Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун жума Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил обон ойининг 19-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил сафар ойининг 21-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил ноябрь ойининг10-чи кунидир.
Бундан 53 йил олдин милодий 1964 йил ноябрь ойининг 10-чисида:
Лионид Ильич Брежнев коммунистик партиясининг бош секретари этиб тайинланди ва мамлакатни бошқаришни ўз зиммасига олди. У милодий 1935 йилда Совет Иттифоқининг коммунистик партиясига аъзо бўлди. Брежнев бу партияда турли даражаларни олганидан кейин милодий 1960 йилда Совет Иттифоқи републикаларининг раҳбарлигини ўз зиммасига олди. Ва Хрушевнинг коммунистик партиясининг биринчи секретарлик лавозимидан кетишидан сўнг у коммунистик партиясининг бош секретари бўлди. Бриежнев эҳтиёткор сиёсатчи эди. У кескинликни бартараф этиш сиёсатини қуллаши боис Америка билан атом уруши олиб боришдан ўзини тийди. Аммо Чехославакияга ҳужум қилиш ва Афғонистонни ишғол этиш у раҳбар бўлган пайтда амалга оширилди. Брежнев Совет Иттифоқи даврида коммунистик ҳокимиятнинг сиёсатини давом эттирди ва ҳукумат ичкарисида қанотларнинг ризоятини ўзига жалб этиши билан 18 йил қудрат бошига ишлади. У милодий 1982 йилда оламдан ўтди.
Бундан 42 йил илгари милодий 1975 йил ноябрь ойининг 10-чисида:
Бирлашган миллатлар Ташкилотининг бош ассамблеяси 3379-чи резолюция асосида сионизмни ирқпарастлик ва ирқий камситишнинг синоними деб билди. Бу резолюциянинг тасдиқланиши сионистик режимнинг эътиборига зарба берди ва унинг моҳиятини фош этди. БМТ-нинг қабул қилган резолюцияси ушбу режим ва унинг асосий ҳомийси Американинг ғазабини келтирди. Милодий 19 асрнинг охирларида шаклланишидан бошлаб сионизмнинг андешаси яҳудий динининг таълимотларига хилоф тарзда ушбу диннинг издошларини юқори ирққа эга деб билади. Ҳолбуки, яҳудийлар бир ирқдан эмаслар ва бошқа миллат-эллатлардан уларнинг афзалликка эга бўлишлари учун бирон бир далил мавжуд эмас. Ан шундай ирқий камситиш андешалар билан сионистлар фаластинликларни нажоди паст деб билишади ва уларни ўз уйларидан ҳайдашади ва бостиришади.
Бундан 36 йил олдин милодий 1981 йил ноябрь ойининг 10-чи кунида:
Саддомнинг Эронга қарши юклатилган уруши жараёнида Ироқ ва Франция ўртасида бир миллиард долларлик ҳарбий шартнома имзоланди. Бу шартнома Эронга қарши ушбу режим армиясининг қилган ҳужумлари жараёнида Франция билан Ироқнинг тузган шартномаларидан бири эди. Франция давлати ушбу урушнинг бошланишидан бўён тажовузкор, яъни Ироқнинг баъс режими билан ҳамкорлик қиларди. Франция Россиядан кейин Ироққа қурол-яроқни экспорт қилувчи иккинчи мамлакат эди. Бу урушда ишлатилган ҳарбий тажҳизотлар ривожланган қирувчи самолётлар, ракеталарнинг тури, танк, пушка ва бошқа уруш тажҳизотлардан ташкил топган эди. Франция Саддомга химиявий қурол-яроқни ишлаб чиқариш учун кўмак берарди. Бу давлат шунингдек уруш йиллари жараёнида 5 миллиард доллар кредитни Ироқ режими ихтиёрига топширди. Аммо Эронга бир миллиард долларлик қарзини бермади.
Ноябрь ойининг 10- чи куни “Илм-фан тараққиёт ва тинчлик учун халқаро куни” билан туғри келади. Милодий 2001 йилдан бошлаб Юнеско ташкилоти ноябрь ойининг 10 кунини “Илм-фан тараққиёт ва тинчлик учун халқаро куни” деб ном қуйди. Бундай ном қуйишдан мақсад илм, технология ва илмий янгиликлардан жамиятнинг баҳраманд бўлиши, халқнинг кунлик ҳаётига техника, технология ва илмнинг тасири ҳақида музокара этиш учун муносиб фазони ижод этиш, тинчлик ва ривожланиш ҳаётнинг умумий кайфиятини юксалтириш сабабига айланадиган айрим масалалар милодий 2001 йилда ўтказилган Юнеско ташкилотининг умумий конфренциясида тасдиқланди. Уша йилдан бошлаб ҳозирги кунгача аъзо мамлакатлар ушбу ташкилотни ташкил этиш фалсафаси ҳукм этганидек, илм ҳавзасида ҳам инсоният зеҳнида тинчлик тафаккурини ижод этиш пайидадир.