ноябр 13, 2017 14:17 Asia/Tashkent

Диний бағрикенглик мурувватли бўлиш, илтифот ва шафқат кўрсатиш асносида ҳақдан кечиш маъносини англатади. Бундай ҳақдан кечиш Аллоҳнинг ҳақларига тегишли ҳукмларда мавжуд. Балки инсон ўзини Аллоҳнинг ҳақлари олдида бағрикенгликнинг, яъни Аллоҳнинг ўз бандаларидан фазли ва эҳсони ила ҳақларидан кечишлигининг кенг майдони узра тургандек кўради.

Аҳли китоб, ё китоб аҳли бӯлган ғайридинлар билан адолат юзасидан муносата қилмоқ ислом дини таълимотларида қаттиқ такидланади.

Жумладан Қуръони карим Мумтаҳина муборак сураси 8 ояти каримасида келган:

Аллоҳ сизларни диний уруш қилмаган ва диёрларингиздан чиқармаганларга яхшилик ва адолатли муомала қилишдан сизларни қайтармас. Албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни яхши кўрадир.

Диний бағрикенглик  мурувватли бўлиш, илтифот ва шафқат кўрсатиш асносида ҳақдан  кечиш маъносини англатади. Бундай ҳақдан кечиш Аллоҳнинг ҳақларига тегишли ҳукмларда мавжуд. Балки инсон ўзини Аллоҳнинг ҳақлари олдида бағрикенгликнинг, яъни Аллоҳнинг ўз бандаларидан фазли ва эҳсони ила ҳақларидан кечишлигининг кенг майдони узра тургандек кўради.

Агар ибодатлар ҳукмларига қарасангиз уларнинг қанчадан қанча рухсат ва ҳақни кечиш билан иҳоталанганини кўрасиз. (Бунга касаллик ва мусофирликда жума намози фарз, ҳайит намозлари вожиб бўлмаслиги, мусофирликда намоз қаср ўқилиши ва рўза тутиш ихтиёрийлиги, маҳсига масҳ тортиш муддатининг з кунга чўзилиши, ёки сув топилмаганда таяммум қилиниши, киши вафот қилганда Аллоҳдан бўлган намоз, рўза каби қарзлари унинг қолидрган молидан адо қилинмаслиги каби ва булардан бошқа минглаб масалалар мисол бўлади.

Аҳли зиммат аҳкомлари бир меҳвар доирасида айланади. У ҳам бўлса мусулмон жамияти соясида мусулмонлар ва аҳли китоб ўртасидаги мумомалот ва муошаротда адолат кафолатларини мустаҳкамлашдир. Яъни, аҳли зиммат аҳкомларидан ҳар бир ҳукмда мусулмон ва китобийларнинг ҳар бири учун адолат қарор топиши риоя қилинган. Ислом тараққийпарвар дин. Ундаги кенглик, мосланувчанлик ҳеч бир динда йўқ.

Аммо у бу борада ҳам ўзининг қатъий асослари ва чегараларини ўзгартирмаган ҳолда иш кўради. Шу боис, у бошқа маданиятларнинг ютуқлари қаршисида тиз чўкмай, улардан керакли хулоса олиб, маданий ютуқларни ўз мақсадларига йўналтиради ва ўз ичидан куч топиб, ўзига хос усулда ўсиб бораверади.

Бошқача қилиб айтганда, Ислом дини инсониятга манфаат келтирадиган, банданинг дунёси ва охиратига фойдаси тегадиган ҳар қандай янгилик, кашфиёт, ихтирони маъқуллайди, бу борадаги изланиш ва тадқиқотларни рағбатлантиради. Ислом дини севимли пайғамбари ҳазрат Муҳаммад (с) яшаган жамиятда ғайримусулмонлар асосан ё аҳли китоб, ё бутпараст бўлган.

Расулуллоҳ (с) ҳукми нозил бўлмаган айрим ишларда аҳли китобларга мувофиқ бўлишни ёқтиришлари уларнинг самовий дин вакиллари бўлгани, динларини ўзгартириб юборган бўлишса‑да, уларда ўтган пайғамбарларнинг асарлари ҳам борлиги эътиборидан бўлган. Чунки улар бутпараст мушриклардан кўра ҳаққа яқинроқ бўлишган.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон Ислом жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан  “Ҳаётий муаммолар калиди” эшиттиришини  тинглаяпсиз.  Радиомизнинг интернет сайти  ParsToday.com/ uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили   [email protected]    

Ҳақиқий мўминлик сифатининг ўзи даъватнинг асосий кучидир. Шундай ҳаёт йўлини танлангки, сизни кўрган инсонларнинг, сиз хатто бирор сўз сўзламасингиз ҳам, Исломга бўлган қизиқиши ва ҳурмати ортсин. Айниқса, ён-атрофингиздаги жамиятда, дўстларингиз орасида ғайримусулмонлар бўлса, бунга кўпроқ эътибор беринг.

Акс ҳолда, Исломдан хабарсизлар сизларга қараб, Ислом яхши, аммо бу мусулмонларда йўлдан озган экан демайдилар. Балки, Исломнинг ўзи йўладан озиш экан, деб айтадилар. Чунки, улар ҳозирги мусулмонларга қараб Ислом мана шу экан, деб ўйлайдилар. Сиз ўзингизни мусулмон деб таништирдингизми, демак нима иш қилишингиздан, қандай ҳаракат қилишингиздан қатъий назар, сиз Ислом элчилари ҳисобланасиз. Буни унутманг.

Демак, бемисл ҳикмат соҳиби, Аллоҳ таоло ўз динини комил қилган кунида баён қилган бу ҳукмларга, таассубга берилмай, ҳар хил фикри тор, қалби тор, зўраки тақводор, Аҳли китобларга ноўрин назари билан қарайдиган, халқлар орасида яхши муносабат, борди-келди эмас, адоват, нафрат уруғини сочадиган, охиридаги амали беҳуда ва охиратда зиён тортувчилардан бўлган кишиларнинг иғволарига учмай, бағрикенглик билан ёндашиш лозим.