ноябр 26, 2017 12:16 Asia/Tashkent

Бугун шанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил озар ойининг 4-си, ҳижрий-қамарий 1439 йил рабиъул-аввал ойининг 6-си ва милодий ҳисоб билан 2017 йил 25-ноябрь

Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар!

"Тарихнинг ўчмас кунлари" унвонли кундалик эшиттиришнинг янги сони билан камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.

Бугун  шанба, ҳижрий-шамсий 1396 йил  озар    ойининг 4-си, ҳижрий-қамарий 1439 йил  рабиъул-аввал ойининг 6-си ва милодий ҳисоб билан 2017  йил  25-ноябрь.

Бундан 835 йил олдин, ҳижрий- қамарий 604 йилнинг 6-рабиъул-аввалида Мавлавий номий билан машҳур  эронлик буюк  шоир ва ҳаким Жалолиддин Муҳаммад Балхий  ўша вақтда Эроннинг шаҳарларидан бири бўлган Балхда таваллуд топган. Айни вақтда ушбу шаҳар ҳозирги Афғонистон шимолида жойлашган. Мавлавийнинг отаси  Баҳоуддин Валад ҳам ўз замонасининг  машҳур ориф ва  донишмандларидан бўлган. Мавлавий болалик вақтида отаси билан Ҳаж сафарига боради ва кейинчалик Бағдодда бир оз яшаб, сўнгра Туркия шарқида жойлашган   Қунияга боради. Бу эронлик шоир ва  ориф исломий фанларни Ҳалаб ва Дамашқда ўрганади ва кейин шогирдлар тарбияси билан шуғулланади. Унинг ҳаётида қамарий 642 йилда эронлик етук ориф Шамсий Табрезий билан учрашганидан кейин улкан ўзгаришлар вужудга келади. Мавлавий ушбу учрашувдан кейин ирфоний сайру сулук ва шеър ёзишни бошлайди. Халқаро шуҳратга эга бўлган унинг энг машҳур асарлари “Маснавийи маънавий”, “Шамсий Табрезий девони”, “Ичингдаги ичингдадир” ва бошқа китоблари ҳисобланади. Башарият шоири бўлган буюк  Мавлавий ҳижрий-қамарий 672 йилда оламдан ўтган.

Бундан 137 йил олдин, яъни милодий  1880 йилнинг 25 –ноябрида  безгак касаллигининг юзага келиш сабаблари франциялик  шифокор  Шарль  Лаверан  томонидан кашф этилди. Доктор Лаверан ушбу беморликнинг келиб чиқиш омилларини аниқлаб, уни бутунлай  даволаш йўлларини топади. Франциялик шифокор Шарль  Лаверан тиббиёт илмида  улкан тадқиқотлар олиб боргани учун милодий 1907 йилда халқаро Нобель мукофотига сазовор бўлган.

Бугунги кундан 52 йил олдин, яъни ҳижрий-шамсий 1344 йилнинг 4-озар ойида “Ҳаким Фарзона” номи билан танилган  етук ҳаким ва файласуф Муҳаммад Ҳодий Фарзона оламдан ўтган. У шамсий 1263 йили Исфаҳоннинг Шаҳризо шаҳрида туғилган. Ҳаким Фарзона  бошланғич маълумот ва диний илмларни ушбу шаҳарда ўзлаштиради. Сўнг ўқишни давом эттириш учун у Исфаҳонга боради. Ҳаким Фарзона бошқа фанлардан кўпроқ ҳикмат ва фалсафага қизиқарди ва ушбу заминада кўпроқ таҳсил оларди. Натижада ушбу фанларда юксак маҳоратларга эга бўлади. Ушбу етук файласуф умрининг қолган йилларини ўзи туғилиб ўсган Шаҳризо шаҳрида ўтказади ва фаласафа илми бўйича  кўплаб яхши  шогирдларни тарбиялайди. Унинг умри оддий ва камтарона тарзда ўтган ва мол-давлатга ҳеч вақт ружу қўймаган.

Азизлар, “Тарихнинг ўчмас кунлари” унвонли ҳафталик эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Саломат бўлинг.