ноябр 12, 2017 12:57 Asia/Tashkent

Яқинда Машҳад Тиббиёт Фанлари Университети мутахассислари томонидан инсон уйқуси вақтидаги жисм фаолиятини аниқлайдиган бир асбоб ихтиро этишга ноил бӯлишди.

Яқинда Машҳад Тиббиёт Фанлари Университети мутахассислари томонидан инсон уйқуси вақтидаги жисм фаолиятини аниқлайдиган бир асбоб ихтиро этишга ноил бӯлишди.

Уйқунинг қадрини билмаган инсоннинг ўзи бўлмаса керак. Бир кун етарлича ухламаган инсоннинг кейинги куни ишларнинг унуми қандай бўлиши ҳаммага аён. Кун тартибида уйқу ниҳоятда катта аҳамиятга эга. Баъзи бир инсон учун 6-7 соат уйқу етарли бўлса, айрим инсонлар учун эса 2-3 соатлик уйқу ҳам етарли бўлади. Ёш улғайган сари киши кўпинча ўз уйқусини «йўқотиб» қўяди. Уйқу бузилишлари билан боғлиқ ҳолатлар инсон саломатлигига катта футур етказади.

Соғлом турмуш тарзи бўйича яшашни истаган инсон куннинг 8 соатини уйқуга, 8 соатини меҳнат килиш ва яна 8 соатини яхши дам олиш, илм олиш ва ўзига ёқимли машғулотлар билан ўтказишига сарфлаши керак. Кун тартибига қатъий риоя қилиш жуда қийин масала, лекин имкон қадар ўзининг кун тартибини режалаштирган инсоннинг вақтига, ишларига ва соғлигига Аллоҳ таоло барака беради.

Уйқу инсон умрининг учдан бир қисмини ўз ичига олади. Болалар ёшига қараб суткасига 8 – 14 соатдан ортиқ, кексалар эса 7 – 8 соат атрофида ухлайди. Олтмиш йил яшаган киши ўз умрининг йигирма йиллини уйқу билан ўтказади.

Яқинда америкалик мутахассислар бош мияга ӯрнатилиши мумкун бӯлган  FlatScope исмли бир асбоб ихтиро этишди. Бу асбоб воситасида асаб фаолияти ӯрганилади ва у ёрдамида асаб толаларини ҳаракатга киритиш мумкун бӯлади.Бу асбоб ёрдамида айниқса кӯриш ва эшитиш қобилиятидан маҳрум бӯлган беморлар саломатлигини қайта тиклаш имкони мавжуд.

Инсон асаб тизими марказий ва периферик қисимларга бўлинади. Марказий тизим бош мия ва орқа миядан, периферик тизим эса бутун танага тарқалган сезувчи, ҳаракатлантирувчи ва вегетатив асаб толаларидан иборат. Бош мия бош чаноғида жойлашган, орқа мия эса умуртқа поғонасидаги орқа мия каналида жойлашган.

Бош мия ўнг ва чап катта мия ярим шарлари ва мия устунидан иборат. Бош мия организмнинг барча фаолиятини бошқариб турувчи марказий бошқарув органидир. Бизнинг ҳаракатларимиз, аъзолар фаолияти, моддалар алмашинуви,фикрлашимиз, сезгиларимиз, ҳиссиётларимиз, хоҳиш иродамиз барчаси бош мия фаолиятига боғлиқ . Аллоҳ таоло инсонни бошқа мавжудотлардан устун қилиб яратди, бу устунлик унинг онглилигидадир. Ана шу онг бош мия фаолияти туфайлидир. Инсон мияси олимлар томонидан кўпўрганилганига қарамасдан ҳозиргачааниқланмаган, фанга номаълум томонлари талайгина.

Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Илмий янгиликлар сари” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .om

Бош мия уч қават пардага ўралган ва мустаҳкам суякдан иборат бош чаноғига жойланган.

Асаб толалари юрак, жигар, ўпка, меъда каби бир қанча аъзоларнинг асаб толалари билан ўзаро алоқада бўлиб уларнинг иш фаолиятини меъёрда ишлаб туришини таъминлайди. Бундан ташқари бош мия ички аъзолар ишини ташқи муҳитга ҳам мослаштириб боради.

Одатда бош мия ўз фаолиятини қўзғалиш ва тормозланиш ҳолатлари орқали бажаради. Бу икки ҳолат доимо бир-бири билан ўртача мувозанатда бўлади.

Инсон организмида учрайдиган қатор касалликлар турлари асаб тизими иш фаолиятининг бузилиши натижасида юзага келади. Хусусан, инсон чарчаганда, уйқусизликка йўлиққанда, асаб тизими толиққанда артериосклериоз, ақл фаолиятининг сусайиши, иштаҳа бузилиши, тез-тез толиқиш, шамоллаш ва бошқа хасталиклар келиб чиқади. Маълумки, изтироб чеккан, ғамгин кишилар доимо юрак безовталанишидан шикоят қилишади. Бир оғиз ноўрин сўз асаби сезгир кишига ёмон таъсир этади. Унинг юраги безовта бўлибгина қолмай, оёқ-қўллари бўшашади, ичи титраб кетади. Шу билан бирга ички органлар фаолияти бузилади, қонда қанд миқдори ошиб, оғиз қурийди, дармонсизлик ва шунга ўхшаш бир қанча ўзгаришлар рўй беради. Шуни унутмаслик керакки, киши ташқи муҳитдаги ёмон таъсирга қанчалик сезгир бўлса, организмнинг юқумли касалликларга нисбатан чидами шунчалик пасайиб кетади.

 

 

Ёрлиқ