ноябр 02, 2017 14:16 Asia/Tashkent

Бугун жума Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил обон ойининг 12-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил сафар ойининг 14-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил ноябрь ойининг 3-чи кунидир.

Бундан 432 йил олдин ҳижрий-қамарий 1007 йил сафар ойининг 14-чисида:

Эронлик машҳур ориф, файласуф, ҳадисшунос ва фақеҳшунос Мулло Муҳсин Файз Кошоний тақводор ва илм аҳлидан бўлган оилада таваллуд топди. У икки ёшга кирганида фозил ўз отасини қулдан бой берди. Аммо ўзининг ўткир ақлидан фойдаланиб зудлик билан ўз тоғаси ва амакиси олдида илмни ўрганишни бошлади. Бир неча муддатдан сўнг, Саффавийлар сулоласининг даврида турли илмларнинг донишмандлари ва олимларнинг марказига айланган Исфаҳон шаҳрига борди. Файз Кошоний у ерда Муҳаммад Тақий Мажлисий ва Шайх Баҳоий каби олимлардан фиқҳ, ҳадис ва тафсирни ва Мулло Садро, Мир Фендеринский ва Мирдомод каби буюк файласуфлар наздида тафсир, калом ва фалсафани ўрганди. У ҳатто Маккага қилган сафари чоғида ўрганишдан ғафлатда қолмади. Бу олим Ҳажж сафаридан қайтишда илм ўрганиш учун бошқа шаҳарларга ҳам  борди. Бундан кейин саккиз йил давомида машҳур файласуф ва ориф Мулло Садро билан сўҳбатдош бўлди ва унинг илмидан кенг баҳраманд бўлди. Мулло Муҳсин Файз  бир неча муддатдан кейин ўз ватани Кошон шаҳрига қайтди ва китоб ёзиш ва таълим бериш билан шуғулланди. У болалик давридан бошлаб турли заминаларда китоб ёзишни бошлади. У ёзган китоблардан “Ас-Софий” тафсири, “Мифтоҳуш-Шароеъ”, “Ал-Вофи”, “Ал-Муҳажжатул-Байзо” ва “Ан-Наводир” асарларига ишора этиш мумкин.   

 

Бундан 116 йил илгари милодий 1901 йил ноябрь ойининг 3-чисида:

Франциялик машҳур ёзувчи Андре Малро Парижда таваллуд топди. Малро ўрта мактабни битирганидан кейин шарқ тиллари мактабига бориб хитой ва форс тилларини ўрганди. Малро 19 ёшидан бошлаб асар ёзишни бошлади ва унинг биринчи асарларидан “Бегона сарзамини” асарига ишора этиш мумкин. Андре Малро 75 йиллик ўз умрининг давомида турли мамлакатларга сафар қилди ва бу сафарларда ҳаммадан олдин Эроннинг қадимий маданияти ва Исфаҳоннинг чиройли шаҳрига мафтун бўлиб қолди. Шунинг учун у Эронга тўрт маротаба сафар қилди. Малро Хитойнинг инқилоби, Вьетнамнинг истиқлолталаблик ва эркинсеварлик ҳаракатида ҳамда Гитлер билан қарши кўраш олиб боришда иштирок этди ва доим эркинлик учун кўрашди. У ёзган асарлардан “Лоқайдлик асри”, “Умид”, “Хотираларга зид” ва “Инсоният тақдири” китобларига ишора этиш мумкин.  

 

                                 

Бундан 63 йил олдин милодий 1954 йил ноябрь ойининг 3-чи кунида:

Франциялик машҳур рассом Генри Матис вафот этди. Матис милодий 1869 йил декабр ойининг 31-чисида Францияда таваллуд топди. У ўрта маълумотини олганидан кейин ўз отасининг истак-хоҳиши билан ҳуқуқ йўналишида таълим олиш мақсадида Парижга борди. Аммо ҳуқуқни ўрганиш ўрнига рассомликка юз қаратди. Матис турли портретларни чизганидан кейин ўзининг ҳунар асарларининг биринчи кўргазмасини 27 ёшида ташкил этди. Ҳатто униннг асарларидан бирини давлат сотиб олди. Матис янги услубни ижод этиш билан ўз ҳунарини юксалтиришга ҳаракат қилди. Бу ўртада рассомлик ҳунаридаги турли услубларни излаш нафақат Матис асарларининг мукаммал бўлишига тасир етказди, балки бу сайъ-ҳаракатлар милодий 1905 йилда ўз замонининг рассомлари билан бирга фовизм номли янги услубнинг вужудга келиши сабаб бўлди. Албатта бу ўртада фақат Матис ушбу мактабнинг кашфиётларини давом эттирди. У биринчи жаҳон урушидан кейин ўзининг рассомлик соҳасида ортирган тажрибаларидан фойдаланиб ёрқин ранглар ва мураккаб лойиҳалардан фойдаланди. У ўз умрининг охирида зийнат бериш ишлари, китобларни безаш ва графика ишлари билан шуғулланди. У охири милодий 1945 йил ноябр ойининг 3-чисида 85 ёшида оламдан ўтди.