Ғарб жамиятида аёлнинг ӯрни
Саноат инқилобидан сӯнг ишчиларга катта эҳтиёж сезилиб, саноатда кӯплаб ишчиларни ишга олиш, шу қатори аёлларни ҳам ишга жалб этиш жараёни бошланди.Аммо аёлларни кам ҳақ тӯланадиган ишчилар қатламидек ишга жалб этишарди. Натижада улар ҳам эркаклар қатори ишлар, аммо эркаклардек иш ҳақи олишолмасди.
Бугунги кун муҳим масалаларидан бири, бу аёлларнинг турли соҳаларда камситилишидир. Шунингдек уларнинг эркаклар қатори ишларшлари, аммо уларга эркакларга ӯхшаб ҳақ тӯланмаслигидир.
Саноат инқилобидан сӯнг ишчиларга катта эҳтиёж сезилиб, саноатда кӯплаб ишчиларни ишга олиш, шу қатори аёлларни ҳам ишга жалб этиш жараёни бошланди.Аммо аёлларни кам ҳақ тӯланадиган ишчилар қатламидек ишга жалб этишарди. Натижада улар ҳам эркаклар қатори ишлар, аммо эркаклардек иш ҳақи олишолмасди.
Аста-секин аёллар ҳам эркаклар қатори ӯқиб, маълумотли бӯлишди ва бугунги кунда улар ҳам турли соҳаларда фаолият этишади, аммо уларга эркаклардек иш ҳақи тӯланмаслиги ҳали ҳам долзарб масалаларидан ибӯлиб қолмоқда.
Ўтган давр мобайнида Ғарб аёллари жуда кўп ҳуқуқларнинг ҳаммасига эришишди. Аммо оналик ва оила фароғатига мослашган аёллик фитратига хилоф бу мажҳул эркинликлар уларни бахтиёр қилолмади. Саодат ва ором-осойишталикка элтувчи фитрий вазифаларидан узоқлаштириб юборди. Ғарб аёллари жамоат ишларида қатнашиш, уй-оилада, фабрикада ишлаш, жамият кўнгилхушликларига берилиши ва бошқа тадбирларда қатнашиш билан аёллигидан ажради, ўзлигини йўқотди.
Руҳшуносларнинг айтишича, бундай ҳолат аёллар учун табиий эмас. Уларнинг ҳар бири қалбида ўзини она ёки аёллик фитратини амалга ошишини орзу қилади. Бир вақтлар асосий вазифаси уй-рўзғор ишлари-ю фарзанд тарбияси ва эрларини бахтиёр қилишдан иборат бўлган аёллар ҳозирги замонда жамиятнинг, оиланинг барча ташвиш ва муаммоларига эрлари билан баравар масъул, жавобгар бўлганидан аёллик фитрати саробга айланиб қолди.
Уларнинг заиф ва кучли тарафларини уларни Яратувчисидан ҳам яхши биладиганлар борми? Исломда инсониятнинг барча жинсларнинг ўзига хос хусусиятларини эътиборга олган. “Модомики, инсон аёл ва эркакдан иборат экан, улар биологик - психологик жиҳатдан ва бошқа жиҳатлардан фарқ қилар экан, албатта мазкур омиллар ҳисобга олиниши зарур. Аёлларга хос масалаларда уларга эркаклардан кўп ҳуқуқ бериши лозим. Ч
унки, бу масалалар аёллик табиатига мос масалалардир. Эркакларга хос масалаларда эса эркакларга кўп ҳуқуқ бериш керак. Чунки, эркакларнинг ҳуқуқини аёлларга бергандан нима фойда. Аёллар барибир улардан фойдаланмайди. Ҳам аёллар, ҳам эркаклар учун умумий бўлган масалаларда эса икки томонга тенг ҳуқуқ бериш керак бўлади.
Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Ғарб жамиятида аёлнинг ӯрни” туркум эшиттириши биринчи сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сoм
Шунингдек, ислом таълимоти аёл кишининг эл-юрт, турмуш ўртоғи, фарзандлари олдидаги хизмати ва саъй-ҳаракатини савоб даражасини эркак ҳиссаси билан тенг қилиб берган.
Исломда аёлларни туғилганларидан умрларининг охиригача керакли маишат билан таъминлаш эркаклар зиммасига юклатилган, шунингдек, жамият учун зарур бўлган оғир ишларни бажариш ҳам эркакларга юклатилган. Ҳурмат ва эъзозга лойиқ бўлган аёллар эса ишлаш масъулиятидан озод қилинганлар.
Шунингдек, аёл киши эрининг ишида ёрдамчи бўлиши, оиласи муҳтож бўлганда ҳалол йўл билан ҳалол меҳнат қилиши жоиз. Яъни ўзи хоҳласа ишлайди, бўлмаса биров уни мажбур қила олмайди. Баъзи уламоларимиз: «Нодир қобилиятга эга бўлиб, жамиятга фойдаси кўп бўлган аёллар ҳам ишлашлари тавсия қилинади», деганлар.
Қолган пайтларда аёл кишини ишлашга мажбур қилиш йўқ. Уни турли йўллар билан ташвиқот қилиб, арзон иш кучи сифатида эзишга ҳам ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Аёл-қизларни тонг-саҳарда далага ҳайдаб кетиб, хоҳлаганича ишлатиб, тун қоронғусида қайтариб олиб келишга ҳам ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Аёлларни ўзларига мос бўлмаган ишларда ишлатиб, уларнинг аёллик латофати ва оналик қобилиятига футур етказишга ҳам ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.