Ҳаётий муаммолар калиди
Бировнинг эътиқоди камситилиши, ҳақорат қилиниши, асрлар давомида эътиқод қилиб келаётган анъана ва қарашлари масхара қилиниши жамиятни пораканда қилади, тинчликка рахна солади, давлат тузумини емиради, ҳамжамиятни ларзага солади. Бинобарин, ақлий-ахлоқий жиҳатдан ҳам, қонуний тарафдан ҳам бунга асло йўл қўйиб бўлмайди. Инчунин, инсон учун энг муқаддас бўлган дини ва пайғамбари ҳақорат қилиниши ва камситилиши жиноят деб баҳоланиши лозим бўлади.
Бировнинг эътиқоди камситилиши, ҳақорат қилиниши, асрлар давомида эътиқод қилиб келаётган анъана ва қарашлари масхара қилиниши жамиятни пораканда қилади, тинчликка рахна солади, давлат тузумини емиради, ҳамжамиятни ларзага солади. Бинобарин, ақлий-ахлоқий жиҳатдан ҳам, қонуний тарафдан ҳам бунга асло йўл қўйиб бўлмайди. Инчунин, инсон учун энг муқаддас бўлган дини ва пайғамбари ҳақорат қилиниши ва камситилиши жиноят деб баҳоланиши лозим бўлади.
бировни ғийбат қилиш, обрўсини тўкиш, туҳмат- бўҳтон кабилар ҳам бировнинг ҳаққини ейиш саналади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир мўминнинг моли, жони ва обрўси бошқа бир мўминга ҳаром эканини маълум қилганлар. Шунга кўра бир мўмин биродарингизнинг молини ўғирлашингиз қанчалик катта гуноҳ бўлса, унинг жонига қасд қилиш ёки обрўсини оёқ ости қилиш, ҳурматини тўкиш шунчалик улкан гуноҳдир. Ҳар биримиз бунга жиддий аҳамият беришимиз керак.
Аслида мўмин банда биродарлари
обрўсини тўкишга эмас, балки уларни ҳимоя қилиш, ортидан шаънини сақлаш ва ҳурматини жойига қўйишга буюрилган.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкин, бировнинг ҳаққи деганда фақат моддий нарсаларнигина тушунмаслик, балки бунга кенгроқ назар ташлаш, ҳар бир инсоннинг маънавий ва моддий ҳаққини поймол қилишдан эҳтиёт бўлиш, ўзгалар мулкига кўз олайтиришдан сақланиш лозим.
Ислом нуқтаи назридан барча кишилар ӯз ақийдасини баён этишда эркиндирлар. Фақат бу амал бошқаларнинг моддий ва маънавий, дунёвий ва ухровий манфаатларига зид бӯлмасиги лозим. Ислом аълимоти бӯйича сӯз эркинлигининг махсус ҳудудлари бӯлиб, бу ҳудудларга риоя қилиш мажбурийдир. Ана шу чекловлардан бири қадриятларни таҳқирлаш ҳисобланади. Чунки бошқаларнинг қадриятларини таҳқирлаш ёки уларга нисбатан мантиқсиз муносабат қилиш сӯзловчининг иддаосини исботлашга кӯмаклашмайди.
Балки муқобил тарафнинг қалбида нафрат ва бадбинлик ҳиссини уйғотиб, уни қаршилик кӯрсатишга ундайди. Шу сабабли самовий динимиз ӯз мусулмонларни бошқалар қадриятларини таҳқирлаш амалидан қайтаради. Инсонларнинг обрӯ-эътибор, каромат ва инсоний қадриятларини ҳимоялаш ҳамда жамият аҳлининг ҳурмат-эътиборини пастга урмаслик ҳам сӯз эркинлигига чекловлар ҳисобланади.Исломий таълимот бӯйича мусулмон ва ғайридинларнинг обрӯ-эътиборини муҳтарам билиб,сақлаш лозим.
Қуръони каримнинг Анъом муборак сураси 108 ояти каримасида бу ҳақда буюрилади: Аллоҳдан ўзгага сигинадиган кимсаларни (бутларини) сўкмангиз! У ҳолда улар ҳадларидан ошиб, жоҳиллик билан Аллоҳни сўкурлар. Ҳар бир миллатга ўзлари қилган амални мана шундай чиройли кўрсатиб қўйганмиз. Сўнгра Парвардигорларига қайтмоқлари бор. Бас, У зот уларга қилиб ўтган амалларининг хабарини берур.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон Ислом жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Ҳаётий муаммолар калиди” эшиттиришини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/ uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили [email protected]
Исломнинг азиз пйғамбари ҳазрат Муҳаммад (с) буюрадилар:” Ӯз биродарини обрусизлантирган киши, ӯзини дӯзах оловига чоғлагандир”.
Ислом дини ботил ақийдаларни баён этиш ва уларни нашр қилишга қарши эканлиги ҳақида эронлик мутафаккир Аллома Жаъфарий шундай фикрларни баён этганлар: “ Аҳли башар мафкураси ӯз фикрини баён этувчи киши фақат ҳақиқат ва воқеликни айтадиган, тингловчи ва муҳаққиқ эса бу баёндан фойдали маълумотларни олиш даражасида юксалганида эди, сӯз эркинлиги бирор бир қийинчиликка дуч келмасди.
Кимки бирор шахсга душманлик, хиёнат ва ёки одобсизлик қилса, унга ҳам худди шундай ёмон муносабат билдирилади, натижада уруш – жанжални келтириб чиқаради. Инсон бундай ҳолатда шунга ўхшаган тўқнашувлардан ўзини сақлаб қолиши учун феъл – атворини яхшилаши, ўтган ишлардан кўз юмиши, муросасоз бўлиши ва қарши томонга тез ҳаракат қилмаслиги лозим. Ҳатто баъзи ўринларда инсон бошқаларнинг ёмонликларини кўрмасликка олиши, унга қарши душманлик қилсалар-да, қарши тарафга душманлик билан жавоб бермаслиги, балки уларга очиқ юз билан қараши лозим бўлади. Агар инсон ўз ҳаётида шундай хулқ – атворга эга бўлса, яъни бошқаларнинг озор-азиятлари баробарида муроса қила олса, шундагина мақсадига етади. Шу боис, бундай шахсларга юзма-юз бўлганда, энг яхши йўл муросачиликдир. Чунки, бошқаларга мулойим ва муросасоз бўлмоқлик олим ва оқилларнинг йўлидир ҳамда яхшилик ва тўғриликнинг калитидир.