август 17, 2016 14:00 Asia/Tashkent

Луристон вилоятининг диққатга сазовор жойлари

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

Ассалому алайкум, азиз  ва муҳтарам радиотингловчилар!

Микрофон олдида камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.

"Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги  туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу  дастур  орқали  Эронга оид қизиқарли маълумотлар билан сизни таништириб борамиз.

Суҳбатларимизни тинглаб боринг.

Ҳурматли сайёҳат ишқивозлари, бир неча суҳбатларимиз орқали  биз сиз билан Эроннинг  Луристон вилоятига сафар қилдик.  Мазкур вилоятга оид  охирги суҳбатимизда айрим маълумотларни хулоса қилиб, сизга тақдим этмоқчимиз.

Ушбу вилоят ўзининг қадимийлиги ҳамда юзлаб маданий, тарихий ва табиий жозибалари балан, шак-шубҳасиз, Эроннинг   гўзал, диққатга сазовор ва  муносиб об-ҳавога эга минтақаларидан бири ҳисобланади. Луристон вилояти ҳозирги вақтда  30 минг квадрат километр масоҳатга эга бўлиб, Эрон ғарбида жойлашган. Мазкур гўзал, қадимий ва  яшил минтақа шимолда Ҳамадон ва Марказий вилоятлар, жанубда Хузистон вилояти, шарқда Исфаҳон вилояти ва ғарбда Кирмоншоҳ ва Эйлом вилоятлари билан қўшнидир. Луристон вилояти Загрус тоғининг ўрта қисмида жойлашгани ҳамда кенг қамровли тоғли митақалар, баланд чўққилар, даралар, даштлар, хос жуғрофик мавқе, Ўртаер денгизи ва Ҳинд океани иқлимлари   таъсирига эга бўлгани боис турли об-ҳаво хусусиятларини ўзида жой берган. Ушбу вилоят гўзал табиий манзаралар, турли ҳайвонот ва қушлар яшовчи масканларга эгадир. Шу сабабдан Луристон вилоятини   табиатнинг сайр этиш  хазинаси деб аташ мумкин. Бунга илова мазкур минтақада мавжуд тарихий обидалар  вилоятнинг аҳамиятини янада оширган. Луристон вилояти иқлим тақсимоти жиҳатидан уч хил об-ҳаво, яъни  тоғли совуқ,  мўътадил минтақа об-ҳавоси, ярим саҳроли иссиқ  об-ҳавога эгадир. Ушбу  вилоятнинг шимоли-ғарбий ва шарқий қисмида икки минг метрдан кўпроқ баландликлар мавжуд бўлгани боис қорбўронлар юзага келувчи атмосферани кузатиш мумкин. Мазкур минтақанинг  қиши  совуқ  ва  ёз фасли мўътадил бўлади. Бу вилоятнинг марказий қисмларида ҳамда совуқ ва тропик  секторлари ўртасида  бўлган масофа миқдорида мўътадил об-ҳаво вилоятнинг шимоли-ғарбидан жануби-ғарбигача сектор шаклида  кўзга ташланади. Мазкур минтақанинг  қиш фаслларидаги   иқлими юмшоқ бўлиб, ёз фасллари иссиқдир.

Луристон вилоятининг жанубий ва жануби-ғарбий туманлари Хузистон даштлари ва Эйлом вилоятининг иссиқ минтақаларига яқин бўлганликлари боис мўътадил қиш ва иссиқ ёз фаслларига эгадир.  Мазкур минтақаларда мавжуд бўлган яхши иқлим ушбу туманларни Луристон ва унга қўшни бўлган вилоятларнинг  кўчманчи ва чорводор қабилалари учун муносиб қиш ўтказиш жойларини яратган.

