Маънавий соғломлик
Парвардигорга яқинлашиш ҳисс-туйғусига эга бўлмоқ тавсиф эта бўлмайдиган хушбахтлик ва хурсандчилик сабабига айланадиким ҳеч қайси муваффақиятлар ва лаззатлар билан қиёслаб бўлмайди.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Мен Адиба Қодирий "Маънавий соғломлик" туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Ҳаво тӯлқинларида бизга ҳамроҳлик қиласиз, деган умиддамиз.
Азиз дўстлар, зикр этиб ўтдикки барча инсонлар камолот чуққисига эришиш учун маънавий саломатлик ва иллоҳий фитрат таввалуд топишади. Бу камолот Аллоҳ таоло яқинлашишидан бошқа нарса эмас. Инсон фитрий жиҳатдан келиб чиқиб чекланмаган камолотга эришишни истайди ва Парвардигор эса барча камолотнинг чексиз манбаидир. Шу сабабдан Парвардигорга яқинлашиш ҳисс-туйғусига эга бўлмоқ тавсиф эта бўлмайдиган хушбахтлик ва хурсандчилик сабабига айланадиким ҳеч қайси муваффақиятлар ва лаззатлар билан қиёслаб бўлмайди.
Бугунги замонавий дунёда ҳар бир мактаб ва дин одамнинг мукаммал камолотини ўзининг нуқтаи назарига кўра таъриф ва баён этади. Бир гуруҳ инсоний камолотни моддий лаззатларидан янада кўп фойдаланишда деб билади. Уларнинг мақсади яхши ҳис-туйғулар, ижобий энергия, ҳаётийлик, тинчлик, касалликнинг олдини олиш ва шу каби нарсаларга эга бўлишдир. Бироқ исломнинг муқаддас динида инсоннинг мукаммал камолоти Худога яқинлашиш гаравидадир. Қуръон оятларида турли шарҳ-изоҳлар билан ушбу ҳақиқатга ишора этади.
Қуръони карим яхши амаллар қилишда пешволик қилган инсонларни иллоҳий даргоҳга яқинлашган инсонлар деб билади.
Нажм муборак сурасининг 8 ва 9 оятларида шундай келтиради: “Сўнгра яқинлашди ва жуда ҳам яқин бўлди. Бас, икки камон миқдоридай жойга бўлди. Балки ундан ҳам яқинроқ келди.”
Ривоятларга кўра, иллоҳий авлиёлар доим янада Аллоҳга яқинлашиш талабида бўлишади ва Парвардигор висолига эришишни энг олий истаклар деб ҳисоблашади. Имом Али алайҳиссалом қуйидаги комил дуоларда Аллоҳдан, “Эй менинг Худойим! Мени сенинг наздингда энг яқин бўлган, уларнинг мавқеларни сенга яқин бўлган шахслар қаторида жой бергин, деб сўраган эдилар.
Имом Сажжод алайҳиссалом, шунингдек Аллоҳга яқинлашишни энг юқорий истак-хоҳиш деб ҳисоблайди ва марҳамат этади: “Сенга яқин бўлиш менинг энг олий истак-хоҳишимдир. Имом иллоҳий яқинлашишни ғам-кулфатни бартараф этишнинг ягона йўли деб билиб марҳамат этади: “«Парвардигоро, сенинг наздингда мавжуд бўлган саодатдан мени қайтаргувчи, сенга яқинлашишдан мени ғафлатга бошловчи тубан дунёнинг муҳаббатини қалбимдан кўтар.»
Албатта, биз баён этаётган ушбу яқинлашиш фақат замоний ва маконий яқинлашиш эмас, балки Худо ўхшаш ҳам эмас, чунки Худо замон ва макон доирасида қарор оладиган моддий мавжудот эмас. У макон ва замонда пок Зотдир.
Албатта, гоҳида яқинлашишдан мақсад бу дунё мавжудотлари, жумладан инсоннинг Худога боғлиқ бўлишидир ва барча мавжудотлар унинг даргоҳида ҳузур топишади.
Чунончи, Қоф сураси 16-ояти каримасида шундай келтирилади: “Албатта, инсонни Биз яратганмиз ва унинг нафси нимани васваса қилишини ҳам биламиз. Ва Биз унга жон томиридан ҳам яқинмиз.”
Лекин бу маъно ҳам Аллоҳга яқинлашиш учун инсоннинг мукаммаллиги деб ҳисобланмайди. Чунки бу Худога бундай яқинлашиш барча инсонларга тегишлидир. Балки, мақсад шундан иборатким инсон тақводорлик ва имондан келиб чиққан шойиста аъмоллари таъсирида унинг унинг мавжудлиги юксалади ва мавжудлиги ривож-равнақ топади. Демак Худога яқинлашишнинг маъноси руҳий ва маънавий яқинлашувдир.
Шуни эътиборга олиш лозимки, одамлар ўз ниятлари ва мақсадлари асосида барча ишларини, ҳатто еб-ичишни ибодат шаклида киритишлари мумкин. Бу тоат-ибодат эса инсонни Худога яқинлаштиради. Ана шу ҳолатда инсон ўз ҳаётининг барча лаҳзаларидан баҳраманд бўлади ва ҳама нарсаларни ўзининг камолотга эришиш йўлида қарор беради. Барча ниятлари, афкори ва хатти-ҳаракатларини иллоҳий жиҳатга қарор берган шахс ривож-равнақ топиб юксак камолотга эришади.
Шунингдек, унинг маънавий саломатлиги кафолатланади. Чунки Аллоҳга яқинлашиш ва руҳий юксак камолотга эришиш учун ўзининг барча имкониятларини мўътадил ва муназзам шаклда ишга солган.
Албатта, Худога бундай яқинлашиш нарвон пиллаларидан юқорига чиқишга ўхшайди. Инсон қанчаки пиллалардан кўтарилса, шунча эҳтиёт бўлишга эҳтиёж сезади. Чунки нарвондан пастга қулаб тушганида катта зарбага дуч келади. Муҳим нуқта шундаки нарвоннинг пиллалари ўртасида тўхталадиган жой йўқ. Ҳаракатни давом эттириш зарур. Акс ҳолда, қулаб тушиш хавф-хатари унга таҳдид солади. Кимки покиза ва тоза нафс билан пиллапоялардан юқорига чиққан уша вақти йўл ўртасида тўхтамасдан иллоҳий висолга етади.