Маънавий соғломлик
Инсонлар ӯз маданияти удумлари, анъаналари ва ташқи кӯринишда фарқ қилишларига қарамай муштарак тақдирга эгалар.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Мен Адиба Қодирий "Маънавий соғломлик" туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Ҳаво тӯлқинларида бизга ҳамроҳлик қиласиз, деган умиддамиз.
Азизлар, ўтган дастуримизда таъкидлаб ӯтган эдикки маънавий саломатлик жисмоний шодоблик келтиришига қӯшимча дунё ва охиратда парҳизкорлик ва осойишталикни армуғон этади ва муҳаббат, ишқ ва ахлоқ кароматига асосланган устувор алоқани ӯзи бошқалар ва атрофидаги муҳит билан ижод этади. Бугунги дастуримизда вужудга келган фурсатдан фойдаланиб маънавий соғломликнинг мизонини камайтириш ёки кенгайтиришда муҳим бир омил унвонида одамнинг ихтиёрини таҳлил этишга ҳаракат қиламиз . Би билан бирга бўлинг!
Азиз дўстлар, сизга маълумки инсонлар ӯз маданияти удумлари, анъаналари ва ташқи кӯринишда фарқ қилишларига қарамай муштарак тақдирга эгалар. Уларнинг барчалари иллоҳий фитрат ва маънавий саломатлик билан дунёга келишади. Бу саломатлик камолот чуқиси томон инсонни ҳидоят этишнинг дастлабки воситасидир. Албатта, дунёга келишдан олдин жисмоний, руҳий, ҳамда ота онанинг озиқ -овқат билан таъминлашлари каби турли омиллар таъсирида уларнинг маънавий саломатлик мизони бир -бирига баробар эмас. Аммо шак-шубҳасиз инсон маънавий таълим ва тарбия таъсири остида қолганида, айниқса ӯз ихтиёри билан ҳаракат йӯлини тайинлашида унинг маънавий саломатлигини муҳофазат этиш зарур бӯлади.
Инсон ӯз ихтиёрига эгадир ва осонлик ила ӯз ихтиёри билан қилган ҳаракатини ӯз ихтиёрида бӯлмаган ҳаракатларидан ажратиши мумкин. Ва ишонч билан айтиш мумкинки менинг бу ҳаракатим ихтиёрий эди ва бу ҳаракат эса менинг ихтиёрим билан амалга оширилган эди.
Инсон бирон -бир идишни олиш учун қӯлини узатганида у қӯлининг ҳаракати ихтиёрий эканлигини тушуниб етади. Аммо баданида бирон бир титроқ вужудга келганида унинг қӯли ӯзидан ӯзи қимирлайди.Бундай шароитда инсон тушуннадиким бу ҳаракат ӯз ихтиёри билан амалга оширилгани йӯқ ва ҳар бир киши бу икки ҳодисани бир -биридан аниқ ажратиши мумкин.
Инсон ихтиёрга эгадир деганимизда бу ихтиёрдан мақсад бирон бир вариантни танлашда қудрат ва огоҳликка эга бӯлишдир ва шахс унинг олдида турган иккита вариантдан бирини амалга ошириши ва бошқасини тарк этиши лозим. Ҳолбуки бошқа вариантни амалга ошириши мумкин.
Ҳеч қайси инсон ӯзига хос шароитда юзмаюз бӯлганида ихтиёрсизликка иддао қила олмайди.
Чунончи, Азизи Миср қасрида Ҳазрати Юсуф алайҳиссаломнинг гуноҳ этиши учун барча шароит вужудга келган бӯлсада у аммо гуноҳ содир этмаслик мақсадида Зулайходан узоқлашиб бекилган эшиклар томон қочди. Юсуф алайҳиссалом Миср Азизи аёлининг макрига дучор бўлган пайтлари: “Раббим, менга улар мени чорлаётган нарсадан кўра зиндон яхшироқ. Агар мендан уларнинг ҳийлаларини бурмасанг, уларга оғиб кетаман ва жоҳиллардан бўлиб қоламан!” дея илтижо қилганлар.
Фиръавннинг турмуш ӯртоғи Осия ҳам комилан ширкка тулиб кетган муҳитда тавҳид шиорини эълон қилди. У худолик иддаосини қилган ӯз турмуш ӯртоғи ёнида туриб ӯзининг саҳиҳ ва тӯғри танлови ва эркинлигидан тӯғри фойдаланиши билан ӯз номини иймонли энг яхши аёллар қаторида жой берди.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки ӯз ихтиёрига ишонмаган шахс ӯз саломатлигини юксалтириш учун сайъ -ҳаракат қилмайди. Бинобарин маънавий саломатликни юксалтириш учун инсон иродасининг зайифланиши ёки мустаҳкамланишида муҳим рол ӯйнайдиган омилларни аниқлашга эътибор қаратиш лозим. Иродани мустаҳкамлаш учун муҳим омиллардан бири яхши ишларни бажаришни давом эттиришдан иборат. Мисол учун келтириш мумкинки барча тоат -ибодатлар ва унинг ӯртасида рӯза тутиш ироданинг мустаҳкамланишга катта таъсир етказади. Бунга қарши инсоннинг иродасини зайифлантирадиган энг муҳим омил ношойиста ишларни бажариш билан одатланиб қолишдир. Бу ӯртада агарчи инсоннинг руҳи ва жисмига катта зиён етказсада гиёҳванд моддаларга чалиниш каби айрим зиёнли одатлар жиддий салбий таъсир етказади.