ноябр 04, 2017 13:43 Asia/Tashkent

"Норанж ва Туранж" афсонаси

           Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

    Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.  Мен Адиба Қодирий  "Эрон афсоналари ва қиссалари" туркум эшиттиришнинг  навбатдаги  сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Марҳамат тингланг.

Азиз дўстлар, бугунги дастуримизда сиз билан биргаликда " Норанж ва Туранж" эртакининг давомини эшиттамиз. Биз билан бирга бўлинг!

Ӯтган дастуримизда  айтдикки  подшоҳ ўғли ӯзоқ йӯл кезди.   Шундай қилиб йиртғич ҳайвонлар ӯртасидан ӯтиб ӯрмонзордан чиқди. У бундай хавф -хатардан қутилишидан хурсанд бӯлди. Анча йӯл кезганидан сӯнг қари чол айтган хонага етиб келди. Дев эшикнинг олдида утирган эди. Унга яқинлашиб салом берди.

Дев айтди:  Эй йигит,  ҳеч қайси одамизотнинг боласи  девларнинг сарзаминларига қадам қӯйгани йӯқ. Сен қандай қилиб бу ерга келиб қолдинг?

Парилар ӯрмонзоридан  соқ -саломат ӯтишингдан маълумким толеинг бор экан. Энди барча хатарларни ӯз жонинг қиммати билан сотиб олганингдан кейин қаерга бормоқчисан?

Подшоҳнинг ӯғли айтди:  Норанҷ ва Туранж боғига бораман.

Дев айтди: Бу ергача соқ -саломат етиб келдингми,  агар менинг сӯзларимга яхши қулоқ солсанг ва ҳеҷ нимани эсингдан чиқармасанг,  албатта Норанҷ ва Туранж боғига етиб борасан.

Бу йӯл билан борасан ва уша тоғнинг устига чиқасан. Уша тоғга етиши билан дарахтга боғланган қора отни кӯрасан. Ӯз отингдан тушиб уни қора отнинг ӯрнига боғлаб  ӯзинг қора отга минасан. Бу от бир йиллик йӯлни бир кунда кезиб сени Норанж ва Туранж боғига етказади. Боғга етишдан олдин чӯл -биёбонда бир ҳайвонни овлайсан ва гӯштини ӯзинг билан олиб борасан. Боғни қуриқлайдиган бир аждаҳо эшикинг олдида ётган бӯлади. Аждаҳо сени кӯрмасдан ӯлжани унинг олдига ташлайсан.  У ейиш билан машғул бӯлган пайтида боғга кирасан. Боғнинг ичида Норанж ва Туранж мевасидан тӯлиб кетган дарахтларни кӯрасан. Ҳар бир дарахтнинг тагида эса бир дев ётган бӯлади. Сен истаган Норанж ва Туранж мевасини териб зудлик билан қайтишинг лозим.

Сен ўрмонзордан қурқмаганингдек бу ерда ҳам эшитган товушларга эътибор берма ва орқанга ҳам қарама . Боғдан чиққанингда қора от сени ўзининг олдинги жойига қайтаради. У ерда қора отни дарахтга бойлаб ўз отинга минасан . Қора отни дарахтга бойлаганингдан сўнг девларнинг қўли унга етмайди.

Подшоҳнинг ўғли дев билан видолашиб дев кўрсатган йўл билан ҳаракат қилди. Ўзоқ йўл кезди. Тоғнинг чуққисида бўлган бир дарахт олдига етиб келди. Зудлик билан қора отни ечиб ўз отини эса дарахтга боғлади. Қора отга мингани биланоқ бу от шундай тезликда югурдиким подшоҳ ўғлининг боши айланиб қолди.

Бир соат йўл кезганларидан сўнг боғ диворларининг сояси  кўриниб қолди. Подшоҳ ўғли ўз отини секин ҳаракат қилишга  ундади. Ўқ ва йойни олиб катта тоғ эчкисини овлади ва боғ томон ҳаракат қилди. У ерда аждаҳони кўрди. Аждаҳо ҳужум қилмасдан олдин тоғ эчкисини унинг олдига ташлади. Аждаҳо эчкини ейиш билан банд бўлди. Подшоҳ ўғли эса фурсатдан фойдаланиб боғнинг ичкарисига кирди. Кўзи дарахтларга тушганида  ҳайрон бўлиб қолди. От билан боғнинг ўртасигача борди. Дарахтлар сояси остида  ётган девларга қараб қўйди. Отни қайтарди.

Ва боғнинг эшигига қараб югураётган отнинг устидан қўлини чўзиб Норанж ва туранж меваларини териб олди. Биринчи норанжни олиши билан бизни терди, бизни терди деб,ундан товуш чиқди.

Девлар ўйғонишди. Аммо ўз жойларидан ҳаракат қилганларидан олдин подшоҳ ўғли яна икки-учта мевани териб олди ва зудлик билан боғдан ташқарига чиқди.  Боғдан чиққанида, “Зудлик билан боғга қайт. Агар қайтмасанг  ҳалок бўласан , деган садосини эшитилди.  Лекин подшоҳ ўғли уша дев айтган сўзларга қулоқ солди ва орқасига қарамади.  От қанот чиқариб учарди, токим тоғдаги  дарахтнинг олдига етиб келди.  Шаҳзода отдан тушиб уни дарахтга бойлади. Сўнгра ўз отига минди  ва келган йўлига қайтди. У дев ўйига етиб келди. У ердан ўтиб ўрмонзорларга қадам қўйганида йиртғич ҳайвонлар иккинчи маротаба унга ҳужум қилишди. Аммо подшоҳ  ўғли уларга эътибор қаратмасдан ўз йўлини давом этди. Шаҳзода ўрмонзордан чиқди. Сув ариқчасига етиб келганига қадар йўл кезди. У ерда тўхтади ва қўл, юзини ювиб сув ичди. Шунингдек, утириб норанж ва туранжларни кисасидан чиқарди ва  биринчисини майдалагани билан қўёш нуридек чиройли бир қиз ундан чиқди ва нон   суради. Подшоҳнинг ўғли хуржиндан нонни чиқариб унга берди. Қиз нонни егани биланоқ йиқилиб ўлди.   

 

Ёрлиқ