ноябр 14, 2017 15:42 Asia/Tashkent

Пайғамбар (с) Усомани қумондон этиб тайинлашлари ҳақидаги хабар Мадина бўйлаб тарқалди

Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.

 Ёлғиз ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга салому салавот йўллаб, "Нур диёридан" туркум эшиттиришнинг бугунги сонини  эътиборингизга ҳавола этамиз.                

Азиз тингловчилар,  ўтган дастуримизда айтдикки,  Пайғамбар (с) Зайд ўғли Усомани уша оғир дамларда ўз олдиларига чақириб марҳамат этдилар: Отанг ўлдирилган диёр томон ҳаракат қилгин ва душманлар хабар топмасдан олдин сен ва аскарларинг у ерга етиб боришларингиз лозим бўлади!

Р) Расулуллоҳ (с) бу фамонларидан икки мақсадни кўзлаган эдилар. Улардан бири  румликларни ғафлатда қолдириш ва иккинчиси эса Мадинадан айрим иккиюзламачиларни чиқариб юбориш эди. Шундай назарга ташланардиким, улар узоқда бўлганларида ул ҳазрат реҳлат қилишларини афзалроқ деб билганга ўхшардилар.

Умму Аймана деди: Усома уша кечаси уйга қайтиб келди, лекин у менинг олдимдан кетган уша Усома эмас эди. Унинг кўзларида бир неча йилга улғайганини куриш мумкин эди. Менинг Усомам бир кечада худди юз йил олдин кетганга ўхшарди.

Эртаси куни Пайғамбар (с) қуёш нури порлаганидек одамлар олдига чиқдилар  ва Усомага қараб марҳамат этдилар: “Аллоҳ йўлида ва Аллоҳ таолонинг душманларига қарши уруш қилгин!”.

Одамлар ҳайратда қолган эдилар. Уларнинг ўртасида бир киши деди: Пайғамбар (с) бундай беморлик пайтларида нима учун уруш ҳақида ўйлаяптилар?

Пайғамбар (с) Усомани қумондон этиб тайинлашлари ҳақидаги хабар Мадина бўйлаб тарқалди ва мусулмонлар ул ҳазратнинг бу буйруқларидан ҳайратда қолган эдилар.

Умму Аймана айтади:  Уша кундан кейин одамлар менинг ўғлим Усомага бошқача кўз билан қарашарди. Ул ҳазрат ўзларининг барча саҳобалари ўртасидан бу ёш йигитни бош қумондон сифатида танлаган эдилар.

Р) Мадина қушинларининг қароргоҳида Усома  Пайғамбар (с) топширган байроқ билан қушинларни кутиб турарди.  Шу сабабдан ҳам Румлилар билан жанг қилиш хусусида Асҳобининг ҳозирланишига амр буюрдилар.  

Расулуллоҳ (с) ансорийлар бузургворлари ва муҳожирларидан Усомани ўз қароргоҳида топиш, йўл тушаларини олиб Усоманинг қушунлари билан бирга Румликлар билан қарши тўқнашувга боришни буюрдилар. Аммо ўзлари сарварлик ва раҳбарлик қилиш иддао қилувчи шахслар учун бундай буйруқни эшитиш ва бундай ёш қумондонга итоат қилиш жуда қийин эди. Аммо бу нарса Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг истак-хоҳишлари эди.

Қароргоҳ уша кунларда ўзлари учун арзийдиган мавқени топиш учун бузургворларнинг келиб кетиш маҳаллига айланган эди. 

Аскарлардан бири деди: Нима учун бизнинг бузургворларимиз бундай безовита бўлишган?

Иккинчи аскар жавоб берди: Улар бу ёш йигитнинг бош қумондон бўлгани ва унга итоат қилишни ўзларига раво кўришмайди.

Биринчи аскар деди: Аммо, Пайғамбар (с) инсоннинг буюклиги унинг пайравлик ва итоаткорлик қилишидадир  деб айтмаганларми?  

Р) Усомага итоат қилиш уларга жуда мушкил эди.

Р)  Саҳобаларнинг Усомага итоат қилмасликлари ва уни бош қумондон сифатида қабул этмасликлари ҳақидаги хабар Расулуллоҳга етиб келди. Ул ҳазрат ансорийлар бузургворлари ва муҳожирларнинг бу хатти-ҳаракатларини эшитиб оғир бемор эканликларига қарамай ўз жойларидан тўриб масжидга бордилар. Расул-и акрам Масжидга бориб минбарга чиқдилар ва, “Эй Асҳобим! Усоманинг отаси Зайд, қумондонликка қандай лойиқ бўлиб, менинг назаримда қандай энг севимли бўлган бўлса, ундан кейин унинг ўғли Усома ҳам қумондонликка ўшандай лойиқдир. Усома, менинг назаримда кишиларнинг энг севимлисидир” дея марҳамат қилдилар.

Р)Масжидда Пайғамбар (с)-нинг сўзга чиқишлари барча кишиларни эътироз қилишдан тўхтатди. Аммо юракларида ўз ёмон фикрларидан воз кечмасдилар. Уларнинг ораларида Пайғамбар (с) риҳлатларини истаган ва кутиб турган шахслар ҳам бор эди. Қаерда бормасинлар ул ҳазрат қайта-қайта таъкидладилар: Усома олдига боринглар унинг қушунига қушилинглар!

Р) Пайғамбар (с)-нинг асҳоблари орасида фақат Али алайҳиссалом ул ҳазратнинг буйруғларини эшитмаган эди. Ул ҳазрат Али алайҳисаломни ўз олдиларига чақирдилар ва марҳамат этдилар:   Ё Аллоҳим! Бақиъ  мозорида ётганларни мағфират қил! 

 

Ёрлиқ