ноябр 28, 2017 15:47 Asia/Tashkent

Жамият ва инсонларнинг маънавий соғлигини таъминлаш жиҳатида ислом тавсия этган қийматли ва муносиб йӯллардан бири бу амри маъруф ва наҳйи мункардир.

 Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

    Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.  Мен Адиба Қодирий  "Маънавий соғломлик" туркум эшиттиришнинг навбатдаги  сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Ҳаво тӯлқинларида бизга ҳамроҳлик қиласиз, деган умиддамиз.

Азизлар,  ӯтган дастуримиз давомида таъкидлаб ӯтган эдикки маънавий саломатликка эришиш учун иллоҳий ҳақиқий яқинлашиш ва камолотга етиш томон ҳаракат қилиш жиҳатида инсоннинг барча ички истеъдодлари ва куч -қудрати бир -бири билан мутаносиб бӯлиши лозим. Истеъдодларнинг бир -бирига мутаносиб бӯлиши ҳам шундай маънодадирким инсоннинг дунёқараши,  мойилликлари ва қобилиятларининг  натижаси инсоннинг ҳақиқий камолоти томон қараб ҳаракатланиши  лозим.  Чунки истеъдодларнинг номуносиб ишга солиш ва мутаносибсизлиги инсонни мувозанат ва мӯътадилликдан хориж этади.  Масалан,  Худонинг раҳмати ва меҳрубонлик сифатларига таянадиган шахслар ана шу хусусиятлар билан  Худо меҳрубон ва ӯз бандаларини яхши курадиган зот бӯлиши сабабли ёмон,  нотӯғри ишлар,  ҳамда гуноҳни тарк этиш лозим эмас деган хаёлотга беришади. Бошқа айрим инсонлар эса бу гуруҳга қарши Худонинг ғазаби ва азоб уқубатига ӯз эътиборларни қаратиб ҳаддан ташқари қурқиш ва хавф хатар уларни саҳеҳ йӯлда ҳаракат қилишдан қайтаради. Шу тартиб билан ифрот ва тафрит  ва мӯътадилликнинг йӯқлиги  инсонларнинг маънавий саломатлигида салбий таъсир етказади.

Аммо бугун сӯҳбат қиладиган мавзӯимиз инсоннинг маънавий саломатлиги жамият маънавий саломатлигининг шаклланишига мустақим таъсири борлиги ҳақидадир.

Жамият ва инсонларнинг маънавий соғлигини таъминлаш жиҳатида ислом тавсия этган қийматли ва муносиб йӯллардан бири бу амри маъруф ва наҳйи мункардир. Ёмонликдан қайтариш ва яхшиликка ундаш жамиятнинг маънавий саломатлиги ва руҳининг осойишталикка эришиш эҳтиёжларини таъминлаш учун жамиятнинг барча қатламларини сайъ -ҳаракат қилиш ва интилишга ундайди.

Амри маъруф ва наҳйи мункар кенг маънога эгадир ва бир шахс ёки махсус одамлар билан чекланиб қолмайди.

Ислом муқаддас динида амри маьруф ва наҳйи мункар масаласига нисбатан жиддий эътибор қаратилади.  Чунончи Имом Али алайҳиссалом шундай марҳамат қилади:  "Амри маъруф ва наҳйи мункар баробарида Худо йӯлида қилинган жиҳод ва эзгӯ ишларнинг барчаси кенг денгизда кичик бир томчига ӯхшайди”.

