Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар
Насириддин Тусий
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Ассалому алейкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
“Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар” рукни остидаги туркум эшитиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу эшиттиришлар орқали сиз Эрон ва жаҳонда машҳур бўлган буюк шахсиятларнинг ҳаёти ва фаолияти билан танишасиз. Бизни тинглаб боринг.
Олдинги эшиттиришимизда Хожа Насириддин Тусий номи билан машҳур бўлган Муҳаммад бин Ҳасан Жаҳрудий Тусийнинг ҳаёти ва илмий фаолиятлари борасида сизга маълумот берган эдик.Таъкидлаб ўтилганидек, Мароға расадхонасида кўп математиклар ва ҳайъат -нужум илмларининг олимлари фаолият этишарди.
Ушбу заминада энг асосий ва муҳим ҳисса қўшганлар тўрт нафар эдилар: Хожа Насириддин Тусий ҳам " Зижи Элхоний" китобининг муқаддимасида ушбу олимлар номини келтирган.
Унинг ёзишича, "Ҳалокухон Тус шаҳридан бўлган мен камтарин Насирни бу расадхонани қуриш ва юлдузлар борасида тадқиқот олиб боришимни сўради, шунингдек, дамашқлик Муиниддин Арзий, Муселдан бўлган Фахриддин Мароғий, Тифлисдан Фахриддин Ихлотий ҳамда қазвинлик Нажмиддин Дабироний ўз вилоятларидан даъват этиб, Мароғада ушбу расадхонани қуришда ҳисса қўшишлари айтилади."
Мароға расадхонасининг хусусиятларидан бири йирик кутубхонага эга бўлгани эди. Айрим тахминларга кўра, бу кутубхонада 400 мингдан ортиқ бўлган китоблар сақланарди. Кутубхонадан ташқари расадхонада таълим бериш ишлари ҳам олиб бориларди.
Мазкур илмий марказда нужум ва математика илмлари кенгроқ ўргатиларди. Насириддин Тусий, шунингдек фалсафа илмларини ўқийдиган талабаларга 3 дирҳам, тиббиёт фанлари талабаларига икки дирҳам ва фиқҳ илми талабаларига 1 дирҳам ва ҳадис илмлари талабаларига ярим дирҳам стипендия берарди.
Расадхона ишлари 13 йил давом этди.
Ушбу йирик илмий марказда илмий фаолиятлар якун топишидан олдин Ҳалокухон вафот этади. Ундан кейин унинг тўнғич ўғли Абақахон ўз отаси ўрнида ҳукуматни қўлга олади. Айрим тарихчиларга кўра ,аввал Абақахон ҳукумат ишларини қўлга олишдан воз кечади, аммо Хожа Насириддиннинг маслаҳати ва тавсияси асосида ўз отаси ўрнида ҳукмрон бўлади.
Хожа Насириддин, шунингдек Абақахон ҳукумати даврида ҳам ўз ҳамроҳлари билан биргаликда расадхонани қуриш ишларини давом эттиради.
Насириддин Тўсий умрининг охиригача бу расадхонани қуриш ҳамда уни ва ундаги кутубхонани сақлашга ҳаракат қилди.
Айтиш керакки, Насириддин Тусийнинг аксар асарлари араб тилида ёзилган.
Унинг билими ва нуфузини, ҳатто Ибни Сино билан қиёслаш мумкин. Чунки Ибн Сино тиббиёт илмида, аммо Насириддин Тусий риёзиёт фанида кўпроқ маҳоратга эга эдилар.
Хожа Насириддин Тусийдан риёзиёт фанида ёзган буюк асари бизгача сақланиб қолган.
Германиялик шарқшунос Карл Брокелман ўз китобида қуйидагича ёзади: Хожа Насириддин риёзиёт илмида катта ҳиссасини қўшди ҳамда олдинги олимлар асарларини таржима, таҳрир ва тайёрлашда бебаҳо хизмат қилди. Ундан қолган нужум илми бобидаги асари бебаҳо ва беқиёсдир.
