Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнидаги туркум эшиттиришда ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий ўзгаришлар борасида маълумот берамиз.
Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:
- Шавкат Мирзиёев Корея Республикасига сафар қилди.
- Ўзбекистонда мудофаага оид янги давлат қўмитаси ташкил этилди.
- Россия Федерацияси Ўзбекистонга нефт етказиб бермоқда.
- Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Қозоғистон бош вазирининг биринчи ўринбосарини қабул қилди.
- Ӯзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Америка Конгрессининг делегатсиясини қабул қилди.
- Ўзбекистон ва Қозоғистон авиарейслар сонини оширишга келишиб олишди.
- Ўзбекистон меҳмонхоналарида Қуръон ва жойнамозлар қўйилади.
- Тожикистонга Ўзбекистон газини етказиб бериш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.
- Ўзбекистонда 1 декабрдан энг кам иш ҳақи, пенсиялар ва стипендиялар миқдори 15 фоизга ошади.
Энди энг муҳим мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:
Шавкат Мирзиёев Президент Мун Жэ Иннинг таклифига биноан 22 ноябрь куни давлат ташрифи билан Корея Республикасига сафар қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин Стратегик шериклик муносабатларини ҳар томонлама чуқурлаштириш тўғрисида Қўшма баёнотни имзоладилар
Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлиги ва Жанубий Корея Савдо-саноат ва энергетика вазирлиги томонидан эркин савдо зонаси яратиш имконияти муҳокама қилинди ва икки давлат бозорларига имтиёзли киришни таъминлашнинг зарурлиги бўйича принципиал келишувлар амалга оширилди.
Шавкат Мирзиёевнинг Сеулга давлат ташрифи биринчи кунида 8,9 миллиард долларлик ҳужжатлар ҳамда келишувлар имзоланди.
Кун.ўз сайтига кўра, 75 та ҳужжат имзоланди. Хусусан, энергетика ва нефтгазкимё соҳасида – 2,95 млрд. долларлик, банк-молия соҳасида – 2,7 млрд. долларлик, қурилиш ва инфратузилмани ривожлантиришда – 1,7 млрд. долларлик келишувлар имзоланган.
Корея Республикасининг Ўзбекистон иқтисодиётига жалб этган инвестициялари ҳажми 7 миллиард АҚШ долларидан ошган. Ўзбекистонда мазкур мамлакат капитали иштирокида 461 корхона фоалият юртитмоқда.
Ххххххххххххххххххххххх
20 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев «Мудофаа саноати давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорини имзолади.
Қарор мазмунига кўра, янги ташкил этилаётган давлат қўмитаси мамлакатда мудофаа мақсадидаги буюртмалар ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича ягона сиёсатни мувофиқлаштириб боради.
Шунингдек, ҳужжатда мазкур қўмита Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари тизимига қурол-яроғ, ҳарбий техника, моддий буюмларни етказиб бериш ва таъминлаш билан шуғулланиши белгилаб қўйилган.
Жорий йил октябрь ойи сўнгида Россия ҳукумати раиси ўринбосари Дмитрий Рогозин Ўзбекистонга ташриф буюриб, «Россия ҳарбий-саноат соҳасини ривожлантиришда расмий Тошкентга маслаҳат орқали кўмак бериши»ни таъкидлаган эди.
Эслатиб ўтамиз, 26 июль куни Туркия Республикаси миллий мудофаа вазири Нуреттин Жаникли раҳбарлигидаги делегация Тошкент шаҳрида ҳарбий-техника соҳасида икки томонлама муносабатларни кенгайтиришга қаратилган ҳужжатлар имзозалан эди.
Ххххххххххххххххххххххх
Россия Ўзбекистонга нефтни синов тариқасида етказиб беришни бошлади.
Кун.ўз сайтига кўра,Ўзбекистон «Газпром» билан биргаликда уч йилдан сўнг 5 млн. тоннага мўлжалланган янги нефтни қайта ишловчи заводни ишга туширишни режалаштирмоқда.
Россия компанияси жума куни Ўзбекистон йўналишида Қозоғистон орқали транзит сифатида Омск-Павлодар-Чимкент нефть қувури бўйлаб нефть юборишни бошлади. Кейинчалик хомашёни темир йўли орқали етказиш режалаштирилмоқда.
Тасдиқланган жадвалга кўра, ҳажм бир ойда 30 минг тоннани ташкил этади, бироқ талабга мувофиқ суткасига 2 минг тоннага қадар (яъни тахминан 60 минг тонна) оширилиши мумкин.
Хххххххххххххххх
Ӯзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Тошкент шаҳрига ташриф буюрган Америка Конгрессининг делегатсиясини қабул қилди.
Бу ҳақда тошкентлик ҳамкоримиз Маҳмула Муҳаммадкарим қизининг хабарини тинглаймиз.
Ххххххххххххххххххххххх
Қозоғистоннинг "Air Astana" авиакомпанияси 2017 йилнинг декабридан Олмаота-Тошкент йўналишидаги рейсларни ҳафтасига 6тадан 7тага ва Остона-Тошкент йўналишидаги рейсларни ҳафтасига 3тадан 4тагача оширишни режалаштирмоқда.
Ўз навбатида, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпанияси Қозоғистонга амалга ошириладиган рейслари сонини 2017 йилнинг декабридан Тошкент-Олмаота йўналишида ҳафтасига 6тадан 7тага ва 2018 йилнинг 4 мартидан Тошкент-Остона йўналишида ҳафтасига 3тадан 4тагача оширишни режалаштирмоқда.
Ххххххххххххххххххххххххх
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 24 ноябрь куни Қозоғистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Асқар Маминни қабул қилди.
Учрашув давомида Ўзбекистон ва Қозоғистон вакиллари саноат кооперацияси, агросаноат, ҳарбий-техник, аэрофазовий, транзит-транспорт соҳаларида ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди.
Томонлар ер ва сунъий йўлдош алоқасини масофадан туриб зондлаш учун Қозоғистоннинг сунъий йўлдошли гуруҳи хизматларини тақдим этиш имкониятларини кўриб чиқдилар.
Учрашувда Асқар Мамин икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми жорий йилнинг тўққиз ойида 30%га ошгани ҳамда 1,5 млрд. долларни ташкил этганини таъкидлаб ўтди. Унинг фикрига кўра, 2017 йилнинг охирига келиб савдо айланмаси 2 млрд. долларга етади.
Мамин 2020 йилга келиб салоҳиятни ҳисобга олган ҳолда ўзаро савдо ҳажмини 5 миллиард долларга етказиш кераклигини қайд этди.
Ххххххххххххххххххххх
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси «Туристик хизматларни сертификатлаштириш маркази» Давлат унитар корхонаси томонидан янги давлат стандарти — Oʻz DSt 3220:2017 «Туристик хизматлар. Жойлаштириш воситалари. Умумий талаблар» ишлаб чиқилди, деб хабар бермоқда Uzbektourism.uz.
2018 йил 1 январдан эътиборан расман кучга кирадиган қоидаларга кўра ҳар бир меҳмонхонада диний китоблар, жумладан, мусулмонлар учун Қуръони карим ва ибодат қилиш учун жойнамоз (хоналарнинг камида 10 фоизида) ва Макка йўналиши (қибла) ни кўрсатувчи белги (хоналарнинг энг камида 30 фоизида) бўлиши шарт этиб белгиланган.