Инсон Аллоҳ таоло баробарида ӯзи ва барча бошқа мавжудотлар учун масъулдир. Инсон парвардигорнинг бандаси бӯлиши сабабли ваҳийдан дин пешволарининг олган барча дастурларини бажаришга вазифадордирлар. Исломий таълимотларга кӯра нисбийлик ва шахсиятпарастлик каби усуллар қолибида лоқайдсизлик ва масъулиятсизлик маданиятини таблиғот қиладиган мактабларнинг дунёқарашига хилоф тарзда мусулмон шахс жамиятнинг бошқа шахслари томонидан содир этилган хатти -ҳаракатларга нисбатан бефарқ бӯла олмайди ва ӯз куч -қудратига қараб амри маъруф ва наҳйи мункар қилиш билан шуғулланади. Бундай масъулиятни сезиш шахсга яқин бӯлган қавм -қариндошларга  нисбатан янада жиддийроқ бӯлади. Чунончи Таҳрим сурасининг 8 -чи ояти каримасида шундай марҳамат этади:  " Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга холис тавба қилинглар! Шоядки Роббингиз гуноҳларингизни ювса ва сизни дарахтлари остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритса. Бир кундаки, унда Аллоҳ Набийни ва у билан бирга бўлган иймон келтирганларни шарманда қилмас. Уларнинг нурлари олдиларида ва ўнг тарафларида юриб борадир. Улар эса, Роббимиз, бизга нуримизни батамом қилиб бер, гуноҳларимизни кечир, албатта, Сен барча нарсага қодирсан, дерлар. (Қиёмат кунида мўминлардан бошқалар зулматда қоладилар. Мўъминлар йўлини эса нур ёритиб туради. Улар зулматда адашмайдилар, қоқилиб-сурилмайдилар ҳам. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбар алайҳиссалом: «Эй парвардигоро, қиёмат куни шарманда қилмагин», деб дуо қилганликлари келтирилган.)"

Ҳар бир мусулмоннинг ӯзига хос вазифаси борким унга нисбатан масъулиятни сезиши лозим. Масьулиятга,  айниқса Худо ва ӯзи билан инсоннинг тӯрт томонлама алоқасини эътиборга олган ҳолда бошқа инсонлар ва уларнинг атрофидаги табиат  инсон шахсиятининг кенг қудратга эга бӯлиши, ҳамда ҳайвонлар,  ӯсимликлар ва ҳашаротлар билан унинг фарқ қилишининг нишонасидир. Эй имон келтирганлар.. нидосининг жавоби бандалик ва ибодат қилиш масъулиятини қабул қилиш маъносидадир ва инсон огоҳлик билан қараши тафаккур билан қарор қабул қилиши,  шунингдек огоҳлик билан ӯз вазифасини ижро этиши каби ҳақиқатни эслатади.

Қуръони карим Такосур сурасининг саккизинчи ояти каримасида иллоҳий барча неъматлар баробарида инсон масъулиятини таькидлаб  шундай марҳамат этади: " Сўнгра ўша кунда, албатта, берилган неъматлардан сўраласизлар. (Яъни, қиёматда ҳар бир неъматни нимага, қандоқ сарф қилганингиз ҳақида сўралади. Ҳа, каттаю кичик ҳар бир неъмат ҳақида сўраласиз. Ҳар бир неъматга шукр қилдингизми, йўқми - сўраласиз. Аллоҳ таоло сизга берган молу дунё неъматини нимага сарфладингиз, ҳалолгами ҳаромга, Аллоҳни рози қиладиган йўлгами, ғазабини қўзғатадиган йўлгами ҳамма-ҳаммаси ҳақида сўраласиз.)"

Жамиятдаги шахснинг жисмоний ва руҳий саломатлигининг таъминлашда муҳим омилларидан бири ижтимоий ва шахсий турли жиҳатларда амри маъруф ва наҳйи мункар масаласига жиддий аҳамият қаратишдир. Ислом зуҳур топиши даврида “ҳасаба " назорат қилиш ташкилоти бу масъулиятни ӯз зиммасига олган эдиким исломий маданиятнинг мустаҳкамланиши мазкур ташкилотнинг азим меросларидан биридир.

 Ҳақиқатан ҳам амри маъруф ва наҳйи мункар ӯз йӯлида қарлр олган барча фасодликларни тозалайдиган бир дарёнинг жараёнига ухшайди.

Мусулмонлар жамиятининг муҳити ҳам ана шу дарёнинг сувидек зулол ва мусаффо бӯлиши лозим.  Агар бирон бир киши кичик бир фасодликни содир этса,  жамиятнинг ӯзи уни бартараф этиши лозим. Бу иш эса амри маъруф қилиши билан вужудга келади. Чунки амри маъруф ва наҳйи мункар қилиш барча кишиларнинг вазифасидир.Агарчи бирон -бир ташкилот ушбу масъулиятни ӯз зиммасига олмасада унга нисбатан масъулиятсизлик зоҳир этмаслик лозим. Шу билан бирга ӯзи ва бошқа инсонларнинг саломатлиги ҳақида Аллоҳ таолонинг баробарида бӯлган ӯзининг масъулиятини эсдан чиқармаслиги даркор.

 

Ёрлиқ