ноябр 29, 2017 14:18 Asia/Tashkent

Ислом зуҳур топиш даврида аёлларнинг масжидларда ҳузур топишларининг яққол намуналаридан бири бу Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг турмуш ўртоғлари Хадижа саломуллоҳи алайҳонинг Масжидул-Ҳаром масжидига ҳузур топишлари эди.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

 Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.

Мен,  Адиба Қодирий  "Масжид- ишқ  ва имон маскани" дастуримизнинг навбатдаги  сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!

                                “Масжид - ишқ ва имон " унвонли дастуримизнинг азиз тингловчилари!

Олдинги дастурларимиз давомида ислом зуҳур топиш замонида аёллар турли илмий, ижтимоий ва иқтисодий арсаларда фаол қатнашганлари ва уларнинг масжидларда ҳузур топишлари вожиб этиб қуйилгани ҳақида ишора этиб ўтган эдик.Ислом зуҳур топиш даврида аёлларнинг масжидларда ҳузур топишларининг яққол намуналаридан бири бу Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг турмуш ўртоғлари Хадижа саломуллоҳи алайҳонинг Масжидул-Ҳаром масжидига ҳузур топишлари эди. Ул ҳазрат Пайғамбар салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам олдинда ва ун қўллари томонида Али алайҳиссалом тўрганида уларнинг орқа томонида тўриб жамоат намозини ўқирдилар. Бундан ҳам кенроқ шаклда қиблани ўзгартириш замонида жамоат намозида бир гуруҳ аёлларнинг ҳузур топишлари саналади. Аллоҳ таоло Байтул-Муқаддасдан Макка томон қиблани ўзгартириш фармонини содир этганида эркакларнинг орқа томонида тўрган аёллар эркакларнинг олдига ўтишди. Чунки зудлик билан ўз жойларини ўзгартириб қисқа бир муддат ичида уларнинг орқа томонида жой олишди. Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам масжидда аёлларнинг ҳузур топишларига нисбатан ҳурмат-эҳтиром қилишларидан бошқа бир намунаси бу уша замонда аёлларнинг киришлари учун махсус эшикни очишдир. Ривоятларда келтиришларича, бир куни Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам масжидларнинг эшикларидан бирига ишора этиб шундай марҳамат қилдилар: “Бу эшикни аёлларга ихтисос берсак яхши бўлади!”

Ул ҳазрат замонида масжидда аёлларнинг фаол ҳузур топишларининг нишонаси унвонида бу эшик эндиликда ҳам “Бобун-Нисо” номи билан мавжуддир.

Ҳозирда ҳам масжидларнинг аксариятларида турли маросимларда аёлларнинг иштирок этишлари учун керакли фазо назарга олинади. Албатта масжидларда аёлларнинг ҳузур топишларида турли миллат-эллатларнинг олиб борадиган фаолиятларида фарқларни мушоҳада этиш мумкин.

Жамиятда аёлларнинг ҳузур топишларига мунча ҳам аҳамият қаратилмайдиган ёки уларнинг жамиятда ҳузур топишлари олдини олишга ҳаракат қиладиган минтақаларда табиийки масжидларда аёлларнинг ҳузур топишларига нисбатан эътибор қаратмаслик ва масжиднинг бир қисмини уларга атаб ажратишга қаршилик қилишади. Масжиднинг ишларида аёлларнинг фаолиятларига нисбатан эътиборсизлик қаратишнинг намуналаридан бирини Ҳиндустонда мушоҳада этиш мумкин. Бу мамлакатда масжидга аёлларнинг киришлари учун жиддий мухолифат қилишади. Бу монеа мамлакатнинг шимол-ғарбида жойлашган масжидларига нисбатан жанубдаги масжидларда кўпроқ мушоҳада этилади.      

Бундай вазъият турли мамлакатларда уларнинг маданий вазъиятларига эътибор қаратган ҳолда турлича бўлади.  Араб мамлакатларида маданий мутаассибликнинг мавжудлиги сабабли аёлларнинг жамият ва масжидларда ҳузур топишлари учун мухолифат қилишади. Аммо Малайзия ва Индонезия каби мамлакатларда аёлларнинг ҳузур топишлари турли шаклда қабул қилинган иш деб рухсат берилади. Бу мамлакатларнинг аёллари масжидларда ҳузур топишга катта аҳамият қаратишади. Улар Рамазон муборак ойида ўзларининг кўп вақтларини Қуръон тиловат қилиш учун масжидда ўтказишади. Кўп аёллар ўз оила аъзолари билан бирга масжидларга келишади. Ажабланарли томони шундаки, Хитой каби мамлакатларда аёлларга атаб бино этилган масжидлар ҳам борки, айрим вақтларда уларнинг жамоат имомлари ҳам аёллар бўлишади.Мисол учун келтириш мумкинки, Хитой Гансу вилоятининг маркази бўлмиш Лонжу шаҳридаги “Лолон” масжиди аёлларга ихтисос берилган масжидлардан бири ҳисобланади. Лолон масжиди жамоят намозининг имоми Тоу Жинлинг берган маълумотига кўра, бир кунда ушбу масжидга келадиган аёлларнинг сони 30 нафарни ташкил этади ва жума кунларида эса уларнинг сони 150 нафарга етади. Ҳанон вилоятининг илмлар акдемиясида ўтказилган тадқиқотларга кўра Хитой мусалмонлари орасида аёлларнинг жамоат имоми бўлиш жараёни тез суратда давом этмоқда. Хитой масжидларда фаол фаолият олиб борадиганларнинг  аксарияти шундай фикрга эгаларким, жамият ва оиланинг асосини ташкил этадиган аёллар учун исломий таълимот бериш нуқтаи назаридан аёлларга аталган масжидларнинг роли катта аҳамиятни касб этади.            Азиз тингловчилар дастуримизнинг иккинчи қисмида Хитойнинг айрим масжидларини таништиришга ҳаракат қиламиз.

Хитойнинг Шиён жомеъ масжиди Хитойнинг энг қадимий масжидларидан бири ҳисобланади. Бу масжид ушбу ўлканинг Шо Он Ши вилоятида жойлашган Ши Он шаҳрида қарор олган. Бу масжид дастлаб Тонг сулоласининг замонида қурилган ва милодий 14 асрдаги Минг сулоласининг замонида масжид меъморчилиги билан Хитой меъморчилигининг таркиб топган замонида қайта қурилди. 14 асрдан бошлаб ҳозирги кунгача бу масжид бир неча маротаба қайта қурилган. Бугунги кунда қолган иморатнинг кўп қисми Минг сулоласи  ва 17-18 асрида ҳукмронлик қилган Гоинг сулоласи замонидан боқий қолган. Бу масжид айрим арабча ёзувлар ва кошинкорликлардан ташқари исломий анъанавий масжидларга хилоф тарзда 15 асрда қурилган буддизм ибодатхоналаридан бирига ўхшайди. Албатта будизм ибодатхонасига хилоф тарзда Шиён жомеъ масжиди шарқдан ғарб томонда Макканинг рўбарўсида қурилган.                     

 

Ёрлиқ