ноябр 30, 2017 15:16 Asia/Tashkent

Бугун жума Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил озар ойининг 10-чиси Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил рабиул-аввал ойининг 12-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил декабр ойининг 1-чи кунидир.

 

Бундан 1492 йил олдин, ҳижратдан олдинги 53 йилнинг 12 рабиъул аввалида, Масъудийга ўхшаган айрим мусулмон тарихчиларга кўра, пайғамбарларнинг хотами ҳазрат Муҳаммад (с) таваллуд топганлар. Аммо бошқа ишончли манбаларга  кўра, ул ҳазратнинг валодатлари ўша йилнинг 17-чи рабиъул аввалида эканлиги зикр этилган. Шу сабабдан Эрон Ислом Жумҳурияти  рабиюл-аввал ойининг 12-чисидан бошлаб 17-чисигача бўлган кунларни мусулмонлар ваҳдатнинг ҳафтаси,-дея эълон қилган. Дунё мусулмонлари ҳам Эрон Ислом Жумҳуриятининг ушбу қарорини олқишлаб, ушбу ҳафтада ваҳдат ва ҳамдиллик билан Худо Расули (с)-нинг муборак валодат кунларини катта шукуҳ билан нишонлашади. Ваҳдат ҳафтаси Ислом оламининг душманлари қаршисида  мусулмонлар қалбларини бир-бирларига яқинлаштириш ва  улар ўртасида бирдамликни яратиш учун қулай фурсатдир

 

Бундан 79 йил бурун, яъни ҳижрий-шамсий 1317 йил озар ойининг ӯнинчи куни  эркинлик учун курашган эронлик руҳонийларидан бири Оятуллоҳ Саййид Ҳасан Мударрис мустабид шоҳ Ризохон томонидан Эроннинг шимол-шарқида жойлашган Кошмар шаҳрида шаҳодатга етказилди.

Ҳижрий-шамсий 1249 йили дунёга келиб, Ироқнинг Нажаф илмия ҳавзасида Оятуллоҳ Мирзо Шерозий каби буюк уламолар олдида таҳсил олган Оятуллоҳ Саййид Ҳасан Мударрис  мамлакатда исломий ҳукмларни жорий қилиш ва Эронни мустабид мамлакатлар чангалидан қутқариб қолиш учун озодлик курашига отланди. Шу сабабли шоҳ томонидан бу эрксевар руҳонийга нисбатан бир неча маротаба суйиқасд уюштирилди. Айрим кишилар "Диёнат сиёсатдан айридир" деган баҳонада Оятуллоҳ Мударрисни танқид қилишарди. Аммо у бундай одамларга қарата "Бизнинг диёнатимиз сиёсатимиз ва сиёсатимиз эса айни диёнатимиздир!"-дея қатъийлик билан жавоб берарди

Англиянинг гумаштаси бӯлган шоҳ Ризохон эрксевар руҳонийдан таҳликага тушиб, уни аввалига сургун қилиб, кейинчалик эса шаҳодатга етказди.

Оятуллоҳ Саййид Ҳасан Мударриснинг  шаҳодат топган куни Эрон Ислом Жумҳурияти тақвимида Исломий кенгаш мажлиси куни деб ном қуйилган.

 

1- декабрь куни Халқаро ОИТС-га қарши кураш” куни деб белгиланган.

 ОИТС касаллиги ривожланган бир касаллик ҳисобланиб унинг олдини  олиш имкони бор. ОИТС бу одам иммунитети танқислигининг синдромидир. Инсон жисмида  иммун тизими вирус таъсирида издан чиқади. Вируслар лимфоцитларда кўпая бориб, уларнинг ўзаро мувозанатини бузиб юборади.

Милодий 1981 йилда АҚШ-нинг Атланта шаҳрида  касалликларни назорат қилувчи Марказда янги хасталик рўйхатга олинди ва унга орттирилган иммун танқислиги синдроми (ОИТС-СПИД) деб ном берилди. 1981 йилда Нью-Йоркнинг гей эркаклар ўртасида саратон касаллигининг бир тури сифатида  Саркома Капоши касаллигининг саккиз мавридлари аниқланди. Бу билан бирга Нью-Йорк ва Калифорнияда нодир касаллик бўлмиш ўпка инфекциясига гирифтор бўлганлар сони ортгани ҳам аниқланди.

Милодий 1988 йилдан бошлаб камситишлар билан қарши кўраш олиб бориш, таълим-тарбия бериш ва огоҳликнинг вазъиятини яхшилаш ҳамда бюджетни кўпайтириш мақсадида ҳар йили биринчи декабр куни Оитс халқаро куни этиб тайинланди ва ҳар йили бу кунга бағишлаб бир шиор назарга олинади. Оитс тиббий ва саломатлик бир ҳодиса саналади ва унинг иқтисодий, маданий ва ижтимоий жиҳатлари жуда кенгдир. Милодий 1996 йилда БМТ ташкилоти Оитс-ни нафақат саломатликнинг бир мушкулоти унвонида аҳамият қаратди, балки уни инсоният жамиятининг ривожланиши йўлида тўрган бир масала деб билди. Бу касалликка гирифтор бўлганларнинг 90 фоизи учинчи жаҳон мамлакатлари ва ривожланиш ҳолатида бўлган мамлакатларга тегишлидир.