декабр 03, 2017 13:17 Asia/Tashkent

Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнидаги туркум эшиттиришда ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий ўзгаришлар борасида маълумот берамиз.

Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:

  1. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев: Ғайриинсоний қийноқларга чек қӯйилсин!
  2. Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида Президент фармони қабул қилинди.
  3.   Шавкат Мирзиёев   ички ишлар органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил этиш тартибини тубдан такомиллаштириш тўғрисидаги қарорни имзолади.
  4. Россия ФК Ўзбекистон билан меҳнат мигрантларини жалб этиш тўғрисидаги битимни ратификация қилди.
  5. Ўзбекистон элчиси АҚШ президентига ишонч ёрлиғини топширди
  6. Ӯзбекистон Афғонистоннинг Мазори Шариф шаҳрида савдо уйини очди.
  7. Ўзбекистон Россиядан 12та ҳарбий вертолёт сотиб олди.
  8. Қирғизистон Ўзбекистонга Ўзбекистон эса Афғонистонга электр энергияси етказиб беради.
  9. Осиё тараққиёт банки Ўзбекистоннинг тиббий-санитария соҳасини яхшилаш учун 45 миллион $ ажратади.
  10. Иш қидириб Туркияга борган ӯзбекистонлик аёл саргузашти.
  11. Ўзбекистонда тахминан 32 минг 500 атрофида ОИТС/ОИВ билан хасталанган бемор бор

  Энди энг муҳим  мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:

 Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев инсонларни қийноққа солиб олинган иқрорлик кўрсатмаларидан жиноят ишларида далил сифатида фойдаланишни тақиқлаган фармонни имзолади.

"Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" деб номланган фармон Ўзбекистон президентининг president.uz расмий веб-сайтида эълон қилинди.

Фармонда, жумладан, шундай дейилади:

"Процессуал қонунчиликни жиддий бузган ҳолда ёки ноқонуний услублар билан, шу жумладан:

жиноят процесси иштирокчилари ёки уларнинг яқин қариндошларига нисбатан қийноққа солиш, псиҳологик ва жисмоний тазйиқ ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёхуд қадр-қимматни камситувчи муомала турларини қўллаган ҳолда;

гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг ҳимояга бўлган ҳуқуқини, шунингдек, таржимон хизматидан фойдаланиш ҳуқуқини бузган ҳолда;

жиноят процессида иштирок этаётган шахсга ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтирмаслик оқибатида уни чалғитган ҳолда;

мазкур жиноят иши бўйича иш юритишни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан процессуал ҳаракатларни ўтказиш оқибатида;

 дастлабки тергов жараёнида жабрланувчи, гувоҳ, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг судда мавжуд далиллар мажмуи билан ўз тасдиғини топмаган кўрсатувларидан;

мавжуд далиллар мажмуи билан тасдиқланган ҳоллардан ташқари, жабрланувчи, гувоҳ, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчининг тахмин, фараз ёки миш-мишларга асосланган кўрсатувларидан олинган ҳамда тегишли равишда юридик кучга эга бўлмаган маълумотлардан жиноят ишлари бўйича далил сифатида фойдаланишга йўл қўйилмасин".

 Хххххххххххххххх

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 29 ноябрь куни ички ишлар органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил этиш тартибини тубдан такомиллаштириш тўғрисидаги қарорни имзолади.

Ҳужжатда Ички ишлар вазирлигининг кадрларни ёллаш ва жойлаштириш, уларнинг захирасини шакллантириш, ички ишлар органлари ходимларининг хизматларини ташкил қилиш соҳасидаги фаолияти қониқарсиз деб топилди.

Ички ишлар вазирлиги ва унинг бўлинмаларига амалдаги кучлар ва воситалар ўртасида самарали бошқарув тизими ҳамда уларнинг ўзаро ҳаракатини яратиш, жиноятлар олдини олишнинг тезкорлигини таъминлаш, шунингдек жиноятлар тўғрисидаги хабарларни ўз вақт қайд этиш ҳамда уларга жавоб қайтариш бўйича вазифалар қўйилди.

