декабр 04, 2017 13:58 Asia/Tashkent

Инсоннинг психологик саломатлиги ва маънавий соғломлигида энг муҳим мавфҳумларидан бири бу руҳий хавфсизлик мафҳумидир

 Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

    Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.  Мен Адиба Қодирий  "Маънавий соғломлик" туркум эшиттиришнинг навбатдаги  сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Ҳаво тӯлқинларида бизга ҳамроҳлик қиласиз, деган умиддамиз.

Инсоннинг психологик саломатлиги ва маънавий соғломлигида энг муҳим мавфҳумларидан бири бу руҳий хавфсизлик мафҳумидир. Парвардигорнинг бандалигига эришган одамлар бу хавфсизликнинг камолотига эриша олади. Ва ушбу мақсадга эришиш учун Аллоҳ таолога тоат-ибодат қилиш ва у Зотни зикр этиш мақсадга мувофиқдир.

Азизлар, ўтган дастуримизда зикр этиб ўтдикки ҳар бир мусулмоннинг ўзига хос вазифаси бор ва ҳар бир вазифанинг масъулияти унинг зиммасига юклатилади. Чунки ҳар бир инсон ўзининг тўрт томонлама алоқаси, яъни ўзи, Аллоҳ, бошқа инсонлар ва ўз атрофидаги табиат билан масъулиятсизлик зоҳир эта олмайди. У Худо билан алоқада бўлиши унда бандалик қилишни узи учун шойиста деб билиши боис Худони эслатиш ва зикр этиш орқали ўзини юксак даражаларга етказади.

Инсоннинг руҳий ва маънавий саломатлигида муҳим рол ўйнайдиган мавфҳумлардан бири руҳий хавфсизлик мавфҳуми ҳисобланади. Агар шахсда руҳий хавфсизлик  мавжуд бўлмаса унинг ҳаётида маъно қолмайди. Шунингдек, маънавий соғломлиги барқарор қолмайди. Қурқув бўлган жойда тинчлик ва хавфсизлик бўлмайди.

Руҳий хавфсизликка эга бўлиш, яъни қурқувдан холи руҳияга эга бўлишдир . Ва хавфсизлик сояси остига хурсанд шодоблик  билан ҳаёт кечирадиганлар учун бу тенгсиз неъматдир. Бу иллоҳий неъмат уша вақти ўз чуққисига  етадиким агар инсон ўзини танийса.  Ана шу ўзини англаш инсонни худошуносликка  етказади, яъни кимки ўзини танийса, Худони ҳам танийди.  Кимки ўзини ва ўз Худосини яхши танийса, ўзининг барча маънавий ва моддий бойликлари билан Худонинг бандаси эканлигини англаб етади. Парвардигор унинг, барча мавжудотлар ва уларнинг ҳақиқий моликидир. Бу бандалик хижолат тортиш  ва шармандалик мояси эмас, балки унинг ҳақиқатини топган инсонлар учун фахрланишнинг энг олий нишонаси ва обру-эътиборининг энг юксак воситаси саналади. Чунончи Имом Али алайҳиссалом Худо билан қилган муножотида шундай марҳамат этади: “Эй Худойим, сенинг банданг бўлишим мен учун кифоят қилади. Ва менинг Парвардигорим бўлишинг, менинг ифтихоримдир. Мен сени қандай яхши кўрсам, ўзингнинг яхши курадиган шахс этиб қарор бергин!”

Инсон маънавияти саломатлигининг даражасини юксалтирадиган ишонч ва хавфсизликка етиш учун инсоннинг бор вужуди ва андишасини Худонинг зикри қамраб олиши лозим. Қуръон бу нуқтаи назаридан фақат Худонинг сояси остида инсон осойишталиккаэриша олади. Чунончи  Қуръони Карим Раъд муборак сурасининг 28-чи ояти каримасида шундай марҳамат этади: “

Иймон келтирганлар ва Аллоҳнинг зикри илақалблари ором топганлар. Аё, Аллоҳнинг зикри ила

 қалблар ором топмасми? (Ҳа, иймон келтирганларнинг қалблари Аллоҳнинг зикри ила ором топади.

Чунки у қалблар ўзларининг Аллоҳга доимий боғлиқ эканларини ҳис этадилар. Чунки бу қалблар

 дунёдаги ҳамма нарса Аллоҳдан эканлигини яхши биладилар.)

 

Парвардигорнинг мавқеи тинч ва хавфсиз мавқеидир. Кимки Худонинг зикри билан ушбу мақом ва манзалат  билан алоқа ўрнатса, тинчлик ва осойишталикка эришади. Ажабланарли томони шундаки Худони эслатиш ва зикр этиш таъсирида бошқа учта алоқа, яъни Худонинг бошқа бандалари ва махлуқотлари билан алоқада бўлиш ҳам ислоҳ этилади. Шу тартиб  билан нафс саломатлиги ва инсоннинг руҳий ва психологик беморларининг яхшиланиши  ҳамда ички ишонч ва осойишталикка етиш томон ҳаракат қилишнинг  энг муҳим қадамлардан бири Худони зикр этиш саналади.

Инсон қанчаки  Ҳақнинг ёдида бўлса, ўзини янада кенг ва жиддий дарк этади. Аммо агар Ҳақнинг зикрини эсидан чиқарса, ёки ундан ғафлатда қолса, ўзининг ҳақиқати ёки вужудининг ҳақиқатини ҳам ғафлатнинг парда сояси остида эсидан чиқаради. Шунга асосан Қуръон ўзини эсдан чиқаришни Худони эсдан чиқаришнинг сабаби деб билади. Ва Ҳашр муборак сурасининг 19 ояти каримасида шундай буюради: “ Аллоҳни унутганларга ўхшаган бўлманглар. У зот уларга ўз шахсларини унутдирди. Ана ўшалар, фосиқдирлар. (Аллоҳни унутган одам бу дунёда уни олий мақом билан боғлаб турувчи алоқани йўқотади. Уни бошқа жонзотлардан ажратиб турадиган олий мақсаддан маҳрум бўлади. Ва ниҳоят, ўзининг инсонлигини унутади.)”