ноябр 08, 2017 14:27 Asia/Tashkent
  • махсус дастур
    махсус дастур

Ҳусейний Арбаини сафар ойининг 20-чиси ва Ошуро ҳодисасидан кейин қирқинчи куни Имом Ҳусейн алайҳиссалом ва ул ҳазратнинг 72 нафар ёронларининг шаҳодат топган кунидир.

Ҳусейний Арбаини сафар ойининг 20-чиси ва Ошуро ҳодисасидан кейин қирқинчи куни Имом Ҳусейн алайҳиссалом ва ул ҳазратнинг 72 нафар ёронларининг шаҳодат топган кунидир. Бу кунда Карбало асирлари Шомдан қайтишларида Имом Ҳусейн алайҳиссаломнинг қабрини зиёрат қилиш учун Карбалога келишди. Бу кунда Жобир Бин Абдуллоҳ Ансорий ҳам Имом Ҳусейн алайҳиссаломнинг қабрини зиёрат қилиш учун келган эди.

Жобир Карбалога келди. Кўзи ожизланиб қолган бу шахс Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг гўзал симоси, Али алайҳиссаломнинг шукуҳ ва шаҳомати, Ҳасан алайҳиссаломнинг дилоро чеҳраси, Ҳусейн алайҳиссалом мулойим қарашининг нуфузи ва кейинчалик Зайнул-Обидин ҳатто Боқирул-Улумнинг нуроний чеҳрасини кўрган эди ва кўрарди. Бу шахс ёшлигида Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг хотираларини ёзарди ва Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламдан кейинги йилларда аҳли байт алайҳимсаломларнинг қариндоши ва яқин ошноларидан эди. Энди у ўзининг ажойиб ва шарафли шогирди Атия Авфий билан биргаликда Карбалога келган эди.

Сафар ойининг 29- чи куни эди. У ғусл олиб оқ ва узун куйлагини кийиб, ўзига хушбўйли атрларни сепиб аста-секинлик ила зикр этиб Имом Сажжод алайҳиссалом 37 кун олдин бош бормоғи билан Ана бу қабр Али алайҳиссаломнинг уғли Ҳусейн алайҳиссаломнинг қабридир деб кўрсатган қабрга яқинлашди. Жобир ва Атия Авфий бошсиз ва тилка пора бўлиб ётган энг азиз ва севимли шахснинг оромгоҳига келган эди.  

Жобир Атиядан унинг қулини Ҳусейн алайҳиссаломнинг мазорига қуйишини сўради. Қариб қолган Жобирнинг қуллари қалтирарди ва кўзидан кўз ёши жорий бўларди. Жобир ўз юзини қабрнинг топроғига яқинлаштириб уч маротаба Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар деб қичқириб ҳушидан кетиб қолди. Атия Жобирнинг юзини сув билан ювди ва Карбалонинг кекса ёшдаги азодори ҳушга келди. У яна йиғлашни бошлади ва уч маротаба ё Ҳусейн, ё Ҳусейн,  ё Ҳусейн деб замзама этди. Аммо ҳеч қандай жавоб келмади. Жобир ўз юзини тупроққа қуйиб ғам кулфат билан “Дўст бўлган киши дўстнинг саволига жавоб бермайдими?”- деб нола фиғон кутарди. Жобир берган ўз саволига ўзи жавоб беради: “Бошинг ва тана аъзоларининг орасида фарсахлар масофа бўла тўриб сен  қандай менинг саволимга жавоб бера оласан!” Эй Ҳусейн! Шаҳодат бераманки, сен Пайғамбарнинг охирги фарзандисен, мўминлар сарварининг фарзандисен, сен тақводорликнинг қасам ичган издошларидансен. Сен Фотимаи Заҳро саломуллоҳи алайҳонинг фарзандисен, сен Худо  Расули саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг қулларидан овқат единг ва тақводорлик имомининг наздида улғайдинг, иймон чашмасидан қониб сув ичгансан, саодатли ҳаёт ва шарофатли ўлимга эга эдингким, ўз дўстинг наздида томчи-томчи бўлиб ерга ёғдинг!!!

Жобир йиғларди. Зиёратнома ўқирди ва унинг ғам кулфат тўла товуши Карбалонинг сукут сақлаган фазосини ларзага келтирарди. Баъзида топроқни ўпарди ва гоҳида эса сукут сақлаб бир нуқтага тикилиб қараб қоларди. Яна бир маротаба Ҳусейн алайҳиссаломнинг қабрига қулини қуйиб, қасам ичаманки, биродаринг Яҳьё Бин Закариё мусофир бўлган йўлни кездинг. У ўз боши кетган бўлса ҳам мункир, ёвузлик ва жаҳолат билан кўрашди сен ҳам бошинг кетишини била тўриб зулм ва мустабидликка қарши кўрашдинг!

Кейин Жобир ўз жойидан тўрди. Чўл биёбонга қаради ва ислом саҳобаларидан ҳар бирига салом берарди. Салом сенга Аббос, салом сенга Акбар, салом сенга Қосим, Абдуллоҳ Разиъга саломлар бўлсин, салом сенга Ҳабиб, салом сенга эй Муслим ....кейин яна сукут қилди. Кўз ёши тукишдан бир лаҳза ҳам тўхтамасди. Жобирнинг оқланиб қолган чеҳраси кўз ёши томчиларининг порлашидан ўзига хос бир шукўҳ ва салобатни касб этарди. Бироз уйлаб қолди ва бош бармоғи билан жасур ва ғаюр мавлонинг мазорига ишора этиб, Муҳаммадни расулликка танлаган шахснинг номига қасамким, сиз ижро этган ишга мен шерикман, яъни шаҳодат, фидокорлик, покизалик ва жонни фидо этишда шерикман.”-деб айтди.

