ноябр 12, 2017 14:25 Asia/Tashkent

Бугун шанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил обон ойининг 20-си, ҳижрий қамарий 1438 йили сафар ойининг 22-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йили ноябр ойининг 11- кунидир.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. Ассалому алайкум ҳурматли тингловчилар .Тарихнинг ӯчмас кунлари дастуримизнинг бугунги сонини мен Рахшона эътиборингизга ҳавола этаман. Радио тӯлқинларида бизга ҳамроҳлик қиласиз, деган умиддамиз.

Бугун шанба, ҳижрий-шамсий 1396  йил обон ойининг 20-си, ҳижрий қамарий 1438 йили сафар ойининг 22-чиси ва милодий ҳисоб билан 2017 йили ноябр ойининг 11- кунидир. 

Бундан 810 йил илгари ҳижрий-қамарий 629 йили сафар ойининг 22-сида:

Ироқлик олим, ҳадис илми мутахассиси Ибни Нуқта Бағдодда оламдан кӯз юбмди. У болалигидан ҳадис илмига таважжуҳ кӯрсатган эди. Буолим ҳадисларни эшитиш ва жамлаш учун кӯплаб сафарларга чиққан.

Шу ният билан Ибни Нуқта Хуросон ва Мисрга бориб, бу йӯлда кӯплаб шогирдларни ҳам тайёрлаган.

Олимдан қолган асарлардан бири “Алистидрок” китоби ҳисобланади.

Бундан 196 йил олдин милодий 1821 йил 11 ноябр куни машҳур рус ёзувчиси Фёдор Достоевский таваллуд топди. У ёшлигида ҳарбий муҳандислик мактабига таҳсил олиш учун боради. Лекин кейинчалик унда жаҳон мамлакатлари адабиётларини ўрганишга мойиллик пайдо бўлади  ва ҳарбий ўқиш даврининг поёнида адабиёт соҳасига доимий ва жиддий тарзда киришади. Достоевский милодий 1849 йилда сиёсий фаолиятларда айбланиб қўлга олинади ва қамалади. У қамоқда бўлганида ҳам ўзининг тажрибаларидан фойдаланиб озодлик учун Россия адабиётида қимматли  асарларни яратади. Достоевскийнинг энг муҳим асарларидан бўлмиш "Ака-ука Кармазовлар" ва "Ўликлар хонаси хотиралари" асарларига мурожаат қилиш мумкин. Фёдор Достоевский 1881 йилда дунёдан кўз юмади.

Бундан 99 йил олдин милодий 1914-1918 йили 11 ноябрда биринчи жаҳон уруши Mtar шартномаси билан тугади. Бу уруш ттифоқчилар, яъни Россия, Франсия, , Англия ва Италия бир томондан ва Германия, БолгарияУсмонийлар ва Австрия Императорлиги бошқа томондан орасида вужудга келган бӯлиб, милодий 1914-1918 йилларгача давом этди. давом этди.

Уруш давомида 15 миллион кишидан ортиқ ҳалок бӯлиб, 20 миллион киши мажруҳ бӯлишди. Шунингдек давлатлар иқтисодига катта зарарлар етказди.

Бундан 64 йил аввал милодий 1953 йили ноябр ойининг 11-сида:

Болалар фалажи вируси касаллиги кашф этилди. Бу вирус кӯпроқ болаларга таҳдид солиши ва уларни фалаж қилиши сабабли, болалар фалажи деб аталади.

Бу вирусни кашф этган олим исми Йонас Салк бӯлиб, бу олим вирусни кашф этгандан сӯнг унга қарши ваксинани ҳам кашф этди.

Азиз тингловчилар! “Тарихнинг ӯчмас кунлари” дастури шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Радиомиз ҳаво тӯлқинларидан йироқлашманг. Дастурларимиз давом этади.