ноябр 20, 2017 11:28 Asia/Tashkent

Бугун душанба Ҳижрий- шамсий 1396-чи йил обон ойининг 29-чиси: Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил раби-ул аввал ойиниг биринчиси Ва милодий ҳисоб билан 2017-чи йил ноябрь ойининг 20-чи кунидир.

 Бундан 1439 йил олдин робеъул аввал ойининг биринчи санасида Ислом динининг азиз пайғамбари ҳазрат Муҳаммад (с)-нинг тарихий ҳижратлари бошланди. Пайғамбаримиз Расули Акрам (с)-нинг набийлик рисолати бошланишидан 13 йил ўтганида ул ҳазрат Макка мушрикларининг азоб ва озорларининг шиддат билан кучайиб кетиши ортидан Мадинага ҳижрат қилдилар. Пайғамбари Акрам (с) Маккани ташлаб чиқиб кетаётган пайтларида мушриклардан бир гуруҳи  кечқурун келиб ул ҳазратнинг жонига қасд қилишни мақсад қилишган эди. Аммо ҳазрат Али (а) ўзининг вафодорлиги ва фидокорлиги билан кечаси пайғамбаримизнинг ётоғига кириб ётадилар, бундан мақсад пағамбаримизнинг Маккани тарк этиб кетишини душманга билдирмаслик эди. Пайғамбари Акрам (с)-нинг Маккадан Мадинага ҳижрат қилишлари Ислом динининг ривож-равнақ топишида муҳим аҳамият касб этди. Ҳижрат жараёнида Мадина халқи қизғинлик билан Пайғамбар ва муҳожирларни олқишладилар. Бир муддатдан сўнг шу ҳижратнинг баракати билан Ислом сиёсий ва ҳарбий ташкилот сифатида мавқеъга эга бўлди ва исломий маданиятнинг вужудга келишига сабаб бўлди. Айтиб ўтиш керакки ҳазрат Муҳаммад (с) ўз ҳижратларини йил ҳисоби учун асос этиб тайинладилар ва қабилалар бошлиқлари, араб раҳбарлари ҳамда таниқли шахсиятларига йўллаган мактубларида бу санани ёзган биринчи киши эдилар.

 

Бундан 1374 йил олдин ҳижрий-қамарий 65 йил робеъул аввал ойининг биринчи кунида Расули Акрам Муҳаммад (с)-нинг севимли набиралари ҳазрат Имом Ҳусейн (а) ва ёронларининг қотилларидан қасос олиш учун "Таввобин" ҳаракати бошланади. Куфа халқи бундан олдин Имом Ҳусейн (а)-дан Куфага келиб золим Язид ҳукуматига қарши ҳаракатнинг раҳбарлигини ўз зиммасига олиши учун даъват қилишган эди. Аммо Имом Ҳусейн (а) Куфа шаҳрининнг   даватини қабул қилиб Куфага келаётган пайтида, Карбало йўлида Язиднинг қўшинлари келиб Имом Ҳусейн алайҳиссаломнинг йўлини тўсиб ул ҳазратнинг жонига қасд қилишлари оқибатида Имом Ҳусейн (а) шаҳидлик мақомига етди. Таввобин гуруҳидагилар Куфа аҳлидан эдилар ва улар Имом Ҳусейн(а)-ни Куфага даъват этишдида, лекин Имом Ҳусейн (а)-ни душман қаршисида ёлғиз қолдиришди. Куфаликлар қилган ушбу ишларидан пушаймон бўлиб, қилган гуноҳларига тавба айтиб ўзларини оқлаш мақсадида Сулаймон Бин Сурад раҳбарлигида душманнинг ўлкан қўшини билан мардонавор жанг қилишди. Ушбу жангда Таввобин гуруҳининг кўпгина аъзолари шаҳид бўлишди.

 

Бундан 82 йил олдин милодий 1935 йил олдин 20 ноябрда:

Сионистик режимига қарши кураш олиб орувчи мужоҳид руҳоний Шайх Изаддин Қассом шаҳодатга етди. Шайх Иззадин Қасом 20 асрнинг биринчи яримида Фаластин исломий ҳаракатининг раҳбарларидан бири ҳисобланадиким, Ўрта Шарқ араб мусулмонлари орасида фавқулодда қудрат ва нуфузга эга эди. Фаластин донишманди ва фозил руҳонийларидан бўлмиш Изаддин Қассом Британия мустамлакачилари кучларининг кенг ҳамкорликлари ва яҳудий терролристик гуруҳлар тмонидан милодий 1030 йилда ишғолий Фаластинга Европа яҳудийларининг кўчишлари вақтида инглизлар ва сионистларга қарши ўзининг қуролланган ва исломий қиёмини бошлади.

Зоҳиран Европадаги немис яҳудийларига қарши сиёсатлар тасири ва ҳақиқатан ҳам Фаластинда сионистик режимни ташкил этиш мақсадида амалга оширилган ушбу муҳожиратлар билан ҳамзамон яҳудий террористик гуруҳлар Фаластин араблари ва мусалмон аҳолисига қарши террористик амалиётларни содир этиш билан бирга фаластинлик арабларни ҳайдаб чиқариш ва уларнинг ўрнига яҳудийларни жойлаштириш пайида эдилар. Бу ўртада Изаддин Қассом халқ қиёми зудлик билан қуролланган босқичга кирди ва сионистик муҳожирларга катта зарба берди. Изаддин Қассомнинг қиёми ҳеч қайси араб раҳбарлари томонидан ҳимоят этилмади. Ниҳоят сионистлар инглизлар мустамлакачиларининг ҳамкорликлари билан муштарак бир фитна-найрангда Изаддин Қассомни қатл этини мақсад қилишди ва охири уша йилларда Фаластин миллатининг энг буюк исломий қиёмига раҳбарлик қилаётган Шайх Изаддин Қассомни милодий 1935 йил 20 декабр ойида тенгсиз тўқнашувда шаҳодатга етказишди.