ноябр 20, 2017 11:40 Asia/Tashkent

Ўтган дастурларимиз давомида исломий конфренция ташкилотининг милодий 2011 йилгача олиб боган турли фаолиятларини эслатиб ўтиш зимнида, ўз олдида қуйилган мақсадларга эришиш учун ушбу ташкилотнинг фаолиятлари, жумладан аъзо мамлакатлар орасида ҳамжиҳатликни ва бирлашишни ижод этиш масалаларини таҳлил этган эдик.

Азизлар, ўтган дастурларимиз давомида исломий конфренция ташкилотининг милодий 2011 йилгача олиб боган турли фаолиятларини эслатиб ўтиш зимнида, ўз олдида қуйилган мақсадларга эришиш учун ушбу ташкилотнинг фаолиятлари, жумладан аъзо мамлакатлар орасида ҳамжиҳатликни ва бирлашишни ижод этиш масалаларини таҳлил этиб, агар таҳлил этиш меёрини ушбу ташкилотнинг резолюциясида ёзилган усул ва мақсадлар деб қабул қилсак, ташкилотнинг олиб борган фаолиятлари нисбий амалга оширилгани намоён бўлади. Бошқа таъбир билан ифодалаганда бу вақт давомида исломий конфренция ташкилоти ўз мақсадларига комил тарзда эриша олгани йўқ деб эслатиб ўтган эдик. Шунингдек бу ташкилот ва аъзо мамлакатларнинг амалга оширган сайъ-ҳаракатлари ва қабул қилган қарорларига эътибор қаратган ҳолда ушбу мавзўга тегишли сабабларни таҳлил этиб, ташкилотнинг муштарак манфаатларидан миллий манфаатларни устун қуйиш сабабларини кўриб чиққан эдик. Бугунги дастуримиз ва кейинги икки дастуримиз давомида исломий мамлакатларда охирги беш йил давомида вужудга келган ўзгаришларга эътибор қаратган ҳолда, ислом оламида ваҳдатнинг вазъияти ва ушбу даврда исломий ҳамкорлик ташкилотининг олган позициясини таҳлил этишга сайъ-ҳаракат қиламиз.

Исломий уйғониш номли инқилобий ва сиёсий ўзларишларнинг учқуни Тунисдан бошланди. Олий маълумотга эга бўлган ва ишсизликдан мажбур бўлиб аравача билан сотувчилик қилишга юз қаратган  Муҳаммад Бу Азизий номли бир ёш йигит милодий 2010 йил декабр ойининг 18-чисида полициянинг фасодликлари ва қупол муомала қилишларига қарши эътироз қилиш учун ўзини ёқиб юборди. Унинг бундай сайъ-ҳаракати ушбу мамлакатнинг халқи айниқса ёшларининг сиёсий ва ижтимоий кенг эътироз қилишларига сабаб бўлди. Шу тартиб билан эътирозларнинг жараёни ушбу мамлакат ва кейинчалик бошқа араб мамлакатларида ҳам кенг кўламда бошланди. Ҳаётнинг оғир шароити, сиёсий эркинликлардаги турли мушкулотлар, сўз эркинлигининг йўқлиги, фасодлик, озиқ-овқат маҳсулотларининг бўҳрони ва ишсизликка қарши эътироз қилиш учун Тунис ёшлари ва халқининг эътирозли кўча намойишларни ташкил этишлари зудлик билан Бин Али ҳукуматининг пойдиворларига ҳам тасир етказди. Шу сабабдан полиция кучлари ва халқ ўртасида қупол ва жиддий қарамақаршилик юзага келди. Бу тўқнашувлар натижаси хавфсизлик кучларининг амалга оширган қуполликларидан келиб чиққан тан жароҳатлар ва қурбон бўлганлар ва эътирозчиларга қарши полиция ходимларининг бостирувчи аксуламал кўсатишлари эди. Аммо охири халқ ғалаба қозонди ва Тунис ҳукумати милодий 2011 йил январ ойининг 14-чисида Тунис президенти Зайнул-Обидин Алининг Саъудия Арабистонига қочиши билан инқирозга дуч келди. Бундан кейин фавқулодда вазъият эълон қилинди ва Бин Али ҳукумат бошидан кетишидан сўнг коалицион давлат ташкил этилди.

