ноябр 29, 2017 15:26 Asia/Tashkent

Остони Қудс мажмуаси

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

Ассалому алайкум, азиз  ва муҳтарам радиотингловчилар!

Микрофон олдида камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.

"Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу  дастур  орқали  Эронга оид қизиқарли маълумотлар билан сизни таништириб борамиз. Суҳбатларимизни тинглаб боринг.

Саёҳат ишқивозлари бўлган қадрли тингловчилар, сиз билан яна Хуросоний Разавий вилояти бўйлаб сайр қилишда давом этамиз.  Эслатиб ўтамиз, Машҳад шаҳри тарихий ёдгорликлар ва  сайёҳлик  жозибалари бўйича Эронда муҳим ўрин тутади ва ҳар йили ушбу шаҳарга  кўплаб хорижий сайёҳлар ташриф буюришади. Ислом Пайғамбари (с)нинг суюкли неваралари ва шиаларнинг саккизинчи Имоми  ҳазрат Али бин Мусарризо (а)нинг пок ҳарамлари Машҳад шаҳрининг энг машҳур обидаларидан ҳисобланади. Тарих давомида ушбу ҳарамда ҳар асрнинг мумтоз ҳунармандлари уни безатишга ҳисса қўшган.

Айтишларича, ҳижрий-қамарий иккинчи асрда Навғон шаҳрининг  Санобод қишлоғида гўзал ва хуш об-ҳавога эга боғ бўлган экан гўё.  Ушбу боғда амирлар ва ҳукумат мансабдорларини қабул қилиш муҳташам иморат ва хоналар қурилган. Ҳижрий-қамарий 203 йилда аббосийлар халифаси Маъмун томонидан  Навғон шаҳрида  Имом Ризо (а)ни шаҳодатга етказилганидан кейин Маъмун жамоатчилик фикрини чалғитиш учун Имом Ризо (а) нинг пок жисмларини    катта ҳурмат билан ўша боғда тупроққа топширади. Ўша вақтдан бошлаб ушбу боғ мусулмонлар, хусусан, шиа аҳли учун муқаддас бир маконга айланади.

Имом  Ризо (а)нинг ҳарамлари Эронда мусулмонлар учун энг муқаддас бўлган макон ва Ислом оламида энг шукуҳли ва гўзал бўлган диний мажмуалардан бири ҳисобланади. Мазкур мажмуада қарийб 25та муҳим бино жойлашган. Ушбу бинолар асрлар давомида қурилган ва уларда меъморчилик санъатининг юксак намуналарини кўриш мумкин. Имом Ризо (а)нинг қабрлари яқинида Шайх Баҳоий, Шайх Табарсий ва Шайх Ҳурр Омилий кабий машҳур  шахсиятлар дафн этилган

Мазкур мутабаррака маконларнинг тўрт бурчагида тўрт баст мавжуддир ва бу бастлар 4та машҳур уламо Шайх Тусий басти (хиёбоннинг йуқори тарафида), Шайх Ҳурр Омилий басти (хиёбоннинг пастки қисмида), Шайх Баҳоий басти (Боб-ул-вужуд кириш рўпарасида) ва Шайх Табарси  номи билан аталган. Баст деб хатардан  омон сақлайдиган жойларни айтишади.

Исломий Инқилоб ғалабасидан кейин шамсий 1358 йилнинг охирида Остони Қудси Разавий мажмуасининг расмийлари ташаббуслари билан паҳлавийлар режими вақтида анбор сифатида ишлатилган Хайротхон ва Мирзо Жаъфар мадрасалари таъмирланиб, фойдаланишга  топширилган. Бу икки мадраса 22000 метр квадрат масоҳатига эага бўлиб, унда янги ва эски меъморий бинолар олдинги  кўринишини сақлаб қолган.Мазкур мажмуада ташкил этилган  биринчи рақамли бўлган Разавий Исломий фанлар университетининг очилиш маросими  шамсий 1363 йили Имом Ризо(а) валодат кунларида  ўтказилган.

Иккинчи рақамли бино Разавий Исломий фанлар университети Ҳидоят саҳнасининг шарқий бурчагида ва муборак маконларнинг  шимоли-шарқида 11400 метр квадрат майдонли пойдевор устида  уч қаватли бино қурилиб, шамсий 1383 йили шаҳривар ойида ишга топширилган.

Имом Ризо (а) нинг пок ҳарамларида мажмуасида йирик кутубхона, музей ва ҳужжатлар маркази ташкилоти ҳам жойлашган. Марказий кутубхонанинг ҳозирги ҳашаматли бино қурилиши шамсий 1383 йили Шайх Тусий бастининг кириш қисмидан то Табарсий бастигача  28800 метр квадрат масоҳатга эга майдонда қурилган ва шамсий  1383 йилнинг иккинчи ярмида фойдаланишга топширилган. Бу бинода учта бошқариш  идораси, мудирлик қилиш , халқаро ишлар ва умумий алоқалар бўлими, ахборот ва технология идораси ва бир нечта мутахассислар қароргоҳлари мавжуд. Мувофиқлаштириш ва марказий кутубхонани бошқариш  бўлими уч идорадан иборатдир: 1- махтутот идораси, 2-умумий кутубхона идораси, 3- китобхона хизмати идораси.

Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  ярим    соатлик  тонги    дастуримизда "Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз  радиомизнинг интернет сайти  Parstoday .com /uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво  тўлқинларидан йироқлашманг. Эшиттиришимиз давом этади.

Остони Қудсдаги музей ҳам диққатга сазовор жойлардан биридир.Музей ишлари бошқаруви ҳам уч идорадан ташкил топган: Улардан бири “Ганжиналар ва ё хазиналар бўлими идораси” деб аталади.Бу идора 12 ганжинадан иборатдир ва учта мустақил бинода жойлашган ва 5 мингдан ортиқ маданий ва тарихий асарлар кўргазмаси унда ташкил этилган.ган.

Музейдаги экспонатлар бўлимлари “Қуръон ва нафис ашёлар ганжинаси”, “Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари совғаларининг ганжинаси”, “Гиламлар хазинаси”, “Машҳад тарихиниг хазиналари”, “Сикка (тилло тангалар) ва медаллар кўргазмаси,” “Ҳайкалтарошлик ва ҳунармандчилик намуналари”, “Марворид ва чиғаноқлар намунлари”, “Астрономияга тегишли ашё ва қадимий соатлар экспонати”,”Қадимий  қурол- яроқ  намуналари” ва  номлар билан аталган. Кутубхона  ишларини бошқариш бўйича ҳам ҳарамда икки идра ташкил этилган: Машҳад шаҳри кутубхоналари ва туманлардаги кутубхоналар ишлари идораси.

Азиз тингловчилар, ”Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони  шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яхши дам доимо сизга ҳамдам бўлсин.

 

 

 

 

 

Ёрлиқ