"Биз ва тингловчи"
"Ғарб жамиятида аёлнинг ӯрни" дастури ҳақида
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар.
"Биз ва тингловчи" ҳафталик эшиттиришнинг янги сони яна эфирда.Бугун радиомиз орқали ҳаво тӯлқинларига узатилаётган "Ғарб жамиятида аёлнинг ӯрни" дастури ҳақида суҳбат қилиш ниятидамиз. Дастуримиз охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз, деган умиддамиз .
Охирги йилларда аёллар озодлиги ва тенг ҳуқуқлиги масаласи омма таважжуҳини ӯзига жалб этиб келмоқда. Деярли ҳар куни ахборот воситалари орқали жинсларнинг тенг ҳуқуқлиги ҳақидаги гап-сўзларни эшитиб турамиз. Ғарб давлатлари ва жамоат ташкилотлари доимий равишда эркак ва аёл ҳақ-ҳуқуқлари ҳаётнинг барча соҳаларида тенг бўлиши кераклиги, бусиз ривожланиш ва тараққиёт бўлмаслигини жамоатчиликнинг эсига солиб туришдан чарчамайди.
Ўтган давр мобайнида Ғарб аёллари жуда кўп ҳуқуқларга эришишди. Аммо оналик ва оила фароғатига мослашган аёллик фитратига хилоф бу мажҳул эркинликлар уларни бахтиёр қилолмади. Саодат ва ором-осойишталикка элтувчи фитрий вазифаларидан узоқлаштириб юборди. Ғарб аёллари жамоат ишларида қатнашиш, фабрикада ишлаш, жамият кўнгилхушликларига берилиш, қаҳвахона ва базмларда қўшиқ айтиш ва рақсга тушиш, эркаклар олқишини олиш учун гўзаллик танловлари ва бошқа кўнгилочар тадбирларда қатнашиш билан аёллигидан ажради, ўзлигини йўқотди.
Шанба куни тонгги дастурларимизда эфирга узатилаётган "Ғарб жамиятида аёлнинг ӯрни" эшиттириши орқали аниқ факт ва далиллар натижасида ғарб жамиятида аёлнинг ҳақиқий мавқеига назар ташланади.
Дастурни тайёрлашда Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосининг тажрибали режиссёри Умид Сафоийниё, таржимон ва олиб борувчи Рахшона, овоз оператори Нодир Афшорларнинг хизматлари катта.
Дастурнинг мақсад-мундарижаси билан яқиндан танишиш мақсадида уни олиб борувчи Рахшонахонимни суҳбатга чорладик. Марҳамат.
Қадрли мухлислар, сиз “Биз ва тингловчи” ҳафталик эшиттиришининг янги сонини тинглаяпсиз.
Эслатиб ўтамиз, ушбу эшиттириш орқали фикр- мулоҳаза ҳамда таклиф ва эътирозларингизни радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com / uz ва электрон манзилимиз uzbek@ ParsToday.com ҳамда мобайл апликешн орқали бизга юборишингиз мумкин.
Биз билан бевосита боғланиш учун телефон рақамимизни эслаб қолинг: +98939736 25 45
Қўнғироқларингизни кутиб қоламиз.
Тарихий фактларнинг гувоҳлик беришича Ғарбда Ӯрта асрлар ва ҳатто Ренесанс даврида ҳам аёллар ҳуқуқига нисбатан паст назар билан қаралиб, уларга жуда кӯп жабр-зулмни раво кӯришган. Аёллар турмуш қуриш, илм ӯрганиш, овоз бериш ва ҳатто баъзи мавридларда мол-мулкка эгалик қилиш ҳуқуқидан маҳрум эдилар.
Ҳатто 1789 йили Франсияда қабул қилинган Инсон Ҳуқуқлари Деклоратсиясида ҳам аёлларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва уларнинг эркаклар билан тенг ҳуқуқлиги масаласига эътибор қаратилмаган эди.
