Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун чоршанба Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил обон ойининг 10-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил сафар ойининг 12-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил ноябрь ойининг 1-чи кунидир.
Бундан 661 йил муқаддам ҳижрий-қамарий 778-чи йил сафар ойининг 12-чисида:
Марказий Эроннинг Сова шаҳрида эронлик улуғ шоир Салмон Соважий тахаллуси билан Хожа Жамолиддин Салмон Соважий оламдан кӯз юмди. Салмоннинг шеърий мажмўаси 11 минг байтни ташкил этади. У шеърнинг барча қолиблари ва барча заминаларига қизиқиш зоҳир этарди ва тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, у шеър заминасида устод эди. Унинг шоирликдаги маҳорати шу даражада эдиким, буюк шоир Ҳазрат Ҳофиз Шерозий Салмон Соважий шеърини таърифлаган эди. Салмон Соважий шеьрлари орифона шеърлардир ва унинг ушбу заминадаги эътиқоди яққол жилваланиб тўради. Унинг девонининг диний қасидаларида Худованд ва Расули Акрам (с) тавсифланган ва уларнинг айримлари эса ташбеҳ бериш ва тил қудрати нуқтаи назаридан жуда чиройлидир.
Бундан 103 йил илгари ҳижрий-шамсий 1293 йил обон ойининг 10-чисида:
Биринчи жаҳон уруши жараёнида Эроннинг уша вақтдаги давлати ўзининг бетарафлигини эълон қилди. Ушбу урушда Эроннинг бетарафлиги миллий парламентда тасдиқланганидан кейин давлат томонидан эълон қилинди. Аммо Эроннинг ички тартибсизликлари, уша вақтдаги ҳокимларнинг сиёсий заифлиги, бошқа мамлакатларнинг экспансионистик сиёсатлари ва уруш келтириб чиқаришлари сабабли Эроннинг бетарафлик позиция олиши ушбу мамлакатлар томонидан поймол этилди. Шу сабабдан Эрон Англия, Россия ва Усмонийлар императорлиги ҳужумларига юзмаюз бўлиб катта зарар кўрди.
Бундан 95 йил илгари милодий 1922 йил ноябрь ойининг 1-чисида:
Туркияда салтанат тизими “Отатурк” томонидан бекор қилинди. Биринчи жаҳон уруши охирга етгани ва усмонийлар давлатининг заифланиши ва инқирохзга учрагани билан Туркияда Отатурк номи билан танилган Мустафо Камол подшонинг қудрат олиши сабабли у усмонийлар хилофати ва подшолик тизимини қандайдир ағдаришни мақсад қилди. Аммо мазҳаб билан чамбарчасб боғланиб қолган Туркиянинг салтанат режимини бекор қилиш осон иш эмасди. Мустафо Камол бу масалани ҳал этиш учун дастлаб мусалмонларнинг хилофати ва салтанат расмийларини ажратди ва милодий 1922 йил ноябрь ойининг биринчисида салтанат режимини бекор қилиш зимнида хилофат расмийларини ташрифотий-мазҳабий расмийлари унвонида сақлаб қолди. Бу иш 600 йиллик ҳукмронлик қилиш тарихига эга бўлган усмонийлар императорлигининг инқирозга учраши учун замина яратди. Бу императорлик инқирозга юзмаюз бўлишидан кейин милодий 1923 йил октябрь ойининг 29-чисида секуляр республика тизими қудрат бошига келди.
Бундан 38 йил олдин ҳижрий-шамсий 1358 йил обон ойининг 10-чисида:
Кўрашувчи фақеҳшунос ва олим Оятуллоҳ Сайид Муҳаммад Али Қози Таботабоий Фурқон террористик ва йўлдан чалғинган гуруҳчаси аъзолари томонидан шаҳодатга етказилди. Оятуллоҳ Қозий Таботабоий Ҳазрат Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ каби уша замон буюк уламоларининг илмларидан кенг баҳраманд бўлди. Оятуллоҳ Қозий Таботабоий шоҳга қарши олиб борган ўзининг сиёсий кўрашларида бир неча маротаба қамоққа олинган ва сургун қилинган эди. У Исломий Инқилоб ғалаба қозонганидан кейин Исломий Инқилоб раҳбари Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳ томонидан ул ҳазратнинг намояндаси ва Табрез шаҳрининг жамоат намозининг имоми этиб тайинланди ва охири бу кунда шаҳодатга етди.