Хожа Насириддин ўз мақсадларини амалга ошириш учун мўғуларнинг барча давлат ва ҳарбий ишларига дахолат қиларди. Шу боисдан имкони борича мусулмонларга ёрдам бериш ҳаракатида эди. Баъзан илмий сўзлар билан, баъзан сиёсий маслаҳатлар, баъзан турли сўзлар билан ўз мақсадларини Ҳалокухон ёрдами билан амалга оширарди. Донишмандлар ва фозиларни саройга яқин қиларди. Шунинг учун Ҳалокухоннинг олдида мартабаси янада баланд бўларди. Хожа Насириддиннинг ўзи ҳам илмий сиёсий муммоларни ҳал этишга сафарбар қилинарди.
Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган оқшомги дастуримизда "Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин. Электрон манзилимиз эса uzbek@ ParsToday.com.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг, эшиттиришимиз давом этади.
Хожа Насириддининиг ҳаракатлардан бири Ҳалокухонни Бағдод тамон юбориб уларни фатҳ этишини талаб қиларди. Устод Тусий орқали Ҳалокухон расадхона қуришни тарғиб қилади. Ўша давр тарихчиларининг ёзишича, Хожа Насириддин Тусий Ҳалокухонни ўзига ишонтиради. Хожа Насиридин Тусий ўз давлати ва халқи учун катта хизмат қилди. Донишмандлар, фузалолар Хожанинг лутфи ила янги китоблар таълиф қилишга ўтдилар. Чунки у замонда мўғул қонрезлигидан одамлар ахлоқ- одобдан узоқ бўлган эди. Шу оғир шароитда истеъдодли инсонларни илму фаннинг ривожи учун даъват қиларди. Хожа Носириддин Тусий Шайх Нажмиддин Абулқосим Ҳили “Шароеъ-ул-Ислом” муаллифининг зиёратига борди. Исломий- илмий маҳфилда таъсири катта ва ибратли эди. Хожа Насириддиннинг буюк хизмати Мароға расадхонасининг қурилишидир. Хожа Насириддин кўплаб фузало ва донишмандлар билан бу расадхонанинг қурилишига муваффақ бўлди. Бу расадхона шарқда ва умуман жаҳонда машҳур ва маъруфдир.
Бугун ҳам у ўзининг қимматли аҳамиятини юқотгани йўқ. Фахриддин Абулсодот Аҳмад ибн Усмон ўша расадхонанинг меъмори эди. Бу расадхонанинг лоиҳасини Хожа Насириддин Тусий ўзи чизган эди. Мароға шаҳрининг шимоли-ғарбида бир теппаликда бино бўлиб , айни ҳолда “Расади Мароға” номи билан машҳурдир. Бу расадхонанинг қурилишида давлат хазинаси ва ўлканинг барча вақфларидан фойдаланган. Бу манбалар Хожа Насириддин Тусийнинг ихтиёрида эди. Расадхонада қурилган ҳашаматли бир кутубхона ҳам улкан аҳамиятга эди. Унда мавжуд кўп сонли китоблардан донишмандлар, олим ва фозиллар самарали баҳра олардилар. Бу китобларни Бағдод, Шом ва Бейрутдан ҳам олиб келишган эди. Расадхонанинг олдида яна сарой ҳам қурилди . Унда Хожа ва бошқа мунажжимлар иқомат қилардилар. Айтиш лозимки, бу расадхона атрофида мадраса ҳам бино бўлган эди ва унда талабалар таълим олишарди. Айтиб ўтилганидек, ушбу расадхона бошқа атрофдаги иморатлари билан 13 йил давомида қурилган эди. Бу орада мўғул ҳукмдори Ҳалокухон ҳижрий-қамарий 663 йили вафот этади. Хожа Насириддин умрининг охиргача бу илмий даргоҳларга зарар етмаслиги учун жонкуярлик қилди. Мароға расадхонаси у даврдаги ифротий мунажжимлардан ҳимоя қилинди. Чунки хурофотли мўғуллар бу расадхонадан нотўғри фойдаланиши мумкин эди.
Америкалик донишмандлардан бири Фандик ўз таълимотида ёзади: - Европанинг нужумшинос олимлари Ой сайёрасининг тоғларида буюк фалакшиносларнинг номини ўйиб ёзадилар. Зеро улар бу илмга катта ҳиссаларини қўшганлар. Бу тоғларнинг бирига Хожа Насириддин Тусийнинг номи қўйилган. Бу эса Хожа Насириддин Тусиййнинг хизматлари зоеъ кетмаганидан далолат беради.
Қадрли тингловчилар, «Дунёнинг фахри бўлган эронлик буюк шахсиятлар” рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.