Ғарб бугун «гендер», «аёллар ҳуррияти», «оилани режалаш», «феминизм» деган сохта шиорлар, бузуқ мафкуралар ёрдамида ҳали булғанмаган, хорлик ва разолат ботқоқларига ботмаган Шарқ аёлини ҳижобидан, хонадонидан, оиласидан тортиб олишга уринмоқда. Бу йўлда барча имконларни ишга солмоқда. Асрлар бўйи эрларига итоат ва вафодорликни, ҳаё ва оилапарварликни ибодат даражасига кўтарган аёлларимиз – оналар, опа-сингиллар ва қизларимизни умр йўлдошларига бўйсунмасликка, фарзанд тарбияси, оила, рўзғор деган «ортиқча дахмасалар» билан ўралашиб қолмасликка, ҳамма соҳада эрлар билан тенг ҳуқуқли бўлишга тобора қаттиқроқ даъват қилмоқда. Улар ҳатто аёлларимизнинг қанча туғишларигача аралашмоқда. Оилани режалаш баҳонасида туғишни кескин камайтиришга чорламоқда, ҳаттоки ҳомиладорликни тўхтатишга керакли сунъий воситаларни текинга тарқатмоқда.
Хуллас, азизлар, сизни шанба кунлари тонгги эшиттиришларимизда "Ғарб жамиятида аёлнинг ӯрни" дастурини тинглаб боришга даъват қиламиз. Унда ғарбда аёлни саодатга эмас, балки бахтсизликка етакловчи усти ялтироқ, ичи қалтироқ "эркинликлари" ҳақида кӯп нарсалардан огоҳ бӯласиз.
Азизлар! Инглиз ҳарфларидаги Парс тудей узбек адреси орқали биз билан одноклассники, фейсбук, телегром ва твиттер каби ижтимоий тармоқларда мулоқот қилишингиз мумкин.
Ҳафта давомида ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизда фойдаланувчилар томонидан қизғин кутиб олинган қисқача руйхатини ӯқиб бермоқчиман:
Тошкент халқаро аэропортида куну-тун ишлайдиган намозхона очилди.
Ҳоким бӯлмоқчимисан, сӯкинишни ӯрган!
"Ӯғри бӯлишимга онам сабабчи"
Дунёга танилган бадавлат ӯзбеклар (ВИДЕО)
Марсдан келган бола: Сфинкс очилганда инсоният ҳаёти ўзгаради.
Азизлар, одноклассники, фейсбук , телегром ва твиттер каби ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизни кузатиб боринг, улар сизга манзур бӯлади, деган умиддамиз.
Зеро, бу саҳифалар орқали сиз минтақа ва жаҳонда руй берган энг янги хабарлар, дунёнинг муаммоли жумбоқлари ҳақидаги таҳлилий мақолалар, Эрон ислом жумҳурияти ва дунёнинг турли минтақаларидаги энг жозибали воқеа-ҳодисалар ҳақидаги фотосуратлар галареяси ва видеолавҳалар билан танишиш имкониятига эгасиз.
Ижтимоий тармоқлардаги манзилимизни яна бир бор эслатаман: Парс тудей узбек.
Энди радиомиз дастурлари ҳақидаги фикр-қарашларини баён этиш учун бизга қӯнғироқ қилган тошкентлик Анваржоннинг фикрларини тинглаймиз.
Анваржон, бизга муҳаббат кӯргузиб, дастурларимиз ҳақида эзгу фикрларни баён этганингиздан мамнунмиз.
Азизлар, сиз ҳам ӯз фикр-қарашларингизни "Биз ва тингловчи" дастури орқали тингловчиларга етказишингиз мумкин.
Қадрли мухлислар, "Биз ва тингловчи" рукнидаги туркум эшиттириши билан ҳамкорликни янада фаоллаштирасиз деган умиддамиз. Бундан кейин ҳам Эрон Ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиоси орқали эфирга узатилаётган эшиттиришлар борасида қимматли маслаҳатларингизни дариғ тутмагайсиз .
Мен эса шу ерда сизлар билан хайрлашаман.
Унутманг, ҳикмат излаганга ҳикмат бу дунё.