Атия ҳайратланиб қолди.  Мен ва Жобир Карбалода бўлмаган бўлсак, қилич олиб кўраш олиб бормаган бўлсак, қон тукмаган бўлсак ва бирон бир сайъ-ҳаракат қилмаган бўлсак қандай қилиб Ҳусейнга шерик бўлишимиз ва у билан бирга бўлишимиз мумкин?! У бу сўзлардан ҳайрон қолиб, сукутни бузиб мулоим ва оромлик билан айтди: “Менинг Мавлойим, қандай бундай бўлиши мумкин? Биз бирон тоғдан баландликка кутарилмаган бўлсак, ҳеч қайси бир водий ва сарзаминда Ҳусейнга ҳамроҳлик қилмаган бўлсак, қилич олиб ҳеч қайси бир душман билан уруш қилмаган бўлсак? Аммо улар эса бу йўлда ўз жонларидан айрилишди ва чанқоқ қолган оғир бир ҳолатда қонга буялишди, фарзандлари ва турмуш уртоғлари ўз яқин қариндошлари учун азодорлик қилишди, қандай қилиб биз булар билан бирга бўлишимиз мумкин?”

Жобир айтди: Атия, ўзимнинг азиз пайғамбарим саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламдан эшитган эдим. Ул ҳазрат шундай марҳамат қилган эдилар: “Кимки бирон бир гуруҳни яхши кўрса, у билан биргадир. Кимки бир гуруҳнинг ишини қабул қилса, уларнинг ишларига шерикдир. Пайғамбар саллалоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламни парҳизкорлик ва ҳақиқат учун пайғамбарликка танлаган шахсга қасамки, менинг ва дўстларимнинг нияти ва орзуси Ҳусейн ва ул ҳазрат жон берган ёронларининг ният ва орзулари билан биргадир.”

Бир неча муддат ўтгач, ғам-кулфат тўла бир корвон йўлдан етиб келди. Бу корвон қирқ кун ғурбат, узоқлик, азоб-уқубат, таҳқир, таҳдид ва камситишлардан кейин Карбалога қайтиб келди. Бу корвон Карбалодан кетишдан олдинги лаҳзаларига ўхшамайдиган

корвон эди. Бу корвон ярим аср Бани Уммиянинг фитна-найрангларини фош этган корвон ғалаба ва муваффақият билан Карбалога етиб келди. Ғорат қилинган ҳолатда Карбалони тарк этган бу корвон энди мувафаққият билан Карбалога қайтиб келди. Бу корвон мақсадга етиб келди. Жобир ёланғоч оёқ билан корвоннинг истиқболига чиқди ва зор-зор йиғларди. Имом Сажжод алайҳиссаломнинг олдига етиб келганида, имом алайҳиссалом унга буюрди: Сен Жобирмисан? У айтди: Ҳа, эй пағамбарнинг уғли! Сўнгра имомни ўз бағрига босиб Имом Ҳусейн алайҳиссаломнинг фироқидан йиғлади. Имом Сажжод алайҳиссалом Жобирга қараб шундай марҳамат қилди: “Эй Жобир! Ана шу маконда бизнинг ёронларимизни шаҳид қилишди, ёшларимизнинг бошини кесишди, аёлларимизни асирликка олишди ва хаймаларимизни ёқиб ташлашди.” Кейин ҳар бир шаҳиднинг мазорини Жобирга кўрсатди: “Бу ерда Али Акбарнинг қабри, бу ерда эса Қосимнинг қабридир. Бу ерда эса отам Ҳусейннинг қабридир. У ерда Алқаманинг ёнида амаким Аббоснинг қабридир”.

Имом Сажжод алайҳиссалом Жобир ва Атия билан дийдор кўрганидан кейин муқаддас қабрнинг олдидан узоқроққа боришларига дастур берди. Шунда, Зайнаб саломуллоҳи алайҳо ором ва беқарор ўз акасининг қабри ёнида ўтириб айтди: “Эй Расули Аркамнинг азизи, Эй Макка ва Минонинг фарзанди! Эй Заҳронинг фарзанди ва Али Муртазонинг уғли! Оҳ, акажон! қирқ кундан кейин иккинчи маротаба сизнинг олдингизга келдим.! Ошуро кунининг пешин вақтида қатлгоҳга келганимда тана аъзоларингиз қиличнинг кесилган жойлари билан тўла эдиким, сизни танимаган эдим. Аммо энди қирқ кундан кейин тўриб мени кўринг! Албатта сиз ҳам мени танимайсиз. Сочларим оқарган ва ғамдан белим букилиб қолган. Ишончим комилки, мени танимайсиз.” Имом Сажжод ўз аммасининг изтироби ва ҳаяжонларини кўриб, у кишига айтди: “Аммажон, сабр-тоқатли бўлинг ва тинчланинг!” Зайнаб саломуллоҳи алайҳо Эй Али ! Эй кўзларимнинг нури! Акамнинг олдига қолиш учун мени Карбалода қолдир! Ушанда Имом Сажжод алайҳиссалом шундай буюрди: “Аммажон! Тинчланинг ва сабрли бўлинг! Сиз ятим-есирларнинг бошпанаҳисиз”      

 

Ёрлиқ