ноябр 11, 2017 15:26 Asia/Tashkent

Осмон барча чиройлари билан яратилиш жилваларини кӯз-кӯз қилади. Яратилиш ажойиб кӯринишларидан бири, бу қуёш бӯлиб, Ёрқираб нур тараётган қуёш ҳаёт манбаи саналиб, кундузи кӯринади. Ер курасидаги ҳаёт вужуди қуёш нури билан зич алоқададир. Бинобарин қуёш яратилиши инсон ундан баҳманд бӯлиши учун ва ҳаёт идома топиши учун жуда муҳимдир.

Чарақлаб нур тараётган қуёш ҳаёт ва ёруғлик манбаи ҳисобланади. Бу иссиқлик манбаи ер юзига бидариғ нур таратиши билан бизга ҳаёт бағишлайди.

Осмон барча чиройлари билан яратилиш жилваларини кӯз-кӯз қилади. Яратилиш ажойиб кӯринишларидан бири, бу қуёш бӯлиб, Ёрқираб нур тараётган қуёш ҳаёт манбаи саналиб, кундузи кӯринади. Ер курасидаги ҳаёт вужуди қуёш нури билан зич алоқададир. Бинобарин қуёш яратилиши инсон ундан баҳманд бӯлиши учун ва ҳаёт  идома топиши учун жуда муҳимдир.

Қуръони карим Наба муборак сураси 13 ояти каримасида келган:

Ва шуъла таратувчи чироқ ҳам қилдик.

Агар бир кун шу ёруғлик манбаи ӯчиб қолса, бутун борлиқни қоронғулик қоплайди. Натижада на бир булут осмонда пайдо бӯлади ва на қор ва ёмғир ёғади.  

Булоқлар қуриб қолади, шамол ҳам эсмайди. Дарёлар суви қуриб қолади ва ӯсимликлар ӯсмай қолади.

Бу борада Қуръони карим Юнус муборак сураси 5 ояти каримасида келган:

У қуёшни зиё ва ойни нур қилган ҳамда сизлар йилларнинг ададини ва ҳисобини билишингиз учун унинг манзилларини ўлчовли қилган зотдир. Аллоҳ ўшани фақат ҳақ ила яратди. У биладиган қавмлар учун оятларини батафсил баён қилади. (Инсон ҳаёти давомида доимий ҳис этиб турадиган мавжудотлардан бири қуёш, яна биттаси ойдир. Лекин инсон уларнинг мавжудиятига ўрганиб қолганидан кўп ҳам эътибор бермайди.)

  Бу ояти каримада “зиё” сӯзи нур таратувчи маънони англатади. Ой эса нур оладиган маънони англатади. Бу дегани қуёш нури унинг ӯзиники бӯлиб, ой нури ӯзига муталлиқ эмас ва бир ойина каби нурни инъикос этади.

Қуръони карим Шамс муборак сураси 1 то 4 ояти карималарида бу мавзу ҳақида келган:

1 . Қуёш билан ва унинг зиёси билан қасам.

2 . Унинг ортидан келадиган Ой билан қасам.

3 . Ва у(қуёш)ни равшан кўрсатган наҳор билан қасам.

4 . Ва у(қуёш)ни қоплаган тун билан қасам.

Жумладан “Ёсин” муборак сураси 38 ояти каримасида ӯқиймиз:

Қуёш ўз истиқрори учун жараён этар. Бу азизу ўта билгувчи зотнинг тақдир қилганидир. (Оятда қуёшнинг ўз истиқрори учун ажратилган маконда ва замонда жараён этиши–ҳаракатланиши ҳақидагина гап кетмоқда.)

Аллоҳ таоло Қуръонда дунёнинг яратилиши, қандай яратилиши, Еру осмоннинг, ундаги махлуқоту мавжудотнинг яратилиши, қуёш, ой, юлдузларнинг ҳараката, ҳолати тўғрисида ҳам оятлар нозил қилганки, буларни ҳам фақат ҳайъат ва табиъат илмидан хабардор олимгина тушунтириб бера олиши мумкин.

Планета-сайёраларнинг жойлашиши, уларнинг мунтазам ҳаракати ва улардаги ҳайратомуз мутаносиблик ҳақида ҳар қадар фикр юритсак ҳам ҳали ҳам тубига етиб боролмаймиз.

Шубҳасиз инсоният ер юзига қадам қӯйганидан бу ён еру осмон ва табиат мӯъжизаларига синчковлик билан боқади. Инсон таважжуҳини ӯзига жалб этган нарса шуки, ҳар қанча илм ва фан олға силжиб, сирли олам пардаси кӯтарилаверса, шу қадар борлиқ азамати шаҳомат билан жилваланаверади.

 

 

 

Ёрлиқ