октябр 30, 2017 15:11 Asia/Tashkent

Инсон яратилиш оламининг ҳар бир гӯшасига назар ташласа, Яратувчи илми, ҳикмати ва қудратига гувоҳ бӯлаверади.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар! “Оят ва белгилар” туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.///Яратилиш ажойиб нишоналаридан бири, бу осмон ва унинг яралиши бӯлиб, Қуръони карим оятларида унга ишора этилган. Азизлар! Бугунги дастуримизда ана шу мавзуда суҳбатлашамиз.

Инсон яратилиш оламининг ҳар бир гӯшасига назар ташласа, Яратувчи илми, ҳикмати ва қудратига гувоҳ бӯлаверади. Қуръони карим Ғошия муборак сурасининг 17-21 ояти карималарида келган:

17 . Улар назар солмасларми; Туянинг қандай яратилганига? 18 . Ва осмонни қандоқ кўтарилганига? 19 . Ва тоғларнинг қандоқ ўрнаштирилганига?

20 . Ва ерни қандоқ текислаб қўйилганига? 21 . Бас, эслатгин, сен, албатта, эслатувчидирсан.

Одам боласи азалдан осмон ва унинг ҳикмати ҳақида фикр юритиб келмоқда: Осмонларда нима кечади. Ундаги юлдузлар, жирмлар ва бошқа мавжудот қандай қилиб фазода ӯрнатилган.  

 Планета-сайёраларнинг жойлашиши, уларнинг мунтазам ҳаракати ва улардаги ҳайратомуз мутаносиблик ҳақида ҳар қадар фикр юритсак ҳам ҳали ҳам тубига етиб боролмаймиз.

Қуръони карим Мулк муборак сураси 3 ояти каримасида буюрмиш:

У етти осмонни табақама-табақа яратгандир. Роҳманнинг яратганида ҳеч тафовут кўрмассан. Қайта назар сол! Бирор камчилик кўряпсанми?

Шунингдек Қуръони карим, Нуҳ муборак сураси 15-16 ояти карималарида ӯқиймиз:

Аллоҳ еттти осмонни қандоқ қилиб табақама-табақа яратиб қўйганини кўрмадингизми?

15 . Аллоҳ еттти осмонни қандоқ қилиб табақама-табақа яратиб қўйганини кўрмадингизми?

16 . Ва улар ичида ойни нур ва қуёшни чироқ қилиб қўйганини кўрмадингизми? Миллионлар йилдан бери қуёш чиқиб, олтин нури билан тоғлар, даралар ва саҳролар ва дарёларни ёритиб, кечқурун яна ботади. Тун пардаси ҳа жойни қоплаб олганидан сӯнг ой ва юлдузлар  осмонни безаклашади. Бу тартиб ажаблантириб, кишини фикр юритишга ундайди. Яратилиш жараёнида ишлатилган чиройлар ҳеч қандай таъриф ва тавсифга сиғмайди. Шубҳасиз инсоният ер юзига қадам қӯйганидан бу ён еру осмон ва табиат мӯъжизаларига синчковлик билан боқади.

Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Оят ва белгилар” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сom

Бугунги кунга қадар кӯплаб олимлар коинт ҳақида тадқиқот олиб бориб, бу борада ӯз назарияларини изҳор этишган. Улар дурбинлар ва телескоплар ихтиро этиб, инсониятнинг осмон ҳақидаги маълумотларини кенгайтиришга уринишган.

Инсон таважжуҳини ӯзига жалб этган нарса шуки, ҳар қанча илм ва фан олға силжиб, сирли олам пардаси кӯтарилаверса, шу қадар борлиқ азамати шаҳомат билан жилваланаверади.

Ахир бу дунёда бизни қизиқтириши мумкин бўлган, сир-асрорининг тагига ета олмаган қанчадан-қанча жумбоқлар мавжуд.

Олам манзарасининг ривожланиши. Олам, коинот манзараси ва у ҳақдаги фан доимо ўзгариб туради.

Бу баённи осмоннинг биринчи ҳаракатидан ҳосил бўладиган нарсаларга ҳам татбиқ этиш мумкин. Биринчи хил ҳаракатлар, улар осмонда икки хил кўринади. Улардан биринчиси умумий ҳаракат бўлиб, унинг натижасида тун ва кун рўй беради. Унда қуёш, Ой ва барча ёритғичлар ҳар кеча-кундузда шарқдан ғарбга қараб тўла бир марта ва бир хил ҳолатда, иккала қўзғалмас қутб атрофида бир хил тезликда айланиб чиқади.//// Ҳурматли тингловчилар! “Оят ва белгилар” туркум эшиттириши навбатдаги сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.