 Луристон вилояти сатҳининг қарийб 85 фоизини тоғлар ташкил этган. Мазкур минтақа тоғлари умуман шимол-ғарбдан жануб-шарқ томон тақрибан параллел шаклида жойлашишган. Луристон тоғларининг ўртача баландликлари 1700 метрдан ошади. Мазкур вилоят тоғларининг энг баланд чўққилари шарқ ва жанубий шарқдаги тоғли минтақаларда жойлашган. Қарийб 4050 метрга эга “Уштронкуҳ” тоғи мазкур минтақанинг энг баланд тоғи ҳисобланади. Бошқа тоғлар ҳам мазкур минтақада мавжуддир. Бу тоғлар доимо қорлар билан қопланган ва Луристон вилоятининг асосий сув манбалари ҳисобланишади. Гўзал “Гаҳар” кўли ҳам Луристон вилоятининг табиий жозибаларидан бўлиб, “Уштронкуҳ” ёнида жойлашган.

Мазкур вилоятнинг асосий саноатини қурувчилик, металл ва кимё ташкил этади. Луристон металл саноатининг энг муҳимларини Хуррамободдаги  “Нейр Порс”  ва музлатгичсозлик мажмуаси ҳамда Алигударздаги қишлоқ хўжалик техникалари ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш ташкил этади. Нейлон иплари ишлаб чиқарувчи Порсилун саноат комплекси, Хуррамободдаги нитроген ва бутан газлари  ишлаб чиқарувчи корхоналар, Буружерддаги атсетилен ва спирт ишлаб чиқарувчи корхоналар, Висёндаги уксус ва спирт ишлаб чиқарувчи корхоналар Луристон вилоятининг энг муҳим саноат корхоналари ҳисобланишади.

Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган  бир   соатлик  оқшомги    дастуримизда "Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз  радиомизнинг интернет сайти uzbek.irib.ir  ва янги сайтимиз Parstoday .com орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.

Азизлар, радиомизнинг ҳаво  тўлқинларидан йироқлашманг.Эшиттиришимиз давом этади.

Луристон асил лур қавмининг юртидир. Лурлар асил ва қадимий ориёилар ирқидан ҳисобланишади ҳамда Эрон қадимий тарихида “костилар”  ё “коситлар” номи билан машҳур бўлишган. Лурлар  лурий ва лакий шеваларида сўзлашади. Ушбу шевалар чуқур  қадимий илдизга эга бўлиб, ҳозиргача  уларда унчалик ўзгаришлар кўзга ташланмайди.

Лурий лаҳжаси сода ва равон бўлиб, ундаги сўзлар, атамалар ва гаплашиш тарзи форс тилига яқиндир. Луристон вилояти аҳолисининг аксарияти ушбу шевада сўзлашади. Лакий шеваси эса курд (кирмоншоҳий) тилига яқиндир. Ушбу шевада кўпроқ  Луристоннинг йирик эллари ва тойифалари, хусусан, мазкур минтақанинг шимолий ва шимоли-ғарбидаги туманларда яшовчи аҳоли сўзлашади.

Умумий тарзда Луристон тилининг илдизи сосонийлар даврига яқин бўлиб, ушбу тил қадимий ва тарихий илдизга эгадир. Вақт ўтиши билан  Эрон шимоли-ғарбида жойлашган Озарбайжондан  айрим муҳожирлар ҳам ушбу вилоятга келишган ва мазкур минтақанинг айрим қишлоқларида улар озарий тилда гаплашишади. Луристон вилояти аҳолисининг аксарияти мусулмон бўлиб, шиа мазҳабига эгалар. Улар диний аҳком ва  удумларга жиддий ва устивор тарзда ёндашишади. Луристонликлар нажиб, асил , ватанпарвар, кечирувчи ва шаҳоматли  бир халқ ҳисобланишади. Лурлар пок, рост сўзловчи, тўғри инсонлар бўлиб, ижтимоий ва бошқа муносабатларда дўстона ва фаол амал қилишади. Улар меҳмоннавозликда ҳам шуҳрат қозонишган ва қардошлик алоқаларда ҳам вафодор ва кечиримлилар.

Қадрли тингловчилар, ”Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони  шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.Яхши дам доимо сизга ҳамдам бўлсин.

 

Ёрлиқ