декабр 04, 2017 13:07 Asia/Tashkent

Бугун душанба Ҳижрий-шамсий 1396-чи йил озар ойининг 13-чиси: Ҳижрий- қамарий 1439-чи йил раби-ул-аввал ойининг 15-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017-чи йил декабр ойининг 4-чи кунидир.

Бундан 145 йил олдин ҳижрий-қамарий 1294 йил рабиул-аввал ойинингг 15-чисида:

Эроннинг ҳозирги замон тарихчиси, тадқиқотчиси ва ёзувчиси Муҳаммад Қазвиний Теҳронда таваллуд топди. У ўспиринлик давридан бошлаб калом илми ва ёзувчилик асослари билан ошно бўлди ва ўзининг кенг истеъдодга эга бўлиши сабабли ўз асрининг ёзувчилари ва ўз отасидан кенг илм ўрганди. У бир муддат Европада ҳам яшади ва Европа музейларида мавжуд бўлган қулёзмалардан нусха кўчирди.  Муҳаммад Қазвиний ёзган асарлардан “Таърих ва зиндаги дар асри Ҳофиз”, яъни “Ҳофиз асрида ҳаёт ва тарих” “Арузийнинг Чор мақоласига ҳошиялар”, “Марзбоннома” ва “Ҳофиз девони” китобларига ишора этиш мумкин. Бу буюк тадқиқотчи ҳижрий-қамарий 1369 йилда вафот этди ва Теҳроннинг жанубидаги Рай шаҳрида дафн этилди.   

Бундан 118 йил илгари милодий 1899 йил декабрь ойининг 4-чисида:

Биринчи маротаба ич буруғ ёки ич терлама касаллигининг олдини олиш учун ваксина фойдаланишга топширилди. Ич буруғнинг ваксинаси дастлаб франциялик икки нафар тадқиқотчи томонидан кашф этилди. Кейин англиялик шифокор Гавкан уни мукаммаллаштирди ва охири Райт номли бошқа тадқиқотчи ушбу ваксинадан фойдаланишни халқнинг ихтиёрига қуйди.

 

Бундан 65 йил олдин милодий 1952 йил декабр ойининг 4-чисида:

Америка, Англия ва Франция ўртасида учтомонлама конфрнеция жанубий Американинг шимолидаги Атлантика океанида жойлашган Бермуд оролида ўз ишини бошлади. Бу уч мамлакат уч тамонлама муносибатларни таҳлил этишларига қўшимча, Берлинда Совет Иттифоқининг қуллаётган сиёсатларига қарши кўрашиш учун келишувга келиш ҳақида муҳим қарор қабул қилишди. Уша замонда Берлин шаҳрининг ғарбий қисми Франция, Англия ва Америка ихтиёрида эди ва бу шаҳарнинг шарқий қисми эса Совет Иттифоқининг назорати остида эди. Берлин шаҳрини бошқариш ҳақида вужудга келган ихтилофлар охири Шарқий Германия ва Совет Иттифоқи томонидан милодий 1961 йилда Берлин диворини қуриш билан тўгади. 

                                    

Бундан 27 йил олдин ҳижрий-шамсий 1369 йил озар ойининг 13-чисида:

Теҳронда Фаластин исломий биринчи конфренцияси ўтказилди. Бу конфренция интифоза қиёми билан дунё жамоатчилигининг ҳамжиҳатликлари ва Фаластинга яҳудийлар  муҳожиратининг давом этишига қарши кўраш олиб бориш мақсадида  Теҳронда ўз ишини бошлади. Бу конфренцияда Фаластин, Эрон ва бошқа мамлакатларнинг мусалмон донишмандлари ва кўрашувчилари иштирок этишди. Бу конфренцияда баҳс-мунозарага айланган муҳим мавзў бу Фаластин халқи интифозаси қиёмининг сабаб ва жиҳатлари, Фаластиннинг исломий инқилоби ва минтақа ўзгаришларининг Фаластинга кўрсатадиган тасири каби мавзўлар эди.