Ошуро камолоти
Арбаин–камолотга эришиш кунидир.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан!
Ассалому алайкум азиз ва ҳурматли тингловчилар.
Ёлғиз ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга салому салавот йўллаб, Арбаин кунига бағишланган "Ошуро камолоти" унвонли махсус эшиттириши билан мен Адиба Қодирий сизнинг хизматингиздаман. Бизни тинглаб боринг.
Севимли пайғамбаримиз ҳазрат Муҳаммад Мустафо (с)нинг суюкли неваралари, жаннат ёшларининг сайиди Имом Ҳусейн (а) ва ул ҳазрат ёронларининг шаҳодат топган куни муносабати билан барча мусулмонларга тасаллият изҳор этамиз.
Арбаин–камолотга эришиш кунидир. Ошуронинг камолоти эса арбаиндир. Бу эса барча нарсанинг камолоти ва сайъ-ҳаракатидир.
Ошуро ҳақнинг ботилга қарши, қадр-қимматларнинг пастлик ва разилликларга қарши доимий жангнинг ойинасидир. Шу сабабли, бу воқеа тарих ва жамиятларда сақланиб қолиб, ибрат намунаси сифатида Аллоҳнинг бандалари ва эркпарастлар хотирасида қолган.
Арбаин оғир, қийин ва бахтсиз 40 кунни ўз бошидан ўтказган Карбало фожеасидан карвоннинг қайтиб келишидир. Бу карвон мағлуб бўлмади, балким ғалаба қозониб қайтди. Бани Уммия хонадонини мағлуб этди. Бу золимларнинг бор вужудини ошкор этиб ҳақиқатни рўёбга чиқариш учун ёлғон, фирибгарлик ва алдаш каби уларнинг ғайриинсоний қудратларини танқид остига қарор берди. Арбаин–зулмнинг мағлуб бўлиши ва адолатнинг ғолиб чиқишининг тимсоли саналади.
Ошуро кечасида, Имом Ҳусейн алайҳиссалом ёронларининг хаймаларини ёқганларидан сўнг, болалар саҳрода сарсон-саргардон бўлишди. Бир зумдан кейин Карбалода ёвуз кимсалар ўзининг ғалабаларини байрам қила бошлашди. Душман қўшинлари кўлишди, рақсга тушишди ва хурсандчилик қилишди. Кеча кеқурун улар чарчаб ўз чодирларида ўхлаб қолишди. Бошқа томондан бир қатор болалар ва аёллар тунни ёқиб ташланган чодирларнинг ёнида ўтказдилар. Ошуро кунининг эртанги кунида Куфа шаҳрида ғалаба қозониш хабари тарқалди ва Куфа байрамни нишонлашга тайёр эди. Душман қўшини уруш майдонидан, шодиёна беринглар, бизлар ғалаба қозониб қайтиб келдик деб қичқириб келишарди.
Асоратга тушганларни, яхшироғи Пайғамбар (с)-нинг аҳли байтларини энг ёмон шароитда Куфага олиб келишди. Киймлари йиртилган, етарли даражада кийимлари бўлмаган ва муносиб бўлмаган туяларга миндирган ҳолда олиб келишди.
Карбалодан Куфагача бўлган 70-80 километр масофани азоб уқубатлар билан босиб ўтишган эди. Уларни азоб беришарди. Карбало шаҳидларининг бошларини ундан ҳам қаттиқроқ азоб чекишлари учун асирларнинг олдида қуйган эдилар.
Ғалабани нишонлаш учун ҳама нарса тайёр эди. Бирданидан Ҳазрат Зайнаб (с) уқиган ўзининг хутбаси туфайли Уммиянинг зоҳирий воҳимаси ва салобати Куфада шикастланди. Зайнаб (с)–ни сўҳбат қилишга ҳеч ким рухсат бермаган эди. Аммо ул ҳазрат ўз хутбасини ўқиди. Ул ҳазрат шундай салобат билан ўз хутбасини ўқидиким ҳеч ким ул ҳазрат каломини тўхтатишга журъат қилмасди. Куфадаги байрам охирга етмай қолди ва асирларни зудлик билан Шомга олиб боришди. Шомга кириш вазъияти ва ундаги фазо Куфадаги вазъиятдан биткул фарқ қиларди. Агар Куфада Амир-ал-Муъминин бир кун ҳукумат қилган бўлсаларда, аммо Шом йиллар давомида Муовия ҳукуматининг ҳукумронлиги остида эди. Халқ эса аҳли байт алайҳиссаломлар билан таниш эмасдилар. Шомда йиллар давомида алавийларга қарши таблиғот боришарди.
Муовияни “Хол-ал-муъминин” деб аташарди. Асирларни Димишқ шаҳрига олиб кирмоқчи бўлганларида, говжум бўлмаган эшикдан олиб киришларини сураган Ҳазрати Зайнаб саломуллоҳи алайҳо ва Имом Сажжод алайҳиссалом истак хоҳишларига эътибор қаратмай шаҳарнинг энг говжум бўлган қисмидан олиб киришди. Халқнинг диққат-эътиборини янада жалб этиш учун шаҳидларнинг бошларини асирларнинг ўртасида қўйишди.
Язид хушгузаронлик қилиш ва дам олиш учун шаҳарнинг ташқарисида махсус бир қасрни тайёрлаган эди. У бу қасрнинг устидан шаҳидларнинг бошларини назорат қиларди. Шаҳидларнинг бошларини кўргач у шеър уқиди.
Бир неча муддат ўтгач, ғам-кулфат тўла бир корвон йўлдан етиб келди. Бу корвон қирқ кун ғурбат, узоқлик, азоб-уқубат, таҳқир, таҳдид ва камситишлардан кейин Карбалога қайтиб келди. Бу корвон Карбалодан кетишдан олдинги лаҳзаларига ўхшамайдиган корвон эди. Бу корвон ярим аср Бани Уммиянинг фитна-найрангларини фош этган корвон ғалаба ва муваффақият билан Карбалога етиб келди. Ғорат қилинган ҳолатда Карбалони тарк этган бу корвон энди мувафаққият билан Карбалога қайтиб келди. Арбаин ана шу ерда ўзининг тўлиқ ва комил маъносини англатади. Арбаин Қуръони каримда ҳам комил бўлиш маъносини билдиради. Аллоҳ таоло 40 ёшликни инсоннинг камолотга эришиши ва ақлоний балоғатга етишининг вақти деб билиб Аҳқоф муборак сурасининг 15 ояти каримасида шундай келтиради: “Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик. Онаси унга қийланиб ҳомиладор бўлди ва уни қийланиб туғди. Ва унинг ҳомиласи ва кўкракдан ажратиши ўттиз ойдир. Токи у камолга етиб, қирқ ёшга кирганида: «Роббим Ўзинг менга ва ота-онамга берган неъматларингга шукр қилишимга ва сен рози бўлган солиҳ ишларни қилишимга илҳом бергин. Ва менинг зурриётларимни ҳам солиҳлардан қилгин. Албатта, мен тавба қилдим ва албатта, мен мусулмонларданман, деди. (Аллоҳ таоло инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрмоқда. Бу инсонийлик бурчидир, бошқа ҳеч қандай асос йўқ. Инсон фақат инсонлиги учун ота-онасини ҳурмат қилиши, эъзозлаши зарур. Лекин шу билан бирга, оятнинг ўзида ота-онага яхшилик қилишнинг боисларидан баъзиси айтиб ўтилмоқда.)”
Қадрли тингловчилар, Арбаин кунига бағишланган "Ошуро камолоти" унвонли махсус махсус эшитириш шу ерда ўз ниҳоясига етди. Барчангизга яна бир карра ушбу қайғули кун муносабати билан ҳамдардлик изҳор этамиз.Мен эса сизлар билан хайрлашаман.Меҳрибон Аллоҳнинг паноҳида бўлинг.