октябр 29, 2017 13:34 Asia/Tashkent

Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнидаги туркум эшиттиришда ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий ўзгаришлар борасида маълумот берамиз.

Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:

  1. Шавкат Мирзиёев Сооранбай Жээнбековни табриклади.
  2. Рамзан Қодиров Тошкентга келди.
  3. Абдулазиз Комилов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси Эрон Ислом Республикасига келди.
  4. Ўзбекистон уран етказиб беришда Ҳиндистон билан стратегик ҳамкорлик шартларини кўриб чиқмоқда.
  5. Туркия фуқаролари учун Ўзбекистонга кириш визаси олиш осонлаштирилди.
  6. Ўзбекистон президенти ўзбек-тожик муносабатлари янада кенгайишига ишонч  билдирди.
  7. Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида янги авиарейслар очилади.
  8. Футзал бўйича Ўзбекистон термаси Осиё Чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
  9. Осиё чемпионатига саралаш босқичида Ўзбекистон Қирғизистонни мағлубиятга учратди
  10. .Энди энг муҳим  мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Сооранбай Жээнбековни Қирғизистон Республикаси президенти лавозимига сайлангани билан табриклади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ хабар берди.

Сизнинг ғалабангиз чуқур тузилмавий ислоҳотлар ва мамлакатдаги ўзгаришлар, аҳоли фаровонлигини янада ошириш, жамиятда тинчлик, барқарорлик ва тотувликни таъминлаш, шунингдек, халқаро майдонда мамлакат нуфузини мустаҳкамлашга қаратилган режа ва дастурларингизнинг қардош Қирғизистон халқи томонидан кенг қўллаб-қувватланишидан далолат беради», - дея таъкидланади Ўзбекистон раҳбари мактубида.

Қайд этилишича, Ўзбекистон ўзаро манфаатли икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтиришга катта эътибор қаратмоқда ва халқлар фаровонлиги йўлида кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун барча зарур саъй-ҳаракатларни йўналтиришга тайёр

«Мен сўнгги йилда эришилган юқори даражадаги конструктив сиёсий мулоқот ва томонларнинг мавжуд муаммоларни ҳал қилиш учун ўзаро ҳурмат ҳамда умумий манфаатларни ҳисобга олиш принциплари асосида иш олиб бориши янада ривожланишига ишончим комил», - дея таъкидланади мактубда.

Ххххххххххххх

Чеченистон Республикаси президенти Рамзан Қодиров Тошкентга сафар қилди.

"Kun.uz» манбаси маълумотига кўра, у ташриф давомида Тошкентдаги  марҳум Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф марқадини  зиёрат қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 октябрь куни  Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодировни қабул қилди.  

Давлат  раҳбари меҳмонни қутлар экан, олий даражадаги мунтазам учрашувлар Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқдошлик муносабатларини мустаҳкамлашга, шунингдек, уларни аниқ амалий мазмун билан бойитишга хизмат қилганини алоҳида таъкидлади.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан Россия Президенти Владимир Путиннинг яқинда Сочи шаҳрида бўлиб ўтган учрашувида томонлар ҳудудлар даражасидаги алоқалар фаоллашаётганидан мамнун эканликларини билдириб, ушбу ҳамкорликни қўллаб-қувватлашини таъкидладилар.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Чеченистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Ўзаро савдо ҳажми ва номенклатурасини кенгайтириш, иқтисодий, маданий-гуманитар соҳаларда қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Хххххххххххххххххх

16 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси расмий ташриф билан Эрон Ислом Республикасига   келди.  

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибига кўра, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги ҳукумат делегациясининг Эрон Ислом жумҳуриятига уюштирган расмий сафари икки юрт ўртасидаги барча томонлама алоқаларда муҳим қадам ҳисобланади.

Ташриф доирасида Абдулазиз Комилов Эрон Ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний, Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф ва Эроннинг бошқа давлат тузилмалари бошлиқлари билан учрашиб,  музокаралар ӯтказди. Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси Ўзбекистон-Эрон бизнес-форумида иштирок этди ва истиқболли ҳамкорлар билан музокаралар олиб борди.

   Эрон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари ўртасида бўлиб ўтган мулоқотда томонлар  нефт ва газ, туризм, консуллик ишларини осонлаштириш, муҳандислик ва технологик алоқаларини кенгайтириш, қишлоқ хўжалиги, автомобилсозлик, учтомонлама ва тўрттомонлама транзит масалалари шунингдек   терроризм ва эктстремизга қарши курашда ҳамкорликларни янада кучайтиришни эълон қилиб, муштарак иқтисодий комиссиясини ўтказилиши, билвосита икки мамлакат ўртасида авиарейсларни йўлга қўйилиши борасида ҳам музокара ўтказдилар.

