун замина яратишди. Охири Америкада ўтказилган Сан-Франсиско конфренциясида дунёнинг 50 мамлакат намояндалари иштироки билан бу ташкилотни таъсис этишди ва унинг уставини тасдиқлашди.  Унинг доимий қароргоҳи Нью-Йоркда жойлашган. Агарчи БМТ ташкилоти айрим заминаларда ўзига хос мувафаққиятларни қулга киритган бўлсада, аммо хавфсизлик кенгашида вето этиш ҳуқуқи фақат бешта мамлакат, жумладан Америка, Россия, Франция, Англия ва Хитойга берилгани сабабли БМТ ташкилотининг асосий бир қисми унвонида бу кенгаш Вето ҳаққига эга бўлган мамлакатлар, айниқса Американинг сиёсати тасири остида қолган.

 

Бундан 63 йил илгари милодий 1954 йил октябрь ойининг 24-чисида:

Эрон Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо бўлди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг резолюциясига асосан БМТ ташкилотининг эшиклари унинг шарт-шароитларини қабул қилган барча дўст миллатлар  учун очиқдир. Эронда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 14-та намояндалик ваколатхонаси ва ижроия идоралари фаолият олиб боради. Бу ижроия марказлар ва агентликлар Эронда «БМТ ташкилотининг мамлакатлар командаси»-ни ташкил этади ва «Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тараққиёт дастурининг доимий вакили» симматини бажарадиган «доимий координатор» раҳбарлиги остида  ўз вазифаларини ижро этади.

 

Бундан 5 йил муқаддам ҳижрий-шамсий 1390 йил обон ойининг 2-чисида:

Эрон электро-энергия тармоғининг отаси инжинер Темур Лакистоний вафот этди. Инжинер Темур Лакистоний шамсий 1294 йилда Эроннинг ғарбида жойлашган Озарбойжон вилоятидаги шаҳарларидан бири Салмос шаҳрида дунёга келди ва шамсий 1313 йилда диплом олганидан кейин Теҳрон университетининг технология факультетига йўл олди ва қабул қилинган 10 нафар талабалар зумрасига кирди ва имтиёзли диплом билан ушбу ўқув юртни битирди. Лакистоний  мамлакатнинг электро-энергия саноатига жалб этилган Теҳрон униветситети инжинерларининг дастлабки гуруҳига мансуб эди.  Лакистонийнинг электро-энергия саноатига йўл олган пайтида Эроннинг электро-энергия корхонаси Чех инжинерларининг ихтиёрида эди. Улар эронлик мутахассислар ва талабаларга бу соҳадаги билимни беришга мойиллик зоҳир этмасликлари сабабли Лакистоний ва унинг ҳамкорлари бу тажрибани ўзлаштириш ва чех инжинерларининг режаларини яширин тарзда ўрганиш орқали Теҳроннинг электр кучи тармоқларини ўз ихтиёрларига олишди. Шу сабабдан чех инжинерлари Эронни тарк этишга мажбур бўлишди. У шамсий 1326 йилда Теҳрон электр-энергия тармоқининг раҳбари этиб тайинланганида, бу тармоқнинг ривожланишига катта хизмат кўрсатди. Эрон эликтро-энергиясининг отаси ва Санъати шариф университетининг асосчиларидан бири инжинер Темур Лакистоний инсульт олгани сабабли Теҳроннинг Эронмеҳр касалхонасида обон ойининг 2-чисида 96 ёшида оламдан ўтди.