ноябр 20, 2017 15:04 Asia/Tashkent

Араб мамлакатларида юзага келган сиёсий ўзгаришлар

Аллоҳ таоло номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

“ Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Суҳбат поёнигача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

Азизлар, олдинги  эшиттиришимизда таъкидлаб ўтганимиздек, Исломий Конференция Ташкилотининг  олиб борган фаолиятлари нисбий амалга оширилгани намоён бўлади. Бошқа таъбир билан ифодалаганда, бу вақт давомида Исломий конфренция ташкилоти ўз мақсадларига комил тарзда эриша олгани йўқ. Аммо бу ташкилот ҳеч қандай муваффақиятга эришолмаган,  деб иддао қилиш  ҳам мумкин эмас. Чунки бу ташкилот бўлмаганида, ислом оламидаги ваҳдатнинг вазияти бундан ҳам оғир шароитлар билан юзмаюз бўларди. Ташкилотнинг резолюциясида ёзилган мақсадлардан яққол намунаси унвонида иккита мавзу, яъни  “аъзо мамлакатлар учун коллектив хавфсизлигини таъминлаш” ва “аъзо мамлакатлар ўртасидаги ихтилофларни тинч йўл билан ҳал этиш” мавзусини ҳал этиш бобида ҳам ишора этилди. Аъзо мамлакатлар учун коллектив хавфсизлигини  таъминлаш  заминасида Исломий конференция ташкилотининг олиб борган фаолияти ҳам қониқарли даражада  самарали бўлмаган.

Ташкилотнинг умумий манфаатларидан ўзининг миллий манфаатларини устун қуйган бошқа намуналаридан бири бу Ироқнинг Эронга қарши ҳарбий ҳужум қилишида маълум бўлган. Бу ҳужум шундай бир ҳолда амалга оширилдики, ташкилот низомномасида  турли тортишувларни тинч йўл билан ҳал этиш ва аъзо мамлакатларнинг ушбу принципларга  қараб амал қилишлари таъкидланарди. Исломий Инқилобнинг юзага келиши ва Эронда исломий тизим ўрнатилиши Исломий конференция ташкилотини янада мустаҳкам ва устувор этиши мумкин эди. Аммо Ироқ Арвандруд масаласи учун ўз миллий манфаатларини бошқа умумий манфаатлардан устун қўйиб, нафақат милодий 1975 йилда Эрон билан имзоланган Алжазоир шартномасини оёқ ости қилди, балки ташкилотга аъзо мамлакатлар билан келишилган келишув қоидаларини  ҳам паймол қилди. Бу уруш Исроил билан қарши кураш олиб боришда пешволик қиладиган ва ислом оламида таъсирчан бўлган ушбу икки мамлакатни саккиз йил давомида чарчатган урушга гирифтор этиб қўйди. Шак-шубҳасиз, ушбу урушда Исломий конференция ташкилотининг адолатли ва таъсирчан рол ўйнаши исломий мамлакатларнинг халқаро мавқеини юксалтириш йўлида уларни ҳидоят этиш ва ушбу муаммоларнинг олдини олиши мумкин эди.

Исломий конференция ташкилотининг милодий 2011 йилгача олиб боган турли фаолиятларида ҳам айтиш лозимки,  ушбу ташкилот ўз олдида қўйилган мақсадларга эришиш ҳамда   аъзо мамлакатлар орасида ҳамжиҳатлик ва бирлашишни  яратишда самарал фаолият олиб бормаган. Кейинчалик Араб мамлакатларида қатор сиёсий ўзгаришлар юзага келади.Исломий уйғониш номли инқилобий ва сиёсий ўзларишларнинг учқуни Тунисдан бошланди. Олий маълумотга эга бўлган ва ишсизликдан мажбур бўлиб аравача билан сотувчилик қилишга мажбур бўлган   Муҳаммад Бу Азизий номли бир ёш йигит милодий 2010 йил декабр ойининг 18-сида полициянинг порахўрлик  ва қўпол муомала қилишларига қарши эътироз қилиш учун ўзини ёқиб юборади. Унинг бундай сайъ-ҳаракати ушбу мамлакатнинг халқи, айниқса ёшларининг сиёсий ва ижтимоий кенг эътироз қилишларига сабаб бўлди. Ушбу курашлар натижасида  халқ ғалаба қозонди ва Тунис ҳукумати милодий 2011 йил январ ойининг 14-сида Тунис президенти Зайнулобидин Алининг Саъудия Арабистонига қочиши билан инқирозга учради.

 Тунис халқининг ғалаба қозониши ва Бен Алининг қочишидан кейин ушбу мамлакатдаги эътирозлар ва қўзғолонларнинг жараёни Мисрга таъсир етказди. Ҳукмрон тизимнинг сиёсатлари ва режаларидан норозий бўлган Мисрнинг халқи кўча хиёбонларга чиқишди ва Ҳусни Муборакдан  истеъфо беришини талаб этишди. Охири Мисрнинг инқилоби қисқа бир муддат ичида армиянинг ҳамжиҳатлик эълон қилиши ва Ҳусни Муборакнинг қудрат бошидан кетиши билан якунланди. Инқилобнинг ғалаба қозониши ва Асосий қонунга ислоҳотлар киритишдан кейин Миср президентини сайлаш сайловлари ўтказилди ва сайловлар жараёнида Ихвонул-Муслимин раҳбарларидан бири Муҳаммад Мурсий  Аҳмад Шафиқ устидан ғалаба қозонди.

Ҳозир эса мавзуга доир  таҳлилчи  Акбарали Маҳкамовнинг  суҳбатини биргаликда тинглаймиз. Таҳлилчи Акбарали Маҳкамовнинг  суҳбати эди.

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  унвонли туркум эшиттиришнинг янги    сонини тинглаяпсиз. Сиз ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига  радиомизнинг  интернет сайти   ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.

Халқ қўзғолонлари  Мисрдан кейин Ливияга етиб борди. Бу мамлакатда эътирозлар милодий 2011 йил январ ойининг 13- кунидан бошланди ва 17- февралгача ўзининг энг олий даражасига етди. Бу эътирозлар натижасида Муаммар Қаззофийнинг мухолифлари Ливиянинг шимоли-ғарбидаги шаҳарлардан ярмини ва шарқий шаҳарларни ўз қўлларига олишди.

Яман ва Баҳрайн исломий уйғониш тасири остида қолган бошқа мамлакатлар жумласидандир. Эътирозлар Яманнинг шимол-жанубидаги шаҳарларнинг аксариятида милодий 2011 йилнинг январ ойидан бошланди. Эътирозчилар дастлаб Яманнинг асосий қонунини ўзгартиришга қаратилган давлатнинг лойиҳаси, ишсизлик, иқтисодий вазъият ва молиявий фасодликка қарши эътироз қилишди.

Сурия, Яман ва Баҳрайндаги ўзгаришлар ислом олами ўртасида ихтилофларнинг вужудга келишининг яққол намунасидир. Эндиликда ушбу мамлакатларнинг сиёсий муносабатлари жуда мураккабланиб қолган ва исломий мамлакатлар ўртасида вужудга келган душманликдан Ғарб мамлакатлари ҳамда ислом ва мусалмонларнинг қасам ичган душманлари ушбу тўқнашув ва тортишувлардан кенг баҳраманд бўлишмоқда. 

Қадрли тингловчилар, " Ислом оламида ваҳдатнинг зарурати”  рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги   сони  шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.