Минтақадаги нотинчликлар хусусан Афғонистон, Ироқ ва Сурия бўҳронлари ва  ўзгаришлари Эрон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари мулоқотида кўриб чиқилган бошқа муҳим мавзулардан эди.

Меҳр ахборот агентлиги хабарига кўра,   Эроннинг нефт вазири  Бежан Зангана  Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашганидан кейин Ўзбекистон давлати Эрондан нефт импорт этишга қизиқиш билдирмоқда деб айтди.

Шу ҳолда  Ўзбекистоннинг  ташқи иқтисодий ва инвестиция  вазири ҳам  Тошкент давлатини  Эрон ва Ўзбекистонда муштарак корхоналарни йўлга қўйилиши ҳамда  транзит ва транспорт соҳасига  қўшма тарзда сармоя киритишга тайёр эканлигини эълон қилди.

Ххххххххххххххххх

        Ўзбекистон уран етказиб беришда Ҳиндистон билан стратегик ҳамкорлик шартларини кўриб чиқмоқда.

Бу ҳақда тошкентлик ҳамкоримиз Маҳмула Муҳаммадкарим қизининг хабарини тинглаймиз.

Ххххххххххххххххххх

Қозоғистон шаҳарларидан Ўзбекистоннинг Урганч, Бухоро ва Самарқанд каби тарихий шаҳарларига янги йўналишларни очиш масалалари кўриб чиқилмоқда

Тошкентдан Олмаота ва Остонага бориб-келиш мунтазам авиарейслари кўпайтирилади. Бундан ташқари, Қозоғистон шаҳарларидан Ўзбекистоннинг Урганч, Бухоро ва Самарқанд каби тарихий шаҳарларига янги йўналишларни очиш масалалари кўриб чиқилмоқда, деб ёзади «Kommersant.uz»

Ххххххххххххххххххххххх

Ўзбекистонга ишбилармонлик ёки сайёҳлик мақсадида келаётган Туркия фуқаролари учун визалар уч кун ичида расмийлаштириладиган бўлди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 21 октябрь куни “Туркия Республикаси фуқаролари учун виза олиш жараёнини осонлаштириш тўғрисида”ги 3347-сонли қарорни имзолади, деб хабар қилмоқда Давлат Туризм қўмитаси.

 

Бундан буён Ўзбекистонга бир йилгача муддатга келаётган Туркия фуқароларига кўп мартали визалар уч кун ичида расмийлаштирилади. Шу билан бирга, Ўзбекистондан жимоний ёки юридик шахсдан таклифнома юбориш талаби бекор қилинди.

Ҳужжатда айтилишига кўра, у Ўзбекистон ва Туркия орасида сиёсий, савдо-иқтисодий, илмий-техник ва маданий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.

Ўзбекистонга бир ойгача муддатга, сайёҳлик мақсадида келаётган Туркия фуқаролари ҳам уч кун ичида виза олишлари мумкин бўлади. Бундан буён туристик ваучер ва таклифнома талаб қилинмайди.

Хххххххххххххх

Футзал бўйича Ўзбекистон термаси Осиё Чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Табриз шаҳридаги саралашда Баҳодир Аҳмедов шогирдлари кетма-кет икки ғалабани қўлга киритиб, муддатидан аввал масалани ҳал қилди.

Биринчи учрашувда Ўзбекистон Непал устидан 14:1 ҳисобида зафар қучганди. Туркманистонга қарши ўйинда эса 10 та кам гол урилди ва 2 марта кўпроқ гол ўтказилди — 4:2. 6 очко қитъа чемпионатига йўлланма учун етарли бўлди.

Параллел ўйинда Қирғизистон футзалчилари Непал устидан 5:0 ҳисобида зафар қучди. Улар илк турда туркманлар устидан ҳам ғолиб чиққанди.

Ўзбекистоннинг футзал бўйича терма жамоаси Қирғизистон терма жамоаси устидан 4:3 ҳисоби билан ғалаба қозонди.

Ушбу ғалаба билан Ўзбекистон терма жамоаси 9 имтиёзга эга бўлиб, Марказий ва Жанубий Осиё минтақасидан Осиё чемпионатига саралаш босқичининг7 “А” гуруҳида етакчилик қилди ва Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.

Қирғизистон терма жамоаси ҳам 6 имтиёз билан ОЧ йўлланмасини нақд қилди

 

Ёрлиқ