Қалбга яқин қўшиқлар
Кўп асрлик мусиқий мероснинг йўқолиб кетмаслиги учун мумтоз оҳанглар уйғунлигида бастакору хонандалар янги-янги қўшиқлар яратиб келмоқда.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум азиз тингловчилар!
Бугунги якшанбе оқшомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тили радиосидан "Қалбга яқин қўшиқлар"мусиқали дастуримизнинг навбатдаги сони ила хонадонингиз меҳмонимиз.
Мен, Адиба Қодирий радио тўлқинларида сизга ҳамроҳлиқ қилмоқдаман.
Азизлар, бугунги сиз учун аталган куй-қўшиқларимиз ҳам буюк шарқ санъати дурдоналари форс ўзбек, ва тожик халқларининг ёқимли куй-қўшиқлари асосидадир. Мусиқий дастуримиз сиз азизлар кунглида жой олади деган умиддамиз!
Азиз мухлислар,сизга тақдим этиладиган дастлабки ққўшиғимиз эронлик машҳур хонанда Эҳсони Хожа Амири ижросида, "Намедунам” чиройли қўшиғидир. Марҳамат тингланг!
Азизлар, ўз фикр ва мулоҳазаларингизни баён этиш учун қўйидаги адресга мурожаат этишингиз мумкин:
Интернет сайтимиз: Порстудей дот ком дроб уз
Электрон почтамиз: узбек кучукча порстудеу дотком
Ушбу адресга мактуб ёзиш ва таҳририятимиз телефон рақами + 989397362545га сим қоқиб истайдиган ёқимли ва севимли қўшиқларингизни радио орқали эфирга ўзатишимизни сўрашингиз мумкин. Қўнғироқларингизни кўтамиз.
Мусиқий дастуримиз давом этади.
Қўшиқчилик санъатнинг хазинаси жуда бой. Кўп асрлик мусиқий мероснинг йўқолиб кетмаслиги учун мумтоз оҳанглар уйғунлигида бастакору хонандалар янги-янги қўшиқлар яратиб келмоқда. Яхши қўшиққа эса ҳамиша эҳтиёж катта. Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков ўзига хос хониш билан мумтоз шеъриятимизнинг дурдоналаридан бўлмиш Бобур Мирзо ғазаллари асосида айтган ашулалари элга манзур бўлган.
Азиз дўстлар, радиомиз почтасига кўп мухлислар мактуб йўллаб биздан Ўзбекистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков ижросида “Отам” номли чиройли қўшиғининг тинглашини тилаб қолишган. Ҳозир бу қўшиғини манзурингизга ҳавола этамиз.
Сиз мен учун беминнат бир оламдирсиз
Онам шундай бино қўйган отамсиздир
Сиз ёнимда бойлигимсиз кимдан камман
Дуоингиз билан элда мукаррамман
Хонадоним чироғисиз шул сабабдан
Кўча-куйда юрганимда хотиржамман.
Азиз тингловчилар, дастуримиз якунида Душанбе шаҳридан Мунира ва Фарида мухлисларимиз истак-хоҳишларини эътиборга олган ҳолда Тожикистоннинг машҳур ва севимли хонандалари Джурабек Муродов, Жонибек Муродов ва Валижон ижросида "“Ало шодоб соҳилҳо” номли қўшиғини эфирга ўзатамиз. Аввалида мухлисларимизнинг радиомизга эътибор қаратганлари учун миннатдорчилик билдириб сўраган қўшиғини эшитишга даъват этамиз. Марҳамат тингланг!