ноябр 09, 2017 15:03 Asia/Tashkent

"Норанж ва Туранж" қиссаси

           Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

    Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.  Мен Адиба Қодирий  "Эрон афсоналари ва қиссалари" туркум эшиттиришнинг  навбатдаги  сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Марҳамат тингланг.

 Азиз дўстлар, бугунги дастуримизда сиз билан биргаликда  “Норанж ва Туранж”  эртакининг давомини эшиттамиз. Биз билан бирга бўлинг!

Азиз дўстлар, эслатиб ўтамизки подшоҳнинг ўғли дев билан видолашиб дев кўрсатган йўл билан ҳаракат қилди. Ўзоқ йўл кезди. Тоғнинг чуққисида бўлган бир дарахт олдига етиб келди. Зудлик билан қора отни ечиб ўз отини эса дарахтга боғлади. Қора отга мингани биланоқ бу от шундай тезликда югурдиким подшоҳ ўғлининг боши айланиб қолди.

Бир соат йўл кезганларидан сўнг боғ диворларининг сояси  кўриниб қолди. Подшоҳ ўғли ўз отини секин ҳаракат қилишга  ундади. Ўқ ва йойни олиб катта тоғ эчкисини овлади ва боғ томон ҳаракат қилди. У ерда аждаҳони кўрди. Аждаҳо ҳужум қилмасдан олдин тоғ эчкисини унинг олдига ташлади. Аждаҳо эчкини ейиш билан банд бўлди. Подшоҳ ўғли эса фурсатдан фойдаланиб боғнинг ичкарисига кирди. Кўзи дарахтларга тушганида  ҳайрон бўлиб қолди. От билан боғнинг ўртасигача борди. Дарахтлар сояси остида  ётган девларга қараб қўйди. Отни қайтарди.

Ва боғнинг эшигига қараб югураётган отнинг устидан қўлини чўзиб Норанж ва туранж меваларини териб олди. Биринчи норанжни олиши билан бизни терди, бизни терди деб,ундан товуш чиқди.

Девлар ўйғонишди. Аммо ўз жойларидан ҳаракат қилганларидан олдин подшоҳ ўғли яна икки-учта мевани териб олди ва зудлик билан боғдан ташқарига чиқди.  Боғдан чиққанида, “Зудлик билан боғга қайт. Агар қайтмасанг  ҳалок бўласан , деган садосини эшитилди.  Лекин подшоҳ ўғли уша дев айтган сўзларга қулоқ солди ва орқасига қарамади.  От қанот чиқариб учарди, токим тоғдаги  дарахтнинг олдига етиб келди.  Шаҳзода отдан тушиб уни дарахтга бойлади. Сўнгра ўз отига минди  ва келган йўлига қайтди. У дев ўйига етиб келди. У ердан ўтиб ўрмонзорларга қадам қўйганида йиртғич ҳайвонлар иккинчи маротаба унга ҳужум қилишди. Аммо подшоҳ  ўғли уларга эътибор қаратмасдан ўз йўлини давом этди. Шаҳзода ўрмонзордан чиқди. Сув ариқчасига етиб келганига қадар йўл кезди. У ерда тўхтади ва қўл, юзини ювиб сув ичди. Шунингдек, утириб норанж ва туранжларни кисасидан чиқарди ва  биринчисини майдалагани билан қўёш нуридек чиройли бир қиз ундан чиқди ва нон   суради. Подшоҳнинг ўғли хуржиндан нонни чиқариб унга берди. Қиз нонни егани биланоқ йиқилиб ўлди.  

Подшоҳнинг ўғли чин дилдан оҳ тортди ва бошқа бир норанж мевасини олиб кесди. Бу гал норанж ичидан у қиздан ҳам чиройлироқ қиз чиқди. Норанждан чиққан қиз деди: Сув беринг. Подшоҳнинг ўғли унга сув берди. Бу қиз ҳам олдинги қизга ўхшаб ўлди. Фақатгина битта норанж қолди ва подшоҳ ўғли уни кесишга журъат қилмади. У бу норанжни кисасига солиб хафа бўлиб ўз шаҳрига қараб йўл олди. Анча йўл кезганидан сўнг ўз шаҳрига етиб келди. Тақдир тақозоси билан уша дуо қилган кекса аёл билан учрашиб қолди. У суради: Норанж ва Туранж боғига етиб боришга муваффақ бўлдингми?

Подшоҳ ўғли деди: Боғга етмаганиб яхшироқ эди.  Бу боғга етиб борганимча танмда жон қолмади. Мен у ердан бир нечта Норанж ва Туранж териб олдим.  Ҳар бир мевани кесганимда ундан чиройли бир қиз чиқарди. Аммо улар турли сабаблар билан ҳалок бўлишди. Бу мевалардан фақат биттаси қолди. Уни кесишни хоҳламадим. Чунки ундан чиққан қизнинг ўлиб қолишидан хавотирландим.

Кампир деди: Агар унинг улишини хоҳламасанг, у истаган нарсани бермаслигинг лозим. Унинг ўрнига бошқа нарсани бер. Нон деса, сув бер, сув деса нон бер.

Подшоҳ ўғли хурсанд бўлди ва кампир ҳам ўз йўлини давом этди.