Тунис халқининг ғалаба қозониши ва Бин Алининг қочишидан кейин ушбу мамлакатдаги эътирозлар ва қиёмларнинг жараёни Мисрга тасир етказди. Ҳоким тизимнинг сиёсатлари ва режаларидан норозий бўлган Мисрнинг халқи кўча хиёбонларга чиқишди ва Ҳусни Муборакнинг қудрат бошидан истеъфо беришини талаб этишди.  Мисрда халқ эътирозлари чекланган кичик бир нуқтадан бошланди. Аммо ишониб бўлмайдиган тезликда бу мамлакатнинг кўп шаҳарларига кенг тарқалди. Ҳақиқатан ҳам 10 нафар шахс билан бошланган қиём 10 кун давомида Таҳрир майдонида миллион нафарлик инқилобга айланиб қолди.  Охири Мисрнинг инқилоби қисқа бир муддат ичида армиянинг ҳамжиҳатлик эълон қилиши ва Ҳусни Муборакнинг қудрат бошидан истеъфо бериши билан ғалаба қозонди. Инқилобнинг ғалаба қозониши ва асосий қонунга ислоҳотлар киритишдан кейин Миср президентини сайлаш сайловлари ўтказилди ва сайловлар жараёнида Ихвонул-Муслимин раҳбарларидан бири Муҳаммад Мурсий  Аҳмад Шафиқ устидан ғалаба қозонди.

Бу тўлқин Мисрдан кейин Ливияга етиб борди. Бу мамлакатда эътирозлар милодий 2011 йил январ ойининг 13-чи кунидан бошланди ва 17 февралгача ўзининг энг олий даражасига етди. Бу эътирозлар натижасида Муаммар Қаззофийнинг мухолифлари Ливиянинг шимол-ғарбидаги шаҳарлардан ярмини ва шарқий шаҳарларни ўз қулларига олишди. Бу вақтдан бошлаб трансмиллий кучлар ушбу мамлакатлардаги ўзгаришларда катта ва ошкора  муҳим рол уйнашди. Мухолифлар ва Ливия армияси ўртасидаги тўқнашувларнинг шиддат билан кучайиши ва эътирозчилар сафидан минглаб одамларнинг ҳалок бўлишидан кейин Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг хавфсизлик кенгаши қатл этишларни маҳкум этиш зимнида, Муаммар Қаззофийни уруш жиноятчиси деб эълон қилди. Бир неча кундан кейин Франция, Америка Қўшма Штатлари ва Англия Қаззофий кучларини бостириш учун Ливиянинг айрим минтақаларини бомбардимон қилишди. Шу тартиб билан хорижий кучлар томонидан мухолифларни ҳимоят этишлари билан Қаззофийнинг ҳукумати қудрат бошидан ағдарилди.    

Яман ва Баҳрайн исломий уйғониш тасири остида қолган бошқа мамлакатлар жумласидандир. Эътирозлар Яманнинг шимол-жанубидаги шаҳарларнинг аксариятида милодий 2011 йилнинг январ ойидан бошланди. Эътирозчилар дастлаб Яманнинг асосий қонунини ўзгартиришга қаратилган давлатнинг лойиҳаси, ишсизлик, иқтисодий вазъият ва молиявий фасодликка қарши эътироз қилишди. Аммо уларнинг истак-хоҳишлари зудлик билан президент Али Абдуллоҳ Солеҳнинг истеъфога чиқиш талабигача  бориб етди. Яманнинг ўзгаришлари ҳозирги кунгача турли мушкулотларга юзмаюз бўлмоқда. Аммо ҳозирги кунда қудрат Ансоруллоҳ ва Ҳавсийлар қулидадир. Ўтган бир ярим йил давомида истеъфога чиққан президент Али Абдуллоҳ Солеҳни қайта қудрат бошига олиб келиш йўлида Арабистон ва унинг иттифоқчилари томонидан амалга оширган ҳарбий ҳужумлари ушбу мамлакатдаги қудратни ўзгартира олгани йўқ.

Баҳрайнда ҳам эътирозлар милодий 2011 йил февраль ойининг 14-чисида бошланди. Бу мамлакатдаги эътирозли кўча намойишлар тинч йўлида ташкил этилган эди. Бу эътирозларнинг мақсади аввалида янада сиёсий эркинликка эришиш ва инсон ҳуқуқларига нисбатан ҳурмат-эҳтиром зоҳир этишдан иборат эди. Эътирозчилар туғридан туғри салтанатга таҳдид солишни мақсад қилганлари йўқ эди. Аммо полиция томонидан қаттиқ аксуламал кўрсатгани сабабли эътирозчилар Баҳрайнда подшолик ҳукуматининг охирга етишини талаб қилишди. Баҳрайн ҳукумати билан халқнинг қарши кўраш олиб бориши ҳам турли паст-баландликларга эга эди. Аммо қудрат ҳалигача Ол-Халифа хонадони қулида қолмоқда. Сурия, Яман ва Баҳрайндаги ўзгаришлар ислом олами ўртасида ихтилофларнинг вужудга келишининг яққол намунасидир. Эндиликда ушбу мамлакатларнинг сиёсий муносабатлари жуда мураккабланиб қолган ва исломий мамлакатлар ўртасида вужудга келган душманликдан Ғарб мамлакатлари ҳамда ислом ва мусалмонларнинг қасам ичган душманлари ушбу тўқнашув ва тортишувлардан кенг баҳраманд бўлишмоқда.