Хххххххххххххххххх

Ӯзбекистон Афғонистоннинг Мазори Шариф шаҳрида савдо уйини очди.

Бу ҳақда Тошкентлик ҳамкоримиз Маҳмула Муҳаммадкарим қизи юборган хабарни тинглаймиз.

  Ххххххххххххххххххххххх

Осиё тараққиёт банки директорлар кенгаши қишлоқ жойларда аҳолига тиббий-санитария ёрдам сифатини яхшилаш мақсадида 45 миллион доллар ажратишни тасдиқлади, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Бу ОТБнинг 2004 йилдан бири соғлиқни сақлаш соҳасида биринчи лойиҳаси ҳисобланади. Унинг доирасида 793 янги оилавий поликлиникалардаги қишлоқ врачлик пунтлари замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланади. Мутахассисларнинг фикрига кўра, ушбу кўмак ёрдамида Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасида мавжуд бўлган долзарб муаммоларни ҳал қилиш, юрак ҳасталикларини даволаш, бола туғишдан олдин кузатув ишларини яхшилашга имкони беради.

Бундан ташқари, республика тиббиёт ходимлари учун малака ошириш курсларини ўтказиш ҳам назарда тутилган.

 Хххххххххххххххххх

Эндиги хабаримиз Россиядаги ӯзбекистонлик миллионлаб меҳнат муҳожирларини жуда-жуда қувонтиради, деб ӯйлайман. Гап шундаки, Россия Федерация Кенгаши Россия Федерацияси ҳукумати ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Россия ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ташкилий ёллаш ва жалб этиш тўғрисидаги келишувни ратифицикация қилишни маъқуллади. Бундай қарор Россия парламентининг юқори палатаси йиғилиши давомида қабул қилинди.

Аввалроқ, ўтган ҳафтада, келишув мамлакат парламенти қуйи палатаси аъзолари томонидан ратификация қилинганди. Ҳужжатга мувофиқ, Ўзбекистоннинг ваколатли идораларига ўз фуқароларига Россия Федерациясида ишга жойлаштириш бўйича маълумот тақдим этиш; россиялик иш берувчилар учун талаб этилувчи малака ва иш тажрибасига эга номзодларни танлаш; россиялик иш берувчилар билан номзодлар ва меҳнат шартномалари лойиҳалари матнларини мувофиқлаштириш; номзодларни Россиядаги меҳнат фаолияти жойига етиб бориши ва Ўзбекистонга қайтишини ташкиллаштириш; Ўзбекистон фуқароларини халқаро ёки давлатлараро қидирувда эмаслигини текшириш, уларда Ўзбекистон ҳудудида жиноятлар учун судланганлик мавжудлигини аниқлаш бўйича мажбуриятлар юкланади.

Шунингдек, қонун Ўзбекистондан фуқароларнинг чиқиб кетишига қадар юқумли касалликлар йўқлиги бўйича тиббий текширувдан ўтказишни назарда тутади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу келишув Москва шаҳрида 2017 йилнинг 5 апрель куни имзоланганди.

Хххххххххххххххххххххххххх

Оммавий ахборот воситаларида кӯплаб ӯзбекистонлик аёлларнинг иш қидириб Туркияга кетаётгани ҳақида хабарларга дуч келамиз. Айтилишича, омади юришганлар у ерда   муносиб ишлар топиб, бир мунча даромадга эга бӯлишлари мумкин. Аммо омади юришмаган бахтиқаролар минг бир азоб-уқубатни бошдан кечиришади.

Мухбиримиз бир неча йил Туркияда ишлаб Ӯзбекистонга қайтган Гулзамон исмли аёл билан шу мавзуда суҳбатлашди.

Тинглаганимиз бир неча йил Туркияда ишлаб Ӯзбекистонга қайтган Гулзамон исмли аёлнинг ҳикояси эди.

Гулзамон саргузаштининг давомини  parstoday.com/uz/  адреси орқали радиомизнинг сайтидан тинглашингиз мумкин.

 

